Hudud Inform
8.68K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
6 сентябрь куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу: Ўзбекистонда СOVID-19 га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар ижроси
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу: Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетида янги ўқув йили муносабати билан амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиликлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети раҳбарияти

〰️〰️〰️
📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
#Бухоро_вилояти

🔰 Раҳбарлар томонидан мактабнинг биринчи синф ўқувчиларига янги ўқув йили учун Президент совғалари топширилди деб хабар берди Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган лойиҳанинг навбатдаги қаҳрамони - Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, профессор Шуҳрат Сирожиддинов.

Очередной герой проекта, посвященного 30-летию независимости Республики Узбекистан - ректор Ташкентского государственного университета узбекского языка и литературы имени Алишера Навои, заслуженный наставник молодежи Узбекистана, профессор Шухрат Сирожиддинов.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰 Тест синовлари натижаси бўйича апелляция шикоятларини кўриб чиқиш тартиби қандай?

Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апелляция комиссиясига апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

🌐 ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этган ва натижасидан норози абитуриентлар apellatsiya.dtm.uz сайти орқали апеллация шикояти беришлари мумкин.

☑️ Апелляция аризалари 14 сентябргача онлайн қабул қилинади. Бунда апелляция аризасини бермоқчи бўлган абитуриент дастлаб сайтнинг “Bakalavr-2021” бўлимига кириб, паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритиши лозим.

📋 Агар абитуриент ҳақиқатдан ҳам тест синовларида иштирок этган ва тест синовларидан четлатилмаган бўлса, апелляция аризасини бериши мумкин бўлади ва ариза бериш ойнаси очилади.

➡️ Ушбу саҳифага тегишли маълумотлар киритилгач, апелляция аризаси берилади.

🔘 Апелляция аризасини берган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда қуйидаги ҳужжатлар билан ДТМга келиши шарт:

● шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
● хабарнома;
● абитуриент рухсатномаси.

📌 Апелляция шикояти апелляция комиссияси томонидан фақат абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.

📝 Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 2021 йил 7 сентябрдан бошланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Facebook|Instagram|Twitter
#Жиззах_вилояти

🔰Жиззах вилояти ҳокими "Билимлар куни" тадбирида қатнашиб, биринчи синф ўқувчиларига янги ўқув йили учун Президент совғаларини топширди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Навоий_вилояти

🔰 ВИЛОЯТ ҲОКИМИ "БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ" ТАДБИРИГА ИШТИРОК ЭТДИ

🔰Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов Навоий шаҳридаги 1-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган “Билимлар куни” тадбирларида иштирок этиб, педагоглар жамоаси ва ўқувчиларни

🇸🇱Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги ҳамда янги ўқув йили бошланиши билан табриклади.

♻️ Шу билан бирга, илк мактаб остонасига қадам қўйган болажонларга Президент совғаларини улашди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Хоразм_вилояти

Унутмайди номингизни она Ватан!

✍️Янги ўқув йили бошланишининг илк кунида Боғот туманидаги 37-сон мактаб биноси олдида давлатимиз сарҳадларини ҳимоя қилиш чоғида мардларча ҳалок бўлган катта сержант Азамат Умаров хотирасини абадийлаштириш мақсадида ўрнатилган ёдгорликнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

🔰Унда иштирок этганлар юрт ҳимояси йўлида ўз жонини қурбон қилган Ватаннинг содиқ ва мард фарзанди ҳақидаги илиқ хотираларни яна бир бор эсга олдилар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Сўнгги пайтларда фирибгарлик жиноятини содир этиш сезиларли даражада кўпайди. Бу турдаги жиноий ишларнинг асосини одамларнинг ишончига кириб, яхшигина мукофот эвазига чет элга ишга жўнатиш, олий таълум муассасасига ўқишга киритиб қўйиш, уй-жой, ер олиш, шунингдек, давлат идораларида юқори лавозимли шахсга айлантириш каби ҳавойи ваъдалар ташкил этади.

📌 Фирибгарликдан жабр чекаётганлар бугун нафақат оддий инсонлар, балки улар орасида юқори мансабли амалдорлар учраётгани ҳам бор гап. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан яқинда ана шундай йирик фирибгарлик жинояти аниқланди.

〰️〰️〰️
📹 Батафсил: видеолавҳада

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform