Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев маданият, тиббиёт, савдо ва хизмат кўрсатиш иншоотлари қурилишига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Миллий боғи ҳудудида барпо этиладиган замонавий кутубхона, онкология ва гематология тиббиёт марказларининг янги биноси, Термиз халқаро савдо маркази бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по строительству объектов культуры, медицины, торговли и услуг.
Представлена информация о современной библиотеке на территории Национального парка, новых зданиях медицинских центров онкологии и гематологии, проводимой работе по организации Термезского международного торгового центра.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
27 июль куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
Солиқ соҳасидаги янгиликлар ҳамда йирик солиқ тўловчилар солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар
● Вақти: 11:00
● Иштирок этади: Дилдора Ҳошимова, Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
"Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони мазмун-моҳияти
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади:
Давлат хизматлари агентлиги
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Тожик миллий маданий марказ фаолияти таҳлили
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади:
Гуландом Субҳанова, Республика тожик миллий маданий маркази раҳбари
〰️〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан ўтказилган стипендия танлови натижалари ҳамда хорижий давлатларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари асосида таълим олиш учун навбатдаги 3-стипендия танлови
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади:
“Эл-юрт умиди” жамғармаси мутасаддилари
〰️〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
#Сурхондарё_вилояти

🔰Бугун, айни дақиқаларда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов секторлар, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда Музработ туманидаги Наврўз маҳалласида халқ билан мулоқот ўтказмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

🔰Вилоят болалар уйи 75 ўринга мўлжалланган. Ҳозирда бу ерда қаровга олинган болалар сони 50 нафарни ташкил этади. 1991 йилда фаолиятини бошлаган муассаса жорий йилда капитал таъмирдан чиқарилган.

Вилоят раҳбари ушбу муассасада ҳам бўлиб, бино инфраструктураси, у ерда меҳнат қилаётганлар ва болаларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

🔰Жиззах шаҳри марказида жойлашган “Заргарлик” маҳалласидаги ички йўллар таъмирланмоқда

Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

⚡️Самарқандда 26 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари уйли бўлди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
💉 Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев бир ой муқаддам коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC2001вакцинаси билан биринчи босқичда эмланган эди.

АОКА раҳбари бугун вакцинанинг иккинчи босқичини қабул қилди.

Агентлик барча юртдошларимизни ўз саломатликларига бефарқ бўлмай, эмлаш жараёнларида фаол иштирок этишга чақиради.

https://t.iss.one/aoka_uz
🔰 Ўзбекистонга АҚШдан 3 млн 60 минг доза Moderna вакцинаси олиб келинади

Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

«Ўзбекистонга АҚШдан 3 млн 60 минг доза Moderna вакцинаси олиб келинади. Ушбу вакцина «COVAX» дастури орқали АҚШ томонидан бепул тақдим этилмоқда.

Ушбу вакцина ҳам бошқалари сингари 18 ёшдан катта бўлган аҳоли қатламини эмлаш учун ишлатилади.

Moderna вакцинасини қўллаш учун алоҳида гуруҳлар шакллантирилмаган. Бу худди юртимизда ишлатилаётган бошқа вакциналар сингари 0,5 мл миқдорда делтасимон мушакларга қўлланилади».

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистоннинг ШҲТ фаолият самарадорлигини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлари

Маълумки, сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан олиб борилаётган очиқ, конструктив ва амалий ташқи сиёсат натижасида Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамиятига аъзо давлатлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини ўзига хос тарзда мустаҳкамлаш имконига эга бўлди.

👉 Батафсил

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Хориждан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади

“Божхона маъмуриятчилиги ва тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (429-сон, 08.07.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 1 августдан:

👉 божхона режими талабида хорижий буюртмачи мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам қайта ишлаш операцияларига рухсат берилади;
👉 тадбиркорга четдан хомашё сотиб олиб, уларни республика ҳудудида божхона тўловлари тўламаган ҳолда қайта ишлагандан сўнг исталган хорижий ҳамкорига сотиш имконини берадиган олиб чиқиш, олиб кириш, сотиш ва сотиб олиш бўйича янги турдаги ташқи савдо контрактлари амалиётга киритилади;
👉 маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларга хорижий давлатдан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади;
👉 олиб кириш контрактини олиб чиқиш контракти билан, шунингдек, сотиб олиш контрактини сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилиш тартиби жорий қилинади.

📝 Қарор билан Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

➡️ Унга кўра, ташқи савдо контрактлари ва инвойсларда тўлов валютаси томонлар ўртасидаги келишувга асосан белгиланиши кўрсатилди (илгари хорижий валютада эди).

☑️ Шунингдек, ташқи савдо операцияларини ифода этадиган 2 та рақамдан иборат:

16 – олиб кириш контракти;
17 – олиб чиқиш контракти;
18 – сотиб олиш контракти;
19 – сотиш контрактлари қўшилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ХОНОБОДНИНГ КЎЧАЛАРИ ОБОД БЎЛЯПТИ

♻️ Хонбод шаҳри ўзининг бетакрор табиати ва сўлим манзаралари билан сайёҳларни ўзига ром этаётган баҳаво маскан. Шу боис ҳудудда аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, келувчилар учун қулайликлар яратиш мақсадида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Айни кунларда шаҳарнинг Юксалиш маҳалласида ободонлаштириш қизғин паллага кирган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
28 июль куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
Мактабгача таълим тизимида комлаенс назорат тизими
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Мавлуда Асқархўжаева, Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Ғалаба боғи”да амалга оширилаётган ишлар, “Шон-шараф” музейига виртуал саёҳат қилиш бўйича изланишлар натижалари ҳамда ҳамкорлик алоқалари
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади:
Мудофаа вазирлиги мутасаддилари
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчиларнинг савол ва мурожаатлари юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади:
Абдурауф Расулов, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz