Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🎤 Бугун, 5 май куни режалаштирилган БРИФИНГЛАР:

〰️〰️〰️
● Мавзу: “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳамда “Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарорлари мазмун-моҳияти бўйича
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нодир Жонузоқ, Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Вазирлик фаолиятига оид масалалар юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 11:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Баҳром Зулфиқоров, Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Тошкентдаги ҳар бир маҳаллага ободонлаштириш учун 2 млрд сўмдан маблағ ажратилиши ва маблағларнинг сарфланиши юзасидан
● Вақти: 17:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
✍️ ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Халқаро пресс-клуб Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан навбатдаги сайёр сессиясини ташкил қилмоқда.

Унда АОКА директори ўринбосари, бир қатор ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этиши кутилмоқда.

Жонли эфирни сиз бугун, 5 май соат 13:15 да "Ўзбекистон 24" ва "UzReport" телеканаллари орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.

____

Международный пресс-клуб организует свою очередную выездную сессию, посвящённую Всемирному дню свободы печати.

В ней ожидается участие заместителя директора АИМК, ряда представителей СМИ и блогеров.

Смотрите трансляцию в прямом эфире сегодня, 5 мая в 13:15 на телеканалах "Узбекистан 24" и "UzReport".

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

☀️Серқуёш юртимизда тўкинлик мавсуми бошланди. Бизнинг резаворлар, мевалар, полиз экинларининг кўриниши иштаҳани очади, мазаси оғизда қолади,

Ўзбекистонга, Тошкентга саёҳат давомида қуёшли юртимизнинг табиий озиқ-овқат неъматларини, албатта, татиб кўринг.

📹 Видеолавҳа Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 БИР МАКТАБНИНГ ИККИ ЎҚУВЧИСИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ТАЛАБА БЎЛДИ

⚡️ Жомбой туманидаги 40-ИДУМнинг битирувчилари Достонбек Исломов ҳамда Миршариф Азимжонов Тошкент шаҳридаги Пучон университети Архитектура йўналишига имтиҳонлардан ўтиб, муддатидан аввал талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди.

📌 Битирувчиларнинг бундай муваффақиятларга эришишида мактаб директори Шоҳиста Намозова ҳамда Машраб Остонов, Санобар Хўразова, Соҳиба Икромова ва Нилуфар Саидова каби юқори малака ва тажрибага эга устозларнинг ҳиссасини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Инновацион ривожланиш вазири Миср элчисини қабул қилди

⚜️ Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Амира Фахми хонимни қабул қилди.

Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
‼️Пенсияларни тайинлашда фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади

“Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан:

🔄 пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар (пенсия ва нафақалар)ни тўлаш ҳар уч йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида ўтказиладиган тендер асосида танланган тижорат банки ва бошқа ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Бунда пенсия ва нафақаларни нақд пулда маҳалла фуқаролар йиғинларига, фуқароларнинг яшаш манзилларига етказиб бериш мажбурияти юклатилади.

2022 йил 1 июлдан:

📌 давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, ОТМдаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади;

Бунда, пенсияга чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлган чоғида ишламайдиган фуқароларга ўзларининг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиш орқали "Ягона меҳнат миллий тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси (ЯММТ ИДАК)га киритиш хизмати жорий этилади.

📌 давлат пенсияларини тайинлаш ЯММТ ИДАКга киритилган электрон маълумотлар асосида амалга оширилади.

Бунда меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатлар Пенсия жамғармаси томонидан ЯММТ ИДАКдан фойдаланган ҳолда электрон маълумотлар алмашинуви асосида олинади;

📌давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади.

❇️ Шунингдек, 2022 йил 1 июлга қадар қариялар ва кекса ёшдагилар, имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатишга мослаштирилган Пенсия жамғармасининг бинолари бўйича минимал талабларга асосан ҳар бир ҳудудда биттадан Пенсия жамғармасининг мавжуд бинолари негизида “Намунали Пенсия жамғармаси бўлими” ташкил этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Бухоро шаҳрига янги ҳоким тайинланди

❇️ Бугун, 5 май куни Бухоро шаҳар ҳокимлигида навбатдан ташқари сессия йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳамда вилоят фаоллари иштирок этди.

📌 Кенгаш йиғилишида ташкилий масала кўриб чиқилди. 2020 йилдан шу пайтга қадар Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган Жамол Носиров Шухратович Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 5 май куни Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети янги ўқув биносинининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари А. Ходжаев ҳам иштирок этди.

Очилиш маросимида меҳмонлар ЎзЖОКУ янги биносининг рамзий тасмасини кесишди. Шунингдек, университет биносида талаблар учун ташкил этилган мультимедия студияси ва радиостудия фаолияти билан танишишди.

Ёш журналист кадрлар учун яратилаётган имкониятлар мамлакатда ОАВ ривожланишида ўз самарасини кўрсатиши шубҳасиз.

https://t.iss.one/aoka_uz
#Расмий_муносабат

🔰Жорий йилнинг 4 май куни ижтимоий тармоқларда “Мана Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани Мажбурий ижро ходимлари сайловолди қилган иши халқни уриб уйларини бузишаяпти” номли видеолавҳа юзасидан.

Ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб бориш жаарёнида ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун қарздорларга бир-неча маротаба огоҳлантириш хатлари юборилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​«Агарда очиқлик ва сўз эркинлиги курси давом этмаса, ахборот маконимизни яна бошқаларга бериб қўйишимиз ҳам мумкин», — Дилшод Саиджанов

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида Халқаро пресс-клубнинг Бутунжаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишланган сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов ҳам иштирок этди. У сўз эркинлиги ҳамда очиқликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.

«Сўз эркинлиги бу — ҳар ким ўз фикрини эркин баён этиши. Ўзбекистон қўшилган халқаро ҳужжатлар — Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактда сўз эркинлиги билан боғлиқ муҳим фикрлар келтирилган. Сўз эркинлиги — бошқа инсон ҳуқуқлари каби масъулият ва жавобгарлик мавжуд экани. Яъни, ҳар бир ҳуқуқнинг ўз масъулиятлари бор ва у маълум чекловлар билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

Бу чекловлар қонун ва заруриятдан келиб чиқиб белгиланади. Яъни, шахснинг ички ҳаёти, давлат, жамоат ва соғлиқ хавфсизлиги ҳамда қадриятлар ҳимояси билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Афсуски, кўпчилик ҳуқуқий ҳужжатларни ўқимай қўйди. Бўлажак журналистларга қарата шуни айтмоқчиман: ахборот соҳасидаги қонунчилик ҳажми унчалик катта эмас. Ҳужжатлар саноқли ва уларни пухта ўрганиш керак. Бу соҳада ишлаш учун халқаро ва миллий қонунчиликни чуқур билиш лозим.

Мен бу соҳада 2009 йилдан бери фаолият юритаман ва шу боис юз бераётган ўзгаришларга баҳо бера оламан. 2016 йилгача бизда кучли ОАВ йўқ эди. Ҳамма ахборот кўрарди, давлат асосий ахборот тарқатувчи эди. Ўша пайтларда биз чет эл ОАВ таъсирида эдик. Бугун эса вазият бошқача — бугун журналистларимиз ва блогерларимиз фаолияти кучайди ҳамда Ғарб ёки бошқа чет эл оммавий ахборот воситалари бу рақобатда ютқазди.

Агарда очиқлик ва сўз эркинлиги курси давом этмаса, ахборот маконимизни яна бошқаларга бериб қўйишимиз мумкин. Шу боис 2019 йилда ахборот хизматлари фаолияти тикланди. Мақсад — бўлаётган ўзгаришлар, бирор муаммо ҳақида объектив муносабатни халққа очиқ етказиш.

АОКА ваколатли давлат органи сифатида ахборот хизматлари фаолиятига турлича баҳо бериши мумкин, лекин уларга энг муносиб баҳони журналистлар ва блогерлар беради».

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
«Илгари АОКАдан келган хатларни очишга юрак бетламасди, бугун эса вазият бутунлай ўзгарган», — Kun.uz журналисти

Халқаро пресс-клубнинг Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишланган сессиясида Kun.uz журналисти Аброр Зоҳидов Ўзбекистонда сўз эркинлиги билан боғлиқ вазиятга тўхталди:

«Ўзбекистон кичкина давлат эмас. Ўзбекистон — Марказий Осиёнинг марказида жойлашган, қолган барча мамлакатлар аҳолисидан ҳам кўпроқ аҳолига эга давлат. Бизга яна камида ўнтадан етакчи интернет сайтлари ва телеканаллар керак. Ана шунда биз дастлабки марраларга эришган бўламиз.

Биз ҳали ривожланишнинг дастлабки босқичидамиз. Ўзбекистон журналистикаси ривожланишда давом этаверади.

Кўп таққослаш бўляпти. Мен эса Ўзбекистонда журналистикани мувофиқлаштирувчи ташкилот — АОКА мисолида таққослайман.

Илгари АОКАдан хат келса? уни очишга юрак бетламасди, чунки унда албатта тақдимнома бўларди, қўрқитувчи имзолар билан ваҳимали хатлар келарди. Бугун эса АОКАдан келаётган хатларнинг 95 фоизи «Келинглар, мана бу муҳим тадбирни ёртинглар» деган маънода. Мана шу ўзгаришларга бир мисол, мана шу — Янги Ўзбекистон».

https://t.iss.one/aoka_uz
Ю.Кабулжанов: 484 нафар ватандошимизни ўз ичига олган «Олтин дафтар» шакллантирилди

Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Кабулжанов журналистлар учун брифинг ўтказди.

Тадбирда жорий йилнинг январь-апрель ойларида бажарилган ишлар ва бўлажак тадбирлар тўғрисида маълумотлар, журналистлардан келиб тушган саволларга жавоблар берилди.

Маълум қилинишича, ҳисобот даврида хорижда қийин аҳволга тушиб қолган 1934 нафар Ўзбекистон фуқароларига кўмак, хусусан консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, хориждаги 884 нафар фуқаро молиявий ёрдам олди.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган муҳим социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун уларнинг имкониятларини жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш имкониятига эга 484 нафар ватандошларимизни ўз ичига олган «Олтин дафтар» шакллантирилди.

Қонуний меҳнат миграцияси тизими доирасида 15 747 нафар фуқароларимиз хорижий мамлакатларда ишга жойлаштирилди.

Батафсил

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Расмий_муносабат

🔰 Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани Янги ҳаёт қишлоғидаги боғчанинг аҳволини кўринг. Битта каравотда иккитадан бола! Карантин ва гигиена қоидалари қаерда қолди? Болаларга оддий ёстиқ ҳам йўқ. Ухлаш кийимини айтмай қўяқолайли…

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани Янги ҳаёт қишлоғидаги боғчанинг аҳволини кўринг. Битта каравотда иккитадан бола! Карантин ва гигиена қоидалари қаерда қолди? Болаларга оддий ёстиқ ҳам йўқ. Ухлаш кийимини айтмай қўяқолайлик...” деган пост юзасидан Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги ҳузурида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман молия бўлими мутахассислари, “Боғистон” МФЙ фаоллари ҳамда Мактабгача таълим бўлими масъул ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ тузилди ва ўрганиш ишлари олиб борилди.

Қуйи Чирчиқ тумани “Боғистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тадбиркор Р.Ганиева томонидан “Доно кидс” давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилган. Ташкилотда мебел жиҳозлари етарли эканлиги ҳамда тарбияланувчилар учун барча шарт-шароитлар мавжуд.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган битта ётоқдаги 2 нафар тарбияланувчилар юзасидан тадбиркордан изоҳ сўралганда, тарбияланувчилар ташкилотга янги қабул қилинган ва битта оиланинг фарзандлари эканлигини ҳамда мослашув даври сабабли, тарбияланувчилар бир кун бирга ётганлигини маълум қилди.

Ўрганиш жараёнида юқорида кўрсатилган холатлар юзасидан тадбиркор ва тарбиячи-педагогларга огоҳлантириш берилди.

Бу ҳамда Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ҳайдовчилардан ишончномани талаб этиш тартиби бекор қилинади

🔰Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (271-сон, 04.05.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2021 йил 1 августдан қуйидаги давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади:

👉 автомототранспортлар ва шаҳар электр транспортлари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш;

👉 автомототранспортлар ва шаҳар электр транспортлар ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш.

🚘 2022 йил 1 августдан ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча тегишли ҳужжатлар фақат ЯИДХП орқали тақдим этилади.

2021 йил 1 сентябрдан ҳайдовчилардан автомототранспортни бошқариш учун ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган), техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома электрон шаклга ўтказиш орқали мазкур ҳужжатларни ҳайдовчидан талаб этиш тартиби бекор қилинади.

🌐 2021 йил 1 июлга қадар
ДЙҲХХ органларида автоматлаштирилган электрон тизимларнинг ЯИДХПга интеграция қилинган ҳолда тўлиқ ишга туширилиши таъминланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамоатчилик муҳокамаларида қандай таклифлар бериляпти?

Халқ демократик партияси ахборот хизмати томонидан тайёрланган видеороликда партиянинг Президент сайловига ҳар томонлама қизғин тайёргарлик кўраётгани айтилади. Бу жараёнда номзоднинг дастурини шакллантириш муҳимдир.

Партиямиз номзоднинг дастури халқимизга яқин бўлиши учун жамоатчилик муҳокамалари ўтказилмоқда. Халқимиз вакиллари, партия фаоллари ва депутатлари, олим ва экспертларнинг фикр-мулоҳазалари ўрганилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОННИНГ 18 ҚАҲРАМОНИ...

📹Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🔰 Бугун, 6 май куни режалаштирилган МАТБУОТ АНЖУМАНЛАРИ:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Санитария-эпидемиология хизмати сифатини ошириш, хусусан, COVID-19 қарши эмлаш йўналишида қилинаётган ишлар таҳлили
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзолари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарлари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги муаммо ва ечимлар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги раҳбарияти

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🔰 Бугун, 6 май куни режалаштирилган БРИФИНГЛАР:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга бошқа ҳудудлардан бориб ишлайдиган педагогларга устамалар белгилаш тартиби
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилаётган ишлар ва соҳадаги янгиликлар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фаррух Тошпўлатов, Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

🔰 Жиззахда ҳокимият ва ташкилотлар ахборот хизматлари ходимларининг фаолияти юзасидан учрашув ўтказилди

📹Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform