Hudud Inform
8.57K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт тизимини яхшилаш ва янги йўллар қуришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Тақдимотда давлатимиз раҳбари Транспорт вазирилиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигига тирбандликлар юзага келаётган ўндан ортиқ кўчада қисқа муддатларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по совершенствованию дорожно-транспортной системы и строительству новых дорог в Ташкенте.
В ходе презентации Президент поручил министерствам транспорта и внутренних дел, а также хокимияту Ташкента в короткие сроки организовать дополнительные проезды на более чем 10 улицах города.

#Mirziyoyev #taqdimot #yul #transport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади.
Мактубда халқларимиз ўртасида яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш тамойилларига мувофиқ ривожланиб келаётган дўстлик ва қардошлик алоқалари бугунги кунда янги мазмун касб этгани қайд этилган.

Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов направил письмо Президенту Узбекистана Шавкату Мирзиёеву.
В письме отмечено, что дружественные и братские связи между нашими народами, динамично развивающиеся на протяжении многих лет в соответствии с принципами добрососедства, уважения и взаимной поддержки, в настоящее время обрели новое содержание.

#Mirziyoyev #maktub #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 ИИВ ЙҲХББнинг барча йўл ҳаракати қатнашчиларига мурожаати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКАда Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда давлат тилида иш юритиш ва унинг ижтимоий-сиёсий аҳамияти» мавзусида мулоқот бўлиб ўтди.

➥ Батафсил

@aoka_uz
🔰 Тошкент ер усти халқа метросининг "Дўстлик-2" бекатидан "Қўйлиқ" бекатигача бўлган йўналишининг 4-бекатида ҳосил бўлган дарча тўғрисида маълумот

📌 "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Ахборот хизмати
хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган «ўпирилиш» метронинг 4-бекатида қурувчилар томонидан 24 февраль куни тунги соат 00:00дан кейин, яъни метро поездлари ҳаракати тўхтатилгандан сўнг, кабель ўтказиш кўпригини қуриш учун махсус ускуна ёрдамида лойиҳа ҳужжатларига асосан бетоннинг бир қисми очилган.

📌 Метро эстакадаси остидан ҳаракатланувчи пиёдалар ва автомобиллар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тунги пайтда ишлар ташкил қилиниб, қурилиш меъёр ва қоидалари асосида амалга оширилмоқда ва мутахассислар томонидан назоратга олинган. Кабель ўтказиш кўприги қурилиши эстакада мустаҳкамлигига зарар етказмайди. Махсус дарча очиш ишлари якунлангандан сўнг, йўлдаги чиқиндилар тозаланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❄️ Қишнинг нафис манзараси қор билан гўзал

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Хотин-қизлар маҳалла тизимида энг фаол қатлам

🔰 2017-2020 йилларда мамлакатимизда хотин-қизлар манфаатларига доир, халқаро стандартлар асосида 25 га яқин меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

⬆️ Хотин-қизлар билан тизимли ишлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлашга қаратилган вертикал тизим маҳалла даражасигача яратилди.

✍️ Бу борада Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

❇️ Хусусан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари айнан оила, хотин-қизлар масаласи билан шуғулланмоқда. Улар эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раисининг вилоят, шаҳарлар, туманлар ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида ҳокимнинг ўринбосари мақомига тенглаштирилди.

📍 9 168 та маҳаллада фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари, 2000 дан ортиқ оила яшайдиган маҳаллаларда 315 нафар мутахассис лавозимлари жорий этилди, туман (шаҳар)да маҳалла ва оила бўлимларида ва 2 нафар мутахассис, ҳудудда 8 нафаргача штат бирликлари ажратиб берилди.

14 та ҳудудий ва 205 та туман (шаҳар) бўлинмаларида Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари фаолияти йўлга қўйилди. Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари:
▫️гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
▫️ ижтимоий турмуш шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳудудий Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари аъзолари туман (шаҳар) жамоатчилик кенгашларига, туман (шаҳар) Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари аъзолари маҳаллаларда ташкил этилган “Аёллар маслаҳат кенгашлари”га амалий-услубий кўмаклашиш учун бириктирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform