Сенат Қўмитаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборотини танқидий кўриб чиқди
📢 Кеча 23 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг кенгайтирилган мажлисида Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг Туркия ва Японияга олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича имзоланган "йўл хариталари"нинг савдо-иқтисодий ва инвестицияга оид қисми ижро этилиши тўғрисидаги ахбороти эшитилди.
🇺🇿🇹🇷🇯🇵 Мажлисда Сенат аъзолари, манфаатдор вазирлик ва идоралар, давлат компаниялари, жамоат бирлашмалари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикасининг Туркия ва Япониядаги дипломатик миссиялари раҳбарлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари иштирок этди.
👉 Туркия билан биргаликда 608,3 миллион долларлик 49 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилгани қайд этилди. Бугунги кунда Туркия компаниялари инвестицияларининг қарийб ярми муваффақиятли ўзлаштирилди. Бу эса мамлакатимизнинг тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ва қурилиш материаллари саноати салоҳиятини сезиларли даражада ошириш имконини берди.
👉 Япония бўйича тузилган "Йўл харитаси" асосида 4,393 миллион АҚШ долларига тенг 40 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилди. Ушбу инвестицияларнинг жалб қилиниши мамлакатимиз энергетика соҳасини кенг кўламли модернизациялашни бошлаш имконини берди, бу янги электр станциялар қурилишини, шунингдек, ёқилғи-энергетика тармоғига замонавий технологиялар жорий этилишини назарда тутади.
❗️ Мажлисда "йўл хариталари" нинг ижроси танқидий таҳлил этилиб, инвестиция лойиҳалари ва экспорт шартномаларини амалга ошириш учун масъул идоралар фаолиятига баҳо берилди.
⚡️ Жумладан, сенаторларнинг жойларга чиқиши, инвесторлар, инвестиция лойиҳалари ва экспорт битимларини амалга ошириш учун масъул ташкилотлар ва идоралар билан учрашувлар натижаларига асосан маълум бўлганидек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, "Ўзтекстилсаноат" уюшмаси, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг инвестиция лойиҳалари бажарилмаган ёки ижро муддати бўйича жиддий тарзда кечиктирилиб бажарилмоқда.
📌 Япония бўйича "Йўл харитаси"даги Энергетика вазирлиги, Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги, “Ўзтекстилсаноат” уюшмаси, Ўзбекистон Миллий банкининг лойиҳалари амалга оширилмаган ёки муддатлар бўйича кечиктирилмоқда.
Шу билан бирга, ҳар бир лойиҳани амалга ошириш учун индивидуал муаммолар билан бир қаторда, "йўл хариталари"нинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар сақланиб қолаётгани, шунингдек, ҳозирги кунда инвестиция лойиҳалари ва экспорт шартномалари бажарилишини назорат қилишнинг пухта ишланган тизими мавжуд эмаслиги таъкидланди. Уларнинг яратилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ–6042-сонли фармонида назарда тутилган.
📝 Бундан ташқари, Сенат аъзолари ташқи савдо бозорларида маркетинг тадқиқотларининг сифатсизлиги билан боғлиқ муаммолар борлигини, бу эса тузилган экспорт шартномаларининг тўлиқ бажарилмаслигига сабаб бўлаётганлигини қайд этдилар. Юқори даражадаги сансалорлик сақланиб қолаётганлиги лойиҳа ҳужжатлари босқичма-босқич ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини етарли даражада таъминламасликда намоён бўлмоқда. Бу молиялаштиришнинг, маблағлар ўзлаштирилишининг ва натижада инвестиция лойиҳаси доирасидаги корхонани ишга туширишнинг кечикишига олиб келмоқда.
Мажлис якуни бўйича Сенат Қўмитасининг мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатмалардан иборат тегишли қарори қабул қилинди.
Манба: "Дунё" АА
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати маълумоти
🚚Транспорт воситасининг эҳтиёт қисмига яширилган заҳри қотил фош этилди
✉️Конвертлардаги синтетик гиёҳвандлик моддалари манзилига етиб бормади
✅“Опий”нинг олди-сотдисига чек қўйилди
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🚚Транспорт воситасининг эҳтиёт қисмига яширилган заҳри қотил фош этилди
✉️Конвертлардаги синтетик гиёҳвандлик моддалари манзилига етиб бормади
✅“Опий”нинг олди-сотдисига чек қўйилди
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Бугун интернет тармоқларида "Болливуд юлдузи Шоҳруххон Ўзбекистонда Бобурийлар салтанатининг пойдевори ҳисобланган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди юзасидан киносериал тасвирга олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги билан келишувга эришди. Ушбу сериал 2 та фаслдан иборат бўлиб, унда Бобур Мирзонинг ёшлигидан Ҳиндистон ҳудудларини босиб олган даврлари ҳамда авлодларининг ҳаётий фаолияти тасвирга олинади" мазмунидаги хабар эълон қилинди.
✍️ Маданият вазирлиги ахборот хизмати мазкур хабар асоссиз ёлғон маълумот эканлигини ва бу борада вазирлик болливуд кино ижодкорлари билан келишув имзоламаганини маълум қилади.

#Тошкент_вилояти
📣Рассом ва дизайнерлар диққатига! Тошкент вилояти ҳокимлиги Тошкент вилоятининг рамзи (герби) бўйича танлов эълон қилинади!
💸 Танлов ғолиби вилоят ҳокимлиги томонидан 10 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади.
✍️ Бу ҳақда батафсил вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотида 👈

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Дубай полицияси фаолияти билан танишди
✍️ ИИВ Ахборот хизмати хабарига кўра, айни пайтда амалий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бугун ташриф дастури доирасида Дубай шаҳри полицияси раҳбари, генерал-майор Абдуллоҳ Халифа Ал-Марри билан учрашди.
Жумладан, Дубай полиция тизимида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаси, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳар хил турдаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида энг замонавий ахборот технологиялар ва дастурий таъминотлардан ташкил топган Электрон полиция, Хавфсиз ва Ақлли шаҳар тизимларлари, куч ва воситаларни бошқарув маркази, кибержиноятларга қарши кураш маркази ҳамда Дубай шаҳридаги туристик объектлар ва ташриф буюрувчи сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Дубай шаҳрида барпо этилган “Ақлли полиция маскани-Smart police station” фаолиятлари билан танишилди.

❄️ Қиш нафосати ила табиат яна зийнатланди
📸 Юрий Корсунцев Тошкент шаҳар ҳокимлиги учун махсус — Юрий Корсунцев специально для хокимията города Ташкента
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📸 Юрий Корсунцев Тошкент шаҳар ҳокимлиги учун махсус — Юрий Корсунцев специально для хокимията города Ташкента
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️ Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, 95 фоиз ҳолатда ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти тасдиқланди
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари асосида фаолияти шубҳали деб топилган корхоналар билан амалга оширилган битимларни ўрганиб чиқиш учун тезкор равишда камерал солиқ текширувлари ташкил этилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 24 февраль ҳолатига республикамиз бўйича жами 4 048 та корхонада 582,1 млрд. сўмлик асоссиз ҳисоб (зачет)га олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланди.
Натижада:
– 3 842 та, яъни 95 фоиз корхонада (550,5 млрд. сўм) «сохта» операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди;
– 76 та, яъни 1,9 фоиз (11,7 млрд. сўм) ташкилотда ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти қисман тасдиқланди;
– 130 та, яъни назорат тадбирлари ўтказилган 3,2 фоиз солиқ тўловчилар томонидан 19,9 млрд. сўмлик ҚҚС суммаси тўғри ҳисоб (зачет)га олинганлиги ҳолатлари бўйича асословчи ҳужжатлар тақдим этилди.
Шу сабабли улардан ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланди.
Шунингдек, камерал солиқ текширувлари жараёнида 120 та корхона томонидан ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олиш билан боғлиқ йўл қўйилган бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳам аниқланиб, уларга нисбатан 5,4 млрд. сўмлик солиқлар қўшимча ҳисобланди.
Мурожаатларни кўриб чиқиш давом этмоқда.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тез кунда Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида ҳамда “O‘zbekiston 24” телеканалида "Илқ қадам" фильмини томоша қилинг.
Фильмда қайта тикланган мактабгача таълим соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалари ҳақида ҳикоя қилинади.
—
Смотрите скоро фильм "Илк қадам" на официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube и телеканале “O‘zbekiston 24”.
В фильме рассказывается о нынешней ситуации в возрожденной системе дошкольного образования, ее планах и перспективах.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш учун бериладиган имтиёз турлари
✍️ Инфографика ИИВ ахборот хизмати томонидан тайёрланди.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️ Инфографика ИИВ ахборот хизмати томонидан тайёрланди.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❌Ўзбекистонда Сиам эгизаклари туғилгани ҳақидаги хабар ёлғон
✍️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, интернет тармоғида юртимизда Сиам эгизаклари дунёга келгани ҳақида хабар тарқалмоқда. Унда онада ҳомиладорлик давридаги шамоллаш туфайли эмбрион ҳужайраларида юз берган ўзгариш сабаб чақалоқ шу аҳволда дунёга келган, дейилган.
ССВ ахборот хизмати вазиятга аниқлик киритиш мақсадида вазирликнинг Болаликни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Нилуфар Мансурова билан боғланди. Масъул ходимнинг маълум қилишича, айни пайтда мамлакатимиздаги бирорта муассасада бундай туғруқ қайд этилмаган.
Шу сабабдан ҳам, вазирлик ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ва интернет саҳифалари маъмурларидан ёлғон ва асоссиз хабарлар тарқатмасликларини сўраб қолади.

#Навоий_вилояти
🐊 Навоийда тимсоҳ фермаси очиладими?
Бугун ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури доирасида Айдар–Арнасой кўллар тизимида чарм маҳсулотлари учун хомашё етказиб беришга ихтисослашган тимсоҳ фермаси очилиши ҳақидаги хабарлар тарқалди.
✍️ Ҳокимлик ахборот хизматининг маълум қилишича, бу хабар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида бундай лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмаган.