Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
❄️ Қиш нафосати ила табиат яна зийнатланди

📸
Юрий Корсунцев Тошкент шаҳар ҳокимлиги учун махсус — Юрий Корсунцев специально для хокимията города Ташкента

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️ Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, 95 фоиз ҳолатда ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти тасдиқланди

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари асосида фаолияти шубҳали деб топилган корхоналар билан амалга оширилган битимларни ўрганиб чиқиш учун тезкор равишда камерал солиқ текширувлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 24 февраль ҳолатига республикамиз бўйича жами 4 048 та корхонада 582,1 млрд. сўмлик асоссиз ҳисоб (зачет)га олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланди.

Натижада:
3 842 та, яъни 95 фоиз корхонада (550,5 млрд. сўм) «сохта» операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди;

76 та, яъни 1,9 фоиз (11,7 млрд. сўм) ташкилотда ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти қисман тасдиқланди;

130 та, яъни назорат тадбирлари ўтказилган 3,2 фоиз солиқ тўловчилар томонидан 19,9 млрд. сўмлик ҚҚС суммаси тўғри ҳисоб (зачет)га олинганлиги ҳолатлари бўйича асословчи ҳужжатлар тақдим этилди.
Шу сабабли улардан ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланди.

Шунингдек, камерал солиқ текширувлари жараёнида 120 та корхона томонидан ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олиш билан боғлиқ йўл қўйилган бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳам аниқланиб, уларга нисбатан 5,4 млрд. сўмлик солиқлар қўшимча ҳисобланди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш давом этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тез кунда Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида ҳамда “O‘zbekiston 24” телеканалида "Илқ қадам" фильмини томоша қилинг.

Фильмда қайта тикланган мактабгача таълим соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалари ҳақида ҳикоя қилинади.

Смотрите скоро фильм "Илк қадам" на официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube и телеканале “O‘zbekiston 24”.

В фильме рассказывается о нынешней ситуации в возрожденной системе дошкольного образования, ее планах и перспективах.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш учун бериладиган имтиёз турлари

✍️ Инфографика ИИВ ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистонда Сиам эгизаклари туғилгани ҳақидаги хабар ёлғон

✍️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
ахборот хизмати хабарига кўра, интернет тармоғида юртимизда Сиам эгизаклари дунёга келгани ҳақида хабар тарқалмоқда. Унда онада ҳомиладорлик давридаги шамоллаш туфайли эмбрион ҳужайраларида юз берган ўзгариш сабаб чақалоқ шу аҳволда дунёга келган, дейилган.

ССВ ахборот хизмати вазиятга аниқлик киритиш мақсадида вазирликнинг Болаликни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Нилуфар Мансурова билан боғланди. Масъул ходимнинг маълум қилишича, айни пайтда мамлакатимиздаги бирорта муассасада бундай туғруқ қайд этилмаган.

Шу сабабдан ҳам, вазирлик ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ва интернет саҳифалари маъмурларидан ёлғон ва асоссиз хабарлар тарқатмасликларини сўраб қолади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Навоий_вилояти

🐊 Навоийда тимсоҳ фермаси очиладими?

Бугун ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури доирасида Айдар–Арнасой кўллар тизимида чарм маҳсулотлари учун хомашё етказиб беришга ихтисослашган тимсоҳ фермаси очилиши ҳақидаги хабарлар тарқалди.

✍️ Ҳокимлик ахборот хизматининг маълум қилишича, бу хабар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида бундай лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмаган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт тизимини яхшилаш ва янги йўллар қуришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Тақдимотда давлатимиз раҳбари Транспорт вазирилиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигига тирбандликлар юзага келаётган ўндан ортиқ кўчада қисқа муддатларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по совершенствованию дорожно-транспортной системы и строительству новых дорог в Ташкенте.
В ходе презентации Президент поручил министерствам транспорта и внутренних дел, а также хокимияту Ташкента в короткие сроки организовать дополнительные проезды на более чем 10 улицах города.

#Mirziyoyev #taqdimot #yul #transport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади.
Мактубда халқларимиз ўртасида яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш тамойилларига мувофиқ ривожланиб келаётган дўстлик ва қардошлик алоқалари бугунги кунда янги мазмун касб этгани қайд этилган.

Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов направил письмо Президенту Узбекистана Шавкату Мирзиёеву.
В письме отмечено, что дружественные и братские связи между нашими народами, динамично развивающиеся на протяжении многих лет в соответствии с принципами добрососедства, уважения и взаимной поддержки, в настоящее время обрели новое содержание.

#Mirziyoyev #maktub #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 ИИВ ЙҲХББнинг барча йўл ҳаракати қатнашчиларига мурожаати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКАда Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда давлат тилида иш юритиш ва унинг ижтимоий-сиёсий аҳамияти» мавзусида мулоқот бўлиб ўтди.

➥ Батафсил

@aoka_uz
🔰 Тошкент ер усти халқа метросининг "Дўстлик-2" бекатидан "Қўйлиқ" бекатигача бўлган йўналишининг 4-бекатида ҳосил бўлган дарча тўғрисида маълумот

📌 "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Ахборот хизмати
хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган «ўпирилиш» метронинг 4-бекатида қурувчилар томонидан 24 февраль куни тунги соат 00:00дан кейин, яъни метро поездлари ҳаракати тўхтатилгандан сўнг, кабель ўтказиш кўпригини қуриш учун махсус ускуна ёрдамида лойиҳа ҳужжатларига асосан бетоннинг бир қисми очилган.

📌 Метро эстакадаси остидан ҳаракатланувчи пиёдалар ва автомобиллар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тунги пайтда ишлар ташкил қилиниб, қурилиш меъёр ва қоидалари асосида амалга оширилмоқда ва мутахассислар томонидан назоратга олинган. Кабель ўтказиш кўприги қурилиши эстакада мустаҳкамлигига зарар етказмайди. Махсус дарча очиш ишлари якунлангандан сўнг, йўлдаги чиқиндилар тозаланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❄️ Қишнинг нафис манзараси қор билан гўзал

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform