Hudud Inform
8.38K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Навоий_вилояти

“Энг китобхон мактаб” лойиҳаси ғолибига автомашина совға қилинди

✍️ Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу лойиҳа: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият-маърифат маркази, “Китоб маркази – Китоб дунёси” тармоқ савдо марказлари томонидан ўтказилди. Лойиҳада 350 дан ортиқ мактаб иштирок этди. Таълим муассасаларида таҳсил олаётган 150 000 мингдан зиёд ўқувчилар, шунингдек, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилар учун китоб савдо ярмаркалари, китобхонлик байрамлари ўтказилди.

📚 Билимга чанқоқ ўғил-қизларимиз ушбу тадбирларда 3 000 номдаги 120 мингдан ортиқ – болалар адабиёти, бадиий ва фанларга оид китоблар, ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналарига эга бўлдилар.

❗️🚙 Навоий шаҳридаги 11-мактаб “Энг китобхон мактаб” лойиҳасининг Навоий вилояти босқичи мутлақ ғолиби деб топилди. Олий мукофот “СПАРК” автомашинаси калити мактаб директорига топширилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#ТАЙИНЛОВ

⚡️ Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди

🔹 Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шу пайтга қадар Тошкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари — уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Ғофир Жамалов Наманган шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

▫️ Ғофир Жамалов 1974 йилда Наманган шаҳрида туғилган.

1997 йилда Наманган саноат-технология институтини, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

1997—2009 йиллар давомида Наманган шаҳри ва Наманган вилояти ҳокимликларида турли масъул лавозимларда меҳнат қилган.

2009—2020 йилларда Иқтисодиёт вазирлиги бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, Уй-жой, коммунал хизмат вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) Президенти Цзинь Лицюнь ўртасида видеоконференция шаклида қўшма лойиҳаларнинг бугунги ҳолати, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган музокаралар ўтказилди

🇺🇿🇦🇫🇵🇰 Музокаралар чоғида жорий йилнинг январь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон делегацияларидан иборат уч томонлама ишчи гуруҳининг йиғилишида ОИИБ томонидан қўллаб-қувватланган "Мозори-Шариф – Кобул – Пешавор" транс-афғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

❗️ Мазкур лойиҳанинг жорий этилиши натижасида Бухоро вилоятининг 1,1 миллиондан ортиқ аҳолиси ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади ва 100 мингга яқин киши марказлашган канализация тизимига уланади.

🤝 Инфратузилмавий қурилиш, соғлиқни сақлаш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва бошқа соҳаларда умумий қиймати 2,1 миллиард долларлик янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Манба:
"Дунё" АА

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқароларни хорижга хавфсиз, тартибли ва қонуний ишга жалб қилиш имкониятлари

✍️ Видеоматериал Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✍️ ФВВ ахборот хизмати хабарига кўра, куни кеча “Қамчиқ” довонида 30 дақиқа оралиғида иккита бахтсиз ҳодиса юз берди. Иккала ҳолатда ҳам машиналар хандаққа тушиб кетган.

🚒 Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари зудлик билан ҳайдовчиларга ёрдам бериш учун етиб келган.

❗️ Қувонарлиси, ҳар иккала ҳолатда ҳам қурбонлар аниқланмади. Мазкур видеонинг иккинчи қисмида "Қамчиқ" довонида бугун, 24 февраль куни тонгда содир бўлган вазият акс этган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Сенат Қўмитаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборотини танқидий кўриб чиқди

📢 Кеча 23 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг кенгайтирилган мажлисида Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг Туркия ва Японияга олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича имзоланган "йўл хариталари"нинг савдо-иқтисодий ва инвестицияга оид қисми ижро этилиши тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

🇺🇿🇹🇷🇯🇵 Мажлисда Сенат аъзолари, манфаатдор вазирлик ва идоралар, давлат компаниялари, жамоат бирлашмалари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикасининг Туркия ва Япониядаги дипломатик миссиялари раҳбарлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари иштирок этди.

👉 Туркия билан биргаликда 608,3 миллион долларлик 49 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилгани қайд этилди. Бугунги кунда Туркия компаниялари инвестицияларининг қарийб ярми муваффақиятли ўзлаштирилди. Бу эса мамлакатимизнинг тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ва қурилиш материаллари саноати салоҳиятини сезиларли даражада ошириш имконини берди.

👉 Япония бўйича тузилган "Йўл харитаси" асосида 4,393 миллион АҚШ долларига тенг 40 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилди. Ушбу инвестицияларнинг жалб қилиниши мамлакатимиз энергетика соҳасини кенг кўламли модернизациялашни бошлаш имконини берди, бу янги электр станциялар қурилишини, шунингдек, ёқилғи-энергетика тармоғига замонавий технологиялар жорий этилишини назарда тутади.

❗️ Мажлисда "йўл хариталари" нинг ижроси танқидий таҳлил этилиб, инвестиция лойиҳалари ва экспорт шартномаларини амалга ошириш учун масъул идоралар фаолиятига баҳо берилди.

⚡️ Жумладан, сенаторларнинг жойларга чиқиши, инвесторлар, инвестиция лойиҳалари ва экспорт битимларини амалга ошириш учун масъул ташкилотлар ва идоралар билан учрашувлар натижаларига асосан маълум бўлганидек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, "Ўзтекстилсаноат" уюшмаси, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг инвестиция лойиҳалари бажарилмаган ёки ижро муддати бўйича жиддий тарзда кечиктирилиб бажарилмоқда.

📌 Япония бўйича "Йўл харитаси"даги Энергетика вазирлиги, Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги, “Ўзтекстилсаноат” уюшмаси, Ўзбекистон Миллий банкининг лойиҳалари амалга оширилмаган ёки муддатлар бўйича кечиктирилмоқда.

Шу билан бирга, ҳар бир лойиҳани амалга ошириш учун индивидуал муаммолар билан бир қаторда, "йўл хариталари"нинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар сақланиб қолаётгани, шунингдек, ҳозирги кунда инвестиция лойиҳалари ва экспорт шартномалари бажарилишини назорат қилишнинг пухта ишланган тизими мавжуд эмаслиги таъкидланди. Уларнинг яратилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ–6042-сонли фармонида назарда тутилган.

📝 Бундан ташқари, Сенат аъзолари ташқи савдо бозорларида маркетинг тадқиқотларининг сифатсизлиги билан боғлиқ муаммолар борлигини, бу эса тузилган экспорт шартномаларининг тўлиқ бажарилмаслигига сабаб бўлаётганлигини қайд этдилар. Юқори даражадаги сансалорлик сақланиб қолаётганлиги лойиҳа ҳужжатлари босқичма-босқич ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини етарли даражада таъминламасликда намоён бўлмоқда. Бу молиялаштиришнинг, маблағлар ўзлаштирилишининг ва натижада инвестиция лойиҳаси доирасидаги корхонани ишга туширишнинг кечикишига олиб келмоқда.

Мажлис якуни бўйича Сенат Қўмитасининг мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатмалардан иборат тегишли қарори қабул қилинди.

Манба: "Дунё" АА

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати маълумоти

🚚Транспорт воситасининг эҳтиёт қисмига яширилган заҳри қотил фош этилди

✉️Конвертлардаги синтетик гиёҳвандлик моддалари манзилига етиб бормади

“Опий”нинг олди-сотдисига чек қўйилди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Бугун интернет тармоқларида "Болливуд юлдузи Шоҳруххон Ўзбекистонда Бобурийлар салтанатининг пойдевори ҳисобланган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди юзасидан киносериал тасвирга олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги билан келишувга эришди. Ушбу сериал 2 та фаслдан иборат бўлиб, унда Бобур Мирзонинг ёшлигидан Ҳиндистон ҳудудларини босиб олган даврлари ҳамда авлодларининг ҳаётий фаолияти тасвирга олинади" мазмунидаги хабар эълон қилинди.

✍️ Маданият вазирлиги ахборот хизмати мазкур хабар асоссиз ёлғон маълумот эканлигини ва бу борада вазирлик болливуд кино ижодкорлари билан келишув имзоламаганини маълум қилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

📣Рассом ва дизайнерлар диққатига! Тошкент вилояти ҳокимлиги Тошкент вилоятининг рамзи (герби) бўйича танлов эълон қилинади!

💸 Танлов ғолиби вилоят ҳокимлиги томонидан 10 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

✍️ Бу ҳақда батафсил вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълумотида 👈

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Дубай полицияси фаолияти билан танишди

✍️ ИИВ Ахборот хизмати
хабарига кўра, айни пайтда амалий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бугун ташриф дастури доирасида Дубай шаҳри полицияси раҳбари, генерал-майор Абдуллоҳ Халифа Ал-Марри билан учрашди.

Жумладан, Дубай полиция тизимида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаси, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳар хил турдаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида энг замонавий ахборот технологиялар ва дастурий таъминотлардан ташкил топган Электрон полиция, Хавфсиз ва Ақлли шаҳар тизимларлари, куч ва воситаларни бошқарув маркази, кибержиноятларга қарши кураш маркази ҳамда Дубай шаҳридаги туристик объектлар ва ташриф буюрувчи сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Дубай шаҳрида барпо этилган “Ақлли полиция маскани-Smart police station” фаолиятлари билан танишилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform