Hudud Inform
8.57K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
❗️2020 йилнинг 19 декабрь куни Ислом тараққиёт банки (ИТБ) директорлар Кенгаши Ўзбекистонда умумий қиймати 509,2 млн долларга тенг бўлган иккита йирик ва иқтисодий жиҳатдан аҳамиятли лойиҳани молиялаштиришни маъқуллади.

✍️ Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати маълум қилади.

🧮 200 млн долларлик биринчи лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида бир қатор инфратузилмавий ва ижтимоий объектларни модернизация қилишни кўзда тутади.

📈 Банк томонидан 80 млн доллар ажратилаётган иккинчи лойиҳа маҳаллий клиникаларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш орқали саратон касаллигига чалинган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини ҳар томонлама такомиллаштириш дастурининг иккинчи босқичини амалга оширишни кўзда тутади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ИККИ ВИЛОЯТДА ҚУЁШ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ ҚУРИЛИШИ УЧУН ИНВЕСТОРЛАР АНИҚЛАНМОҚДА

✍️ Бу ҳақда Энергетика вазирилиги ахборот хизмати
маълум қилди.

⚡️ 15 нафар инвестор Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бирининг қуввати камида 200 МВт бўлган иккита қуёш фотоэлектр станциялари қурилиши лойиҳалари бўйича тендерда ғолиб чиқиш учун беллашади (Лойиҳа).

❗️ Мазкур лойиҳалар Ўзбекистон Ҳукуматининг яқин 10 йил ичида қуёш электр станциялари улушини 5 ГВт.гача ошириш бўйича энергетика стратегиясига киритилган.

📝 Бу ислоҳотлар доирасида Ҳукумат томонидан келишувлар бўйича етакчи маслаҳатчи сифатида, қуввати 1000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тендерлар ўтказишда техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (IFC) жалб қилинган.

📊 Қўшимча сифатида шуни маълум қиламизки, 15 нафар инвесторни аниқлаб олиш учун қатор босқичлар ўтказилди.

📚 Жорий йилнинг 20 февраль куни тендер босқичи старт олиб, унда потенциал инвесторлар белгиланган талабларга мувофиқ иштирок этишга қизиқиш билдирди (унинг шакли билан Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш агентлиги веб-сайтларида танишиш мумкин эди). Натижада 84 та ариза келиб тушди ва бу ҳақида оммавий равишда жорий йилнинг 24 март куни эълон қилинди.

📌 Жорий йилнинг 29 июнь куни тендернинг “Талабларга мувофиқлик” босқичи эълон қилинди. Унинг натижаларига кўра, 3 декабрь куни малака босқичидан муваффақиятли ўтган 15 та халқаро компаниянинг «Рўйхати» тақдим этилиб, улар танлов (қийматга оид) таклифлар бериш учун “Таклифлар сўрови”га таклиф этилди.

📆 2021 йил апрель ойида Таклифлар сўрови ва қийматга оид энг яхши таклиф натижалари бўйича ғолиб эълон қилиши кутилмоқда. Лойиҳа келишувлари имзоланиб, молиявий ёпилишга эришилгач, 2022 йилга режалаштирилган электр станцияси қурилиши бошланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Япон тили ва малака курсларида ўқиш учун аризалар қабул қилинмоқда

✍️ Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Тошкент шаҳридаги "Ишга Марҳамат" мономаркази базасида ташкил этилган "Япон тили ва касбий малака тест маркази"да 2021 йил учун ўқишга аризаларни онлайн қабул қилиш бошланди.

Мазкур курсларда фуқаролар Японияда ишга жойлашиш учун талаб этиладиган N4 даражасидаги япон тили ва касбий малака курслари кўникмалари (JFT-BASIC, JLTP) ва "Махсус касбий малака" (Tokutei Ginou) тестларига тайёрланади.

Япон тили ва касбий малака курсларини тугатган фуқаролар “Махсус касбий малака" тестини топширади.

Тестдан муваффақиятли ўтган фуқаролар “Махсус малакали ишчи ҳалқаро сертификати”ни қўлга киритиб “Японияда ишлаш хуқуқига эга махсус малакали ишчилар” базасида рўйхатга олинади ва япониялик иш берувчи компаниялар томонидан ўтказиладиган танлов суҳбатларида иштирок этади.

Мазкур курслар Япониянинг Ниппон академияси япон тили мактаби ўқитувчилари томонидан олиб борилади.

📌 Курслар 2021 йил 18 январдан бошланади.

📌 Япон тили курслари нархи: 892 минг сўм (давомийлиги 6 ой)

📌 Курсларда ўқиш учун Япония меҳнат қонунчилигига асосланиб ёш чегараланмаган.

📍 Шунингдек, 2021 йил январдан бошлаб, ташкиллаштирилган ҳолда хорижда ишлаш учун кетаётган ва «labor-migration» дастурий мажмуасида рўйхат ўтган фуқаролар мазкур курсларда давлат грант маблағлари ҳисобидан таҳсил олишлари мумкин.

📍Япон тили ва касбий малака курсларига грант маблағлари ҳисобидан ўқиш талаблари ҳақида “Япон тили ва касбий малака тест маркази” телеграм каналида танишиш мумкин.

📌 Рўйхатдан ўтиш муддати 2020 йил 25 декабргача.

👉Рўйхатдан ўтиш

Қўшимча маълумот учун:

☎️Телефон: +998712076900 ( ички рақамлар: 112 / 888)
🖊Телеграм канал : @tokuteiginouz

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сирдарё_вилояти

Расман: Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

✍️ Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълумотига кўра, Эргашев Авазхон Яқубжонович - Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Авазбек Эргашев тайинловга қадар Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган.

У янги лавозимда яқинда Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари лавозимига ўтказилган Комилжон Собиров ўрнида иш бошлайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Талабаларга темир йўл чипталари учун 50 фоизлик чегирма берилади

✍️ “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ ахборот хизматининг
хабарига кўра, 2020 йил 28 декабрдан, 2021 йил 10 январгача олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларида таълим олаётган талабалар ҳамда ўқувчиларга поезд чипталарида тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилади.

✔️ Компания буни талабалар ва ўқувчиларнинг қишки ўқув таътилини мароқли ўтишида ҳамда мамлакатимизнинг қадимий ва навқирон шаҳарларга саёҳат қилишларига қулайлик яратиш мақсадида амалга оширганини таъкидлаган.

❗️ Қайд этилишича, ушбу чипталар имтиёзли бўлганлиги учун уларни фақат темир йўл кассаларида ҳарид қилишингиз мумкин.

🧾 Қўшимча маълумотни 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 “Россия-24” телеканалида 1968 йилда ташкил этилган Тошкент Халқаро кинофестивали қайта тикланаётгани ҳақида хабар эфирга узатилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеопост: Тошкент ёшлар форуми — пойтахтнинг келажак лидерлари билан мулоқот

🔷 Шу йилнинг 18-20 декабрь кунлари шов-шувли лойиҳалардан бири — “Тошкент ёшлар форуми – 2020”да Ҳукумат аъзолари билан ёшларнинг учрашуви ташкил қилиниб, ўзаро очиқ мулоқотга киришдилар.

Шунингдек, Ўзбекистондаги турли соҳа ва тармоқлар тараққиёти 10 йилдан кейин қандай бўлиши муҳокама этилиб, мавзуга доир тақдимотлар ўтказилди. Бугунги ҳаракатларнинг натижадорлиги, самарадорлиги масалалари кенгроқ муҳокама этилди. Соҳалар бўйича олдинда турган муаммолар ва уларга ечим топиш бўйича ёшлар билан фикр алмашиниб, таклифлар ўртага ташланди.

🔷 Форумнинг энг қизғин ва мунозараларга бой тадбирларидан бири бу — Тошкентнинг келажакдаги лидерлари билан очиқ мулоқот бўлди.

Ушбу тадбир жараёнлари акс этган лавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Хоразм_вилояти

✍️ Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумотига кўра, 2020 йил 21 декабрь куни ижтимоий тармоқларда ички ишлар органларининг, шу жумладан Хоразм вилоятининг айрим шаҳар ва туманларидаги ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари олдида одатдагидан кўп сондаги фуқароларнинг йиғилганлиги ва улар навбатга туриш тартибига риоя қилмаётганликлари акс этган фото ва видео хабарлар тарқалди.

Мазкур хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилинади:

👨‍👩‍👧‍👦 2021 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет давлатга қатъий тартибда хорижга чиқиш паспорти билан чиқишлари мумкинлиги тўғрисида қабул қилинган қарор ўз навбатида хорижга чиқиш паспортини олиш истагида бўлган фуқаролар сони кескин ортишига сабаб бўлди.

❗️ Шу боис 2020 йил 21 декабрь душанба куни вилоятдаги барча Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари олдида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш мақсадида бўлган кўплаб фуқаролар тўпланган.

✖️ Фуқаролар ўзаро навбатга туриш ва карантин тартиб-қоидаларига зид равишда бир жойга тўпланганликлари боис, ҳудудий ички ишлар органлари томонидан тезда электрон навбатлар шакллантирилди ва фуқароларга белгиланган вақтда етиб келишлари тушунтирилиб, тарқатиб юборилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️ Сўнгги пайтларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги номидан меҳнат миграциясига тааллуқли хабарларни тарқатувчи турли ахборот каналларининг кўпайиб бораётгани муносабати билан агентлик ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

❗️ Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг қуйидаги расмий ахборот каналлари мавжуд:

1. Расмий веб-сайт: https://www.migration.uz/
2. Меҳнат мигрантлари учун дастурий мажмуа: https://labormigration.uz/
3. Расмий Telegram-канал: https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
4. Матбуот котиби телеграм канали: https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
5. Facebookдаги саҳифа: https://www.facebook.com/migratsiya/
6. Youtubeдаги канал: https://www.youtube.com/channel/UCcML3ZArS2qqNLhBm79oiqw?view_as=subscriber

✔️ Бундан бошқа ахборот каналларининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига алоқаси йўқ.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Жиззах_вилояти

Бугун халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгаши сессиясидан сўнг журналистлар ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

✍️ Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, унда 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2021 йилги режалар ва устувор вазифалар, соҳадаги муаммо ва камчиликлар юзасидан вилоят ҳокими Э.Салиев оммавий ахборот воситалари ходимлари саволларига атрофлича жавоб берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Туркманистон етакчиси давлатимиз раҳбарини мамлакатимиз МДҲга самарали раислик қилгани ва Ҳамдўстлик саммитини муваффақиятли ўтказгани билан самимий табриклади.
Икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Туркменистана.
Лидер Туркменистана искренне поздравил главу нашего государства с плодотворным председательством в СНГ и успешным проведением саммита.
С глубоким удовлетворением отмечен современный высокий уровень узбекско-туркменских отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнёрства.
Состоялся обмен мнениями по актуальным вопросам международной и региональной повестки.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қоронғу вақтда автомобиль чироғи орқали йўлда пиёданинг кўриниш масофаси қанча?

Ҳайдовчи йўлдан ўтаётган пиёдани кийган кийимига қараб турли масофада кўриши мумкин:

👉 қора рангли кийимда - 18 метр масофада;

👉 қизил рангли кийимда - 24 метр масофада;

👉 сариқ рангли кийимда - 37 метр масофада;

👉 оқ рангли кийимда - 55 метр масофада;

👉 агар пиёданинг кийимига нур қайтарувчи белгилар ёпиштирилган бўлса - 130 метр масофада;

👉 агар фуқаро нур қайтарувчи махсус камзулда бўлса - 150 метр масофада.

Шу сабабли мажбурий тўхтаган ёки бузулиб қолган транспорт воситасининг ҳайдовчиси қоронғу вақтда нур қайтарувчи махсус камзул кийган ҳолда созлаш ишларини олиб бориши зарурлиги белгиланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️ Тошкент вилояти аҳолиси диққатига!

🌨 Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун штаб ташкил этилди

❄️ Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин. Шу муносабат билан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Тошкент вилояти ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларида узлуксиз навбатчилик штаби ташкил этилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.

📌 Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

📞 Мурожаат учун телефонлар:

🏢 Тошкент вилояти ҳокимлиги марказий Штаби;
☎️ (71) 232-80-46 (24 соат), (71) 232-80-17 (соат 09:00 дан 18:00 гача)

Штаб раҳбари – Тошкент вилоти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат
Ҳакимов;
☎️ Тел: (97) 752-02-81

Штаб котиби – Тошкент вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Гаппар Норматов;
📱
Тел: (90) 930-50-93

🔥 "Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиали директори Алишер Райимов;
📱 Тел: (99) 835-57-05; (97) 157-27-04 (бош муҳандис)
☎️ Тел: (78) 150-31-30; (70) 202-95-04 (диспетчер)

⚡️ "Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ бош директори Нилуфар Батирова;
📱 Тел: (93) 505-66-06
☎️ Тел: (71) 232-80-46 (диспетчер)

🚰 "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ директори Суҳроб Миржамолов;
📱 Тел: (97) 755-45-32
☎️ Тел: (71) 202-14-15, (95) 142-04-86 (диспетчер)

☀️ Вилоят "Иссиқлик манбаи" ИЧБ бошлиғи Қудрат Раҳимов;
📱 Тел: (97) 884-94-54; (94) 915-01-28 (бош муҳандис)
☎️ Тел: (70) 956-20-81 (диспетчер)

🏫 Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Абдукамол Мамадалиев;
📱 Тел: (90) 333-86-46
☎️ Тел: (71) 231-65-71 (диспетчер)

🏫 Вилоят Мактабгача таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ворисхон Акайдинов;
📱 (99) 845-33-99
☎️ Тел: (70) 202-10-11 (диспетчер)

🚑 Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ўткир Имомов;
📱 Тел: (99) 440-47-68
☎️ Тел: (71) 281-25-83; (71) 250-40-56 (диспетчер)

🚒 Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўлими бошлиғи Мансур Тилаболдиев;
📱 Тел: (99) 364-70-06
☎️ Тел: (70) 763-10-01 (диспетчер); 10-52 (ишонч телефони)

🚓 Тошкент вилояти ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Сирожиддин Назирхонов;
📱 Тел: (98)124-44-94
☎️ Тел: (71)265-08-51

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform