Hudud Inform
8.38K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Россия Федерацияси “Миграция маркази”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очиш бўйича музокаралар ўтказилди

✍️ Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

🇺🇿🇷🇺 Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 17 августда хорижда меҳнат қилаётган фуқароларимизга муносиб шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши, шунингдек, 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида жорий йил якунига қадар Ўзбекистонда Россиянинг миграция марказларини ташкил этиш ҳамда меҳнат патентини ушбу марказларда расмийлаштириш хизматини йўлга қўйиш мақсадида Россия томони билан музокаралар ўтказиб, аниқ таклифлар киритиш топшириғи берилган эди.

🤝 Мазкур топшириқлар ижроси таъминлаш мақсадида Россия Федерацияси Москва шаҳридаги “Кўп функцияли миграция маркази” давлат бюджет ташкилоти (“Миграция маркази”)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида мазкур ташкилот раҳбарияти мамлакатимизга ташриф буюрди.

Дастлаб ташриф доирасида “Миграция маркази” давлат бюджет ташкилоти бош директори Сергей Балдин, мазкур ташкилотнинг ташкилий ва шартномавий қўллаб-қувватлаш, мулк муносабатлари ва рақамли интеграция, шунингдек, тартибга солувчи ва рухсат берувчи ҳужжатлар ва меҳнат муҳожирларини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари Олег Нуждин ва Ирина Ермилова, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимлари билан биргаликда Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан танишди.

Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини амалга оширмоқчи бўлган фуқароларни ушбу давлатга кириб боришида тақиқ бор-йўқлигини текширади;

Патент олиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришда тўлиқ кўмаклашади;

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва иш берувчилар ўртасида ҳамкорликни ўрнатишда оператор вазифасини бажаради.

“Миграция маркази” раҳбарияти ташрифи жорий йилнинг 23 ноябрь кунигача давом этади. Музокаралар натижаси бўйича хабар берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Манзил-маълумот ахборотини олиш тартибидан хабардормисиз?

✍️ Инфографика Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззахда қиш манзаралари

✍️ Видеоматериал Жиззах вилояти туризмни ривожлантириш худудий бошқармаси ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📌 Ҳурматли истеъмолчилар!

🔥 Сўнгги вақтларда, юртимизнинг турли вилоят ва шаҳарларида газ босимининг пастлиги ёки йўқлиги, электр энергиясининг тез-тез ўчиши билан боғлиқ мурожаатлар кўпайиб бормоқда.

🔻 Агар сиз ҳам ана шу каби муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат этишингизни сўраймиз, дейилади ахборот хизмати хабарида.

▶️ 712 074 800
1159

Ҳудудий бошқармалар:

Андижон вилояти - Тел: (+998) 74-223-57-00

Бухоро вилояти - Тел: (+998) 65-221-59-36

Жиззах вилояти - Тел: (+998) 72-222-27-16

Қашқадарё вилоятининг - Тел: (+998) 75-225-11-17

Навоий вилояти - Тел: (+998) 79-220-62-09

Наманган вилояти - Тел: (+998) 69-233-25-15

Самарқанд вилояти - Тел: (+998) 66-233-07-63

Сурхондарё вилояти - Тел: (+998) 76-223-39-36

Сирдарё вилояти - Тел: (+998) 67-226-37-00

Тошкент шаҳар - Тел: (+998) 71-233-76-86

Тошкент вилояти - Тел: (+998) 71 207-04-69

Фарғона вилояти - Тел: (+998) 73-244-66-26

Хоразм вилояти - Тел: (+998) 62-228-51-15

Қорақалпоғистон Республикаси - Тел: (+998) 61-222-30-11

antimon.gov.uz
consumer.uz

📲 Шунингдек, биз ҳақимиздаги барча маълумотлар, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимизда мавжудлигини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ҳурматли фуқаролар!!!
Мазкур ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар ва БOT орқали Самарқанд вилояти ҳокимига ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин. Ушбу профил шахсан вилоят ҳокимининг назоратида.

Эслатма: Ҳурматли самарқандликлар, мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг!!!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Жиззах_вилояти

Бугун Ҳалқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг 3-“Бешқувур” сайлов округида бўшаб қолган депутатлик ўрни учун карантин қоидаларига риоя этган ҳолда қайта сайловлар бўлиб ўтмоқда

✍️ Бу ҳақда Жиззах шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

📝 Шаҳардаги 6 та сайлов участкасида ташкил этилган сайловларда соат 12:00 ҳолатига кўра 2507 нафар (23.4%) сайловчилар қатнашди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Фарғона_вилояти

ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР ФАРҒОНАДА

✍️ Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

🇺🇿🇨🇳 Ўзаро мулоқотда икки томон вакиллари ушбу корхона фаолияти, истиқболдаги лойиҳалар ҳақида суҳбатлашдилар.

🏢 Хусусан, “Фарғона Ясин Қурилиш Моллари” қўшма корхонаси фаолияти ҳам қурилишда цемент махсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлашга хизмат қилмоқда. Корхона Бешариқ туманида жойлашган.

📈 Қўшма корхонада бир кунда 2 минг 500 тонна сифатли цемент ишлаб чиқариш имкони бор. Лойиҳанинг биринчи босқичида 80 миллион АҚШ доллар инвестиция ўзлаштирилиб, 300 нафар ёшлар иш билан таъминланган. 2021 йилда ушбу лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш учун 120 млн АҚШ доллар инвестиция киритилади. Цемент заводининг иккинчи босқичи келгуси йил июль ойида ишга туширилиши режалаштирилган. Натижада корхонада йилига 2 миллион тонна махсулот ишлаб чиқарилишига эришилади ҳамда 700 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш жойига эга бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Долзарб

Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация автомобиллар моторининг от кучи сонига қараб қуйидаги миқдорларда тўланади:

👉 100 от кучидан юқори базавий ҳисоблаш миқдорининг 4,5 баравари;

👉 70 от кучидан 100 от кучигача базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари;

👉 70 от кучигача базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ ЙҲХББ нинг барча йўл ҳаракати иштирокчиларига мурожаати

✍️ Видеомурожаат ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Матбуот анжумани — "Ўзбекистон Республикасининг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи"

Бугун, 23 ноябрь куни соат 12:00 да АОКА пресс-холида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мутасаддилари иштирокида Ўзбекистоннинг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади. Унда мавзуга оид барча саволларга ойдинлик киритилади.

〰️〰️〰️〰️
📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари , АОКАнинг фейсбукдаги саҳифаси ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

✈️ Наманган халқаро аэропортидан “Газпром” компаниясининг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи атрофидаги қатор қурилишларда ишлаш учун 182 нафар фуқаро ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетди.

✍️ Видеоматериал Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ҳурматли фуқаролар! @Viloyat_hokimiga_murojaat мазкур телеграм орқали Жиззах вилояти ҳокимига ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин. Ушбу профил шахсан вилоят ҳокимининг назоратида.

Эслатма: Ҳурматли юртдошлар, мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Андижон_вилояти

Жорий йилнинг 21 ноябръ куни “Андижонда мактаб ўқувчилари курткасиз ташқарига чиқишга мажбур бўлади” сарлавҳаси остида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати томонидан муносабат

✔️ Мазкур
хабар юзасидан Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб ҳолат ўрганилди. Ўрганиш якунлари бўйича қуйидагилар маълум бўлди:

1. Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Андижон шаҳридаги 43-умумтаълим мактабига “Янги Ўзбекистон - Янгича дунёқараш” шиори остида мамлакатимизда кўзга кўринган зиёлилар, санъат, фан-маъданият ҳодимлари ҳамда фаол нуронийлардан иборат тарғибот гуруҳи ташриф буюрган.

2. Тарғибот гуруҳи вакиллари ташрифидан хабардор бўлган ўқувчилар (соат 11:25)да уларни кузатиш мақсадида йўлакка чиқишган. Ўтказилаётган тадбирнинг фотоальбомини яратиш мақсадида маҳалла фаоллари ва мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари уларни расмга олган. Ишчи гуруҳ расмдаги болалар билан қилган суҳбатида мана шу суратга олиш вақтида 2-3 дақиқа ташқарида қолишганлиги, сўнг устозлари томонидан танаффус вақти тугамасдан (соат 11:35гача) уларни синф хоналарига киришлари сўралганлиги таъкидланди.

3. Ишчи гуруҳнинг расмдаги ўқувчилар ва ота-оналар билан суҳбати жараёнида мазкур ҳолатда фарзандларининг узоқ вақт ташқарида қолиб кетмаганлиги сабабли эътирозлари йўқ эканлигини таъкидлашди.

📝 Якуний хулосага кўра: Ҳар бир ўқувчининг мактабдаги вақтидаги саломатлиги ва хавфсизлигига кенг жамоатчилик вакиллари, блоггерлардан ҳам кўпроқ таълим соҳаси вакиллари жон куйдиришлари зарур эканлигини ҳисобга олиб 43-умумтаълим мактаби директори вазифасини вақтинча бажарувчиси (Д.Насирдинов), мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари (С.Исманова)лар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

❗️ Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси шу каби қўштирноқ ичидаги ташаббусларни қоралайди, барча тизимда фаолият олиб бораётган раҳбарлар, ўқитувчилар ва ҳодимлар мактабдаги ўқувчиларнинг ҳар бирига ўз фарзандидек даҳлдорлик туйғусида ёндошиши лозимлиги, уларнинг соғликлари ва хавфсизликларига таъсир кўрсатувчи мана шундай ҳолатларга йўл қўйилмаслигига маъсул эканликларини эслатиб қолади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қанча?

Марказий банк мутасаддилари иштирокида АОКАда ўтаётган матбуот анжуманида МБ департамент директори ўринбосари Отабек Тожиддинов ушбу саволга изоҳ берди:

💰 «Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигига, яъни 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзи 27,6 млрд долларни ташкил этмоқда. Бунда:

🔹10,1 млрд доллар — хусусий сектор ҳиссасига,

🔹17,5 млрд доллар — давлат сектори ҳиссасига тўғри келмоқда.

〰️〰️〰️〰️
👉 Инфографика: ташқи қарзнинг таркибий бўлинмалари ва кесимлари.

@aoka_uz