Hudud Inform
7.18K subscribers
19K photos
4.28K videos
20 files
15K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Савол: Муайян босқич талабалари орасида касалланиш ҳолатлари пайдо бўлса, у ҳолда қандай йўл тутилади?

Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини анъанавий шаклда бошлашни хоҳловчилар 345 428 нафарни (82%), масофавий шаклда давом эттиришни хоҳловчилар 75 808 нафарни (18%) ташкил этди.

Манба: https://t.iss.one/studio_67/7230

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Савол: Тиббиёт олий муассасаларининг юқори босқич талабалари учун амалиёт кўпроқ белгиланган. Амалий машғулотлар қандай тартибда ўтказилади?

Савол: Фарзандимда пневмония кузатилган. Шунга масофавий таълимни давом эттирса бўладими? Қолаверса, дарс жараёнлари нега ҳозирдан бошланаяпти, иккинчи сместрдан бошласа ҳам бўлардику?

Манба: https://t.iss.one/studio_67/7232

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📌 Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишсизлик даражаси 11,1 фоизни ташкил этиб, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 2,1 фоизга камайди

✍️ Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

📊 Жорий йилнинг сентябрь ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази томонидан республикамизнинг 108 та шаҳар ва туманларида навбатдаги ижтимоий сўров ўтказилди. Тадқиқот давомида 490 та ўзини-ўзи бошқариш органлари, 4,9 мингта уй хўжаликлари ҳамда 26,0 минг нафар фуқаролар қамраб олинди.

📉 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида меҳнат ресурслари сони 19 121,3 минг кишини ташкил этиб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 100,7 фоизга ёки 135,5 минг кишига ошган.

✔️ Иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13 205,2 минг кишини ташкил этиб, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан
3,7 фоизга (468,5 минг кишига) ошган.

⚡️ 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида расмий секторда банд аҳоли сони 5 673,8 минг кишини ташкил қилиб, жорий йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 1,7 фоизга ёки 92,6 минг кишига ошди.

📈 Норасмий секторда банд бўлганлар сони 5 618,8 минг кишини
ташкил этиб, жорий йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 9,9 фоиз ёки 504,2 минг кишига ортган. Бу асосан республикадан ташқарига ишлаш учун чиқадиган меҳнат мигрантларининг ички меҳнат бозорига қайтиб келиши ҳамда мавсумий ишлар қишлоқ хўжалигида банд бўлганларнинг ортиши эвазига юзага келган.

🛠 Республикадан ташқарига ишга кетганлар сони 1 912,6 минг кишини ташкил этган, бу жорий йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан
128,3 минг кишига ёки 6,3 фоизга камайган.

❗️ Ўтказилган тадқиқот натижалари кўра, ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1 642,5 минг кишини ташкил этди. Ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида 11,1 фоизни ташкил этганлигини кўрсатди.
16-30 ёшгача бўлганлар ўртасида ишсизлик даражаси - 17,1 фоиз, аёллар ўртасида ишсизлик даражаси эса - 14,7 фоиз бўлди.

👨‍👩‍👧‍👦 Жорий йил январь-сентябрь ойларида республикамизда иқтисодий нофаол аҳоли 4 273,6 минг кишини ташкил этиб, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 3 фоизга ёки 130,3 минг кишига камайган.

📝 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида туман(шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига мурожаат қилган 910 201 нафар фуқарога хизмат кўрсатилди.

🤝 Мурожаат қилган фуқароларнинг 243 946 нафари иш билан таъминланди, 500 449 киши жамоат ишларига жалб қилинди, 25 384 нафар ишсизлар касбга ўқитилди, 45 036 нафар фуқарога ишсизлик нафақаси тайинланди, 38 002 кишига меҳнат муносабатлари бўйича консультациялар берилди.

📎 Шунингдек, Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобига 30 827 нафар оила шахсий томорқаларда, 19 174 нафар фуқаро қишлоқ хўжалиги, тикувчилик ва ҳунармандчилик кооперативларида банд қилинди, 7 383 нафар фуқаро тадбиркорликка жалб этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Агар талабанинг имконияти йўқ бўлса, ўз хоҳиши билан ўқишни масофавий (онлайн) давом эттириши мумкин

Бу ҳақда АОКА пресс-холида ўтган матбуот анжмуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди:

«Олий таълим муассасалари қайси курсни қачондан бошлаш кераклиги бўйича тўлиқ графигини тайёрлади. 16 ноябрь куни барча талабалар ёки барча курслар жалб қилинмайди. Бунинг имконияти мавжуд эмас. Курсларнинг муҳимлик даражаси бўйича кетма-кетликда анъанавий таълимга жалб қилиш ОТМнинг ўзининг ваколатида.

🛡 Талабаларнинг имкониятлари ва ОТМнинг имкониятлари биринчи навбатда ҳисобга олиниши керак. Ҳар қандай шароитда ҳам бугунги кунда талабанинг ёки ОТМ ходимининг соғлиғини ўйлаган ҳолда амалга оширишимиз керак. Ҳар бир олий таълим муассасаси мана шу талабга риоя қилган ҳолда жараённи бошлаяпти.

👨🏻‍💻 Агар талабаларнинг имкониятлари мавжуд бўлмаса, ўз хоҳиши билан масофавий таълимда давом эттириш имконияти бор».

@aoka_uz
#Наманган_вилояти

Халқ депутатлари Давлатобод тумани кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди

✍️ Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Сессия ишида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов иштирок этди.

📌 Президентнинг жорий йил 26—27-июнь кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманини қайта ташкил этиш юзасидан таклиф билдирилганди. Мазкур масала халқ депутатлари Наманган шаҳар ва вилоят кенгашлари сессияларида кўриб чиқилиб, давлат раҳбарининг ташаббуси маъқулланди.

👨‍👩‍👧‍👦 Қайта ташкил этилган Давлатобод тумани ҳудуди 4686 гектарга тенг бўлиб, Наманган шаҳри ҳудудининг 26 фоизини ташкил этади. Туманнинг 25 та маҳалласида 150 минг нафар аҳоли истиқомат қилади.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шу пайтга қадар вилоят ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари котибияти мудири этиб ишлаб келган Анваржон Тожимирзаев Давлатобод тумани ҳокими этиб тайинланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📈 2024-йилда Қашқадарё вилоятида марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш даражаси ҳозирги 53 фоиздан 79 фоизга етади. Косон, Муборак, Қамаши ва Ғузор туманларидаги 274 минг аҳолининг ичимлик суви таъминоти, Шаҳрисабз, Китоб ва қарши шаҳарларида яшовчи 370 минг аҳолининг оқова сув хизмати тубдан яхшиланади.

🎤 "O‘zsuvta’minot" АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаровнинг интервьюсида бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз боради.

✍️ Видеоматериал "O‘zsuvta’minot" АЖ ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Бу ислоҳотларни қилиш ҳар бир инсоннинг, ҳар бир раҳбарнинг дунёқараши ўзгаришини талаб қилади

Президент: Реализация этих реформ требует изменения мировоззрения каждого человека, каждого руководителя

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Қайси соҳада инновациялар кўпроқ жорий этилган?

📌 2019 йилда Ўзбекистон Республикасида инновацияларни жорий этган корхона ва ташкилотлар статистикасига кўра, иқтисодий фаолият турлари бўйича инновацияларни жорий этишда энг юқори улуш ишлаб чиқариш саноатида кузатилиб, 51,9 % ни ташкил этмоқда.

🏢 Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, инновацияларни жорий этишда энг юқори улушга эга бўлган соҳалар:

Ишлаб чиқариш саноати – 51,9 %
Қурилиш – 6,5 %
Қишлоқ ўрмон ва балиқ хўжалиги – 2,7 %
Ахборот ва алоқа – 2,4 %
Таълим – 1,1 %
Бошқа фаолият турлари – 35,4%

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Мўйноқда кунига 173 минг куб метр табиий газ қазиб олинадиган қудуқ очилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг маълумотлари асосида туман ҳокимлии ахборот хизмати
хабарига кўра, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Шарқий Бердақ» газ конденсат конидаги 81-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилган.

Мўйноқдаги Учсой табиий кўли қирғоғида жойлашган ушбу қудуқнинг 2948–2941 метр интерваллар оралиғида перфорация ишлари амалга оширилди.

Қудуқни ўзлаштириш натижасида кунлик 173 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди, дейилади “Ўзбекнефтгаз” хабарида.

Маълумот учун, «Шарқий Бердақ» газ конденсат кони Мўйноқда 2002 йили ишга туширилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_шаҳри

"Байроғимиз - фахримиз ва ифтихоримиз" марафони

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform