Hudud Inform
7.16K subscribers
19K photos
4.28K videos
20 files
15K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Бухоро_вилояти

Ҳоким Бухоро Марказий деҳқон бозоридаги нарх-навони ўрганди

✍️ Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Талаб этилаётган санитария-гигиена қоидаларга оғишмай амал қилиш, асоссиз ўсишнинг, сифатсиз ва қалбаки маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш чоралари кўрилиши зарурлигини таъкидлади.

Шу ерда бозор фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Навоий_вилояти

🇺🇿 Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади.

🔰 Навоий вилоятида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисидаги” қонуни қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида “Ўзбекистон байроғи – мустақиллик тимсоли” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Оролбўйини комплекс ривожлантириш вазифалари белгиланди

✍️ Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати
маълум қилди.

📈 Жорий йил 14 ноябрь куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева иштирокида 2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ривожлантириш дастурининг бажарилишини таъминлаш ва бу борадаги вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

📌 Қайд этилганидек, 2020-2022 йилларда Оролбўйида умумий қиймати 12 триллион 300 миллиард сўм бўлган 1 минг 359 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Шундан 523 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади ва қарийб 20 мингта янги иш ўрни яратилади (!).

📝 Шунингдек, йиғилишда сенаторлар, Жоқорғи Кенгес депутатлари томонидан жойларда лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан учраётган муаммолар ва уларнинг бажарилиши бўйича фикр ҳамда таклифлар билдирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🤝 Ҳудудларда таълимни яхшилаш бўйича натижага эришиш учун энг яхши тандем: жамоани бирлаштира оладиган фидойи халқ таълими бошқармаси раҳбари ҳамда уни доим қўллаб-қувватлайдиган вилоят ҳокими

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати
маълумотига кўра, Наманган ва Хоразм вилоятларида шу каби тандем бўлгани сабабли бошқа ҳудудларга нисбатан мактаблар масаласига эътибор кучлироқ бўлиб келган. Шунинг учун ҳам, “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами арафасида қатор педагоглар билан бирга ушбу икки вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарлари “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган эдилар.

📊 Жадвалга эътибор берсангиз, битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари бўйича биринчи 5 талик ҳудудлар орасида энг катта ўсиш ҳам айнан Наманган ва Хоразмда кузатилмоқда.

🏢 Барча мактабларда ОТМга йўналтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилгани сабабли бу йил умумий битирувчиларнинг сони 1,59 баробар ортган бўлсада, ОТМга кирган битирувчилар сони 2,02 баробар ортган.

📈 Ташқи омиллар деярли барча ҳудудга бир хил таъсир қилади (квоталарнинг ошиши, китоблар, ДТМ тестлари ва ҳ.к.), лекин айнан шу икки ҳудудда кўрсаткичларнинг ўсиш суръати бошқа ҳудудларникидан анча юқори бўлганига Наманган вилоятининг ўрни ўтган йилдагига нисбатан 4 поғонага кўтарилган, Хоразмники эса 2 поғонага.

PPS. ОТМга умуман кирмаган мактаблар сони деярли 3 баробарга камайди, бу бўйича алоҳида батафсил маълумот берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Матбуот анжумани — "2020/2021 ўқув йилида коллеж ва техникумларга ҳужжат топширган абитуриентлар учун саралаш имтиҳонлари қандай ташкил этилади?"

Бугун, 16 ноябрь куни соат 15:00 да АОКА пресс-холида 2020/2021 ўқув йилида коллеж ва техникумларга қабул, абитуриентлар учун саралаш имтиҳонларини ташкил қилиш ва бошқа муҳим масалалар юзасидан матбуот анжумани ўтказилади. Унда мавзуга оид барча саволларга ойдинлик киритилади.

Иштирок этади:

🎙Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
🎙Коллеж ва техникумлар;
🎙Давлат тест маркази раҳбарлари иштирок этади.

〰️〰️〰️〰️
📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари , АОКАнинг фейсбукдаги саҳифаси ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Навоий_вилояти

🤼 Эртага Навоийда Ўзбекистон чемпионати бошланади

17-19 ноябрь
кунлари Навоий шаҳрида спорт курашлари (юнон-рум, эркин ва аёллар кураши) бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

✍️ Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, яккакураш турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мезбонлигида ўтадиган йилнинг асосий мусобақасида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жами 450 нафар курашчи мамлакат чемпионлиги учун баҳсларга киришади.

🥇🥈🥉 Уч кун давомида учта йўналиш бўйича жами 30 та медаллар жамланмаси учун қизиқарли беллашувлар бўлиб ўтади.

🏅 Мусобақанинг биринчи куни юнон-рум, 18 ноябрда эркин, сўнгги куни эса аёллар кураши бўйича Ўзбекистон чемпионлари аниқланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
2023 йилдан давлат тилини билиш бўйича сертификат раҳбарларга мажбурий этиб белгиланиши мумкин

⚡️ 2023
йил 1 январдан бошлаб барча раҳбар ва маъсул лавозимга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш даражаси бўйича сертификатга эга бўлиш мажбурий этиб белгиланиши мумкин. Бу ҳақда тегишли ҳукумат қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида эълон қилинди.

📝 Ҳужжат лойиҳасида 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ўзбек тили ва адабиёти бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизими асосида раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юритиш ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тизими жорий этилиши кўзда тутилган.

❗️ Раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахсларга давлат тилини билиш даражаси бўйича тест синовларида иштирок этиш учун Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларида малака оширишлари талаби қўйилиши кутилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (ПИИМА) ҳамда Замин халқаро жамоат жамғармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

✍️ Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати
маълум қилди.

🤝 Томонлар аҳолининг заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, таълим, хусусан инклюзив таълим сифатини янада ошириш, соҳага ахборот технологияларини кенг жалб этиш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади.

📝 Ҳужжатни имзолаш маросимида икки томонлама ҳамда халқаро ташкилотлар билан иш олиб бориш, халқаро тажриба асосида эшитишда нуқсони бор болаларга замонавий билимлар бериш фаолиятини такомиллаштириш бугунги кун талаби эканлиги таъкидланди.

❗️ Меморандум мамлакатимизда инклюзив таълим ҳамда ахборот-технологиялари бўйича билим бериш жараёнларини янада яхшилаш учун пойдевор вазифасини ўтайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўз ҳудудий филиалларида мавжуд 10 та вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилади!

✍️ Видеоматериал Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform