Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айни дамда Тошкент шаҳрида касалликдан даволанаётган Сурхондарё вилояти ҳокими Боболов Тўра Абдиевичнинг аҳволи яхши, соғлиги мустаҳкамланмоқда.

Турли хил миш-мишларнинг олдини олиш мақсадида Тўра Абдиевич ўзининг ҳозирги ҳолати ҳақида сўзлаб берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти

“ЮКСАЛИШ” УМУММИЛЛИЙ ҲАРАКАТИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ БЎЛИНМАСИ ҲАМКОРЛИГИДА АНДИЖОН ШАХРИДАГИ МАРКАЗИЙ КЎЧАЛАРДА ЖОЙЛАШГАН LED-ЭКРАНЛАРИ “ЎЗБЕКИСТОН ШИФОКОРЛАРИГА РАҲМАТ” МАВЗУСИДА ФЛЕШМОБ-АКЦИЯСИ
ЎТКАЗИЛМОҚДА

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълумот берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳрисабзда йирик пиллачилик кластери барпо этилмоқда

Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Бугунги кунда Шаҳрисабз тумани ҳудудида "Шаҳрисабз силк продакшн" МЧЖ корхонаси пиллани қайта ишлаш, ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган қиймати 5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда.

Ушбу кластер учун 1 гектар ер майдони ажратилиб, қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Корхона иш бошлагач 400 та доимий иш ўрни, 8500 та мавсумий иш ўринлари яратилиши маълум қилинган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Шавкат Мирзиёев «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорини имзолади.

Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 31 июль – жума кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2020 йил 31 июль Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

Маҳаллий ҳокимликлар ва тегишли ташкилотлар Қурбон ҳайитининг карантин талабларига риоя қилган ҳолда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга оширади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қорақалпоғистон_Республикаси

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими Даулет Аяпбергенович Толибаев оламдан ўтди.

Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Д.Толибаев 1983 йил 18 октябрда Нукус шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 2004 йилида бошлаб, узоқ йиллар ирригация соҳасида турли ташкилотларда, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Д.Толибаев 2019 йилдан буён Қонликўл тумани ҳокими эди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Исабек Ботирбековнинг аҳолига мурожаати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фаолият хроникаси” деб номланган тўплам нашрдан чиқарилди. Унда давлатимиз раҳбарининг 2016 йил сентябрь ойидан 2020 йил 1 январгача бўлган даврдаги сиёсий фаолияти солномаси батафсил акс эттирилган.

В издательско-полиграфическом творческом доме "Узбекистон" вышел в свет сборник под названием «Хроника деятельности Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева». В нем подробно рассказывается о летописи политической деятельности главы государства с сентября 2016 года по 1 января 2020 года.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2300 дан ортиқ аризалар келиб тушди!

Тошкент вилояти Зангиота тумани «Ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонаси»га
фидойи шифокорлар ва тиббиёт ходимлари ишга чақирилганди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Кечадан буён 2300 дан ортиқ аризалар келиб тушди. Уларнинг 26%и шифокорлардан, 41,5%и ҳамширалардан, 17,7%и кичик тиббиёт ходимларидан, 14,8%и эса талабалардан келди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти

Фарғона вилояти Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш дастури ижроси юзасидан аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Фарғона_вилояти

“Фарғона вилоятидаги… ҳолат шу қадар яхши бўлса, нега унда постларда ҳаракатлар кучайтирилган?” Ижтимоий тармоқларда фарғоналик журналист ва мутахассис ўртасида муҳокама қилинган мазкур мавзу юзасидан

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
маълум қиладики, Фарғона вилоятида ҳам карантин талабларидан келиб чиқиб, йўлларда автотранспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш, фуқароларнинг карантин қоидаларига мунтазам амал қилишини таъминлашга қаратилган қатъий тартиб-интизом жорий қилинган.
Шунингдек, фуқароларимизга куннинг белгиланган вақтларида яъни соат 8.00 дан 10.00 га қадар ҳамда 17.00 дан 20.00 га қадар ҳаракатланишлари давомида қулайликлар яратиш мақсадида блок постлардаги ташкил этилган хизмат кайта кўриб чиқилди. Муайян вақтда эркин ҳаракатланиш учун қўшимча чоралар кўрилиб, блок постларнинг эстетик кўриниши яхшиланди.

Жумладан, бетон тўсиқлар ўрнига темир панжаралар ва пластмассали жиҳозлар қўйилди. Яна қўшимча дезинфекция туннеллари ташкил этилганлиги эса, пиёда ва ҳайдовчиларнинг блок постлардан ортиқча тўхталишларсиз ўтишларини таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органлари томонидан ўтказилаётган бу каби тадбирлар аввало эл-юрт осойишталиги, ҳамюртларимизнинг саломатлиги ва тинчлигини таъминлашга қаратилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

❗️Қибрай тумани ҳокими Миръазам Мирқосимовнинг туман аҳолисига МУРОЖAAТИ

Видеомурожаат Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

☎️CALL CENTER: 12-67
☎️95 145-01-28
☎️98 124-45-55
☎️98 141-19-72
☎️90 906-57-51

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🇺🇿Инвесторлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига!

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги мурожаат билан чиқди.

Ҳозирги кунда интернет кенгликларида (Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари) ишончсиз ва лицензия олмаган воситачилар Ўзбекистон ҳудудидаги фойдаланувчилар орасида транзакциялар юқори даражали таваккалчилик эканлиги, пулларни йўқотишга олиб келиши мумкинлиги ҳақида потенциал мижозларни огоҳлантирмасдан, жуда қисқа ва шубҳали муддат ичида жаҳон қимматли қоғозлар ва валюта бозорларида (forex) мўмайгина даромад олишга чорловчи рекламаларни тарқатишмоқда.

Агентлик Ўзбекистон фуқароларини ижтимоий тармоқларда ўз хизматларини фаол тарғиб қилаётган Alfa System (https://www.alfa-system.cash/) ва Alpari (https://www.alpari.com/) компаниялари қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият юритиш учун лицензияга эга эмаслиги ҳақида огоҳлантиради.

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги инвестициялар ва молиявий инструментлар борасидаги хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига фақат рўйхатдан ўтган маҳаллий, қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари билан ҳамкорлик қилишни маслаҳат беради. Агарда хизматлар норезидент компания томонидан кўрсатилаётган бўлса, воситачи компания рўйхатдан ўтган мамлакатнинг хорижиий молиявий тартибга солувчиси берган керакли рухсатномалар борлигига ишонч ҳосил қилиш керак.

❗️Маълумот учун: бундай хизматларни таклиф этаётган компаниядан лицензия рақами (ва тўлиқ номи)ни сўраб, «Тошкент» РФБ фонд биржаси сайтига («БИРЖА АЪЗОЛАРИ» рукни) кириб, қимматли қоғозлар бозорида воситачилик қилаётган компаия лицензияга эга-эга эмаслигини аниқлаш мумкин. Шунингдек, маълумотларни тасдиқлатиб олиш учун бизнинг Агентлигимизга қуйидаги манзил орқали мурожаат қилишинигз мумкин: (71) 203-01-15, ёки [email protected] электрон манзили.

Фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳамда фуқароларга мулкий зарар етказилишининг олдини олиш мақсадиа, Агентлик Ўзбекистон фуқароларини бундай операциялар таваккалчиликка асосланиши ва маблағ йўқотилишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантиради.

Қўшимча маълумот олиш ёки ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш учун Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги назорат бошқармасига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти

Андижон тумани ҳокими Улуғбек Исамидиновнинг ҳозирги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб туман аҳолисига мурожаати

Видеомурожаат туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Uzbekistan_Airways

Ўзбекистон Республикаси махсус комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг кўрсатмаларига биноан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ватанига қайтариш мақсадида “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан 2020 йил 26 июль куни Тошкент-Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча чартер репатриация қатновининг қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилиши режалаштирилмоқда (маҳаллий вақт кўрсатилган).

Бу ҳақда акциядорлик жамияти ахборот хизмати
маълум қилди.

Тошкент-Истанбул
Тошкентдан кетиш вақти – 15:00 да, Истанбулга келиш - 19:50 (Анқара шаҳрида тўхтаб ўтиш билан)

Истанбул-Тошкент
Истанбулдан кетиш - 21:20, Тошкентга келиш - 03:50 + 1.

Тошкентнинг - Истанбул йўналиши бўйича авиачипталарни авиакомпания филиалининг Марказий сотувлар офисида “Uzbekistan Airways Sales” жонли навбат тартибида, йўловчининг шахсан ўзи тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаси билан келган тақдирдагина сотиб олиш мумкин:

• Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун - паспорт ва кетиш учун асос.

•Хорижий фуқаролар учун – паспорт.

Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича авиачипталарни сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикасининг Истанбулдаги Бош консуллигига мурожаат қилиш лозим.

Тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун Сиздан авиачипталарни сотиб олишни тезлаштиришда ўз хизматларини ишонарли тарзда таклиф этадиган шубҳали шахслардан ёрдам сўрамаслигингизни сўраймиз.
Авиачиптада кўрсатилган нархни “Uzbekistan Airways” АЖ филиалининг кассасида тўлаган пулингиз билан солиштиришингизни тавсия қиламиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️«PLoS Medicinе» илмий журналида чоп этилган тадқиқот янги маълумотни исботлади: агар одамлар мунтазам равишда қўлларини ювиб, ниқоб тақиб, ижтимоий масофа сақлаганида, коронавирус пандемиясини вакцинасиз (эмлашсиз) енгиш мумкин эди.

Мамлакатларда карантин чекловлари фуқароларнинг шахсий масъулияти, ҳар бир инсоннинг касаллик хавфини, жиддийлигини ҳис қилиши билан уйғунлашганида эди, вирус тарқалиши пастроқ даражада бўлар эди. Атипик пневмония (SARS-CoV-2) аҳолининг 90 фоизи тез-тез қўлини ювган ва масофа сақлаган мамлакатларда юқори даражада эпидемия чақирмаган.

📢 Муаллифлар вирус қандай тарқалиши ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб бориш, ўзини изоляциялаш, масофаланиш, қўлни ювиш ва ниқоб тақиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга экани тўғрисида кенг маълумот бериш зарурлигини таъкидлашмоқда.

🚫 «Агар биз барчамиз мамлакат бўйлаб кейинги 4, 6, 8, 12 ҳафта давомида ниқоб тақсак, вирус тарқалиши тўхтайди», — деди доктор Роберт Редфилд — CNN

👉 Коротко о главном
〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️Исследование, опубликованное в научном журнале «PLoS Medicinе», показало, что если бы люди регулярно мыли руки, носили маски и соблюдали социальную дистанцию, пандемию можно было победить без вакцины.

Если бы карантинные ограничения в странах сочетались с осознанием каждого человека серьезности болезни и личной ответственностью, тогда уровень распространения вируса был бы низким. Атипичная пневмония (SARS-CoV-2) не вызовет большой вспышки в стране, где 90% населения часто моют руки и соблюдают дистанцию.

📢 Авторы утверждают, что необходимо просвещать общественность о том, как вирус распространяется, и повышать осведомленность о решающей роли самоизоляции, дистанцирования, мытья рук и ношения масок.

🚫 «Если мы все будем носить маски в течение следующих четырех, шести, восьми, двенадцати недель по всей стране, передача вируса прекратится», — сказал доктор Роберт Редфилд — CNN

👉 Коротко о главном

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қорақалпоғистон_Республикаси

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият юзасидан Амударё тумани ҳокими С.Юлдашевнинг туман аҳолисига мурожаати

Видеомурожаат туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
тақдим этилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform