Hudud Inform
8.49K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Шифокорларга устамалар бериляптими?

Адлия вазирлиги томонидан пандемия шароитида тиббиёт ходимларига белгиланган устама ва қўшимча тўловлар тўлаб берилаётганлиги назоратга олиниб, мониторинг олиб борилмоқда.

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Мониторинг натижаларига кўра бугунги кунда жами 9 млрд 9 млн сўмдан ортиқ маблағ тиббиёт ходимларига тўлаб берилмагани аниқланди.


Хусусан,
🔹Қашқадарё вилоятида 1 315 нафар ходимларга 6,8 млрд сўм (5,3 млрд сўм тўлаб берилди),
🔹Самарқанд вилоятида 694 нафар ходимларга 838,7 млн сўм (426,5 млн сўм тўлаб берилди),
🔹Бухоро вилоятида 317 нафар ходимларга 353,5 млн сўм,
🔹Сирдарё вилоятида 741,2 млн сўм (633 млн сўм тўлаб берилди),
🔹Фарғона вилояти адлия бошқармаси томонидан 211 нафар ходимларга 163 млн сўм (тўлиқ ундирилди),
🔹Жиззах вилоятида 27 нафар ходимга 36 млн сўм (тўлиқ ундирилди),
🔹Тошкент вилоятида 23 млн сўм,
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар ходимга 7,1 млн сўм (тўлиқ ундирилди) миқдорда белгиланган устама ва қўшимча тўловлар тўлаб берилмаганлик ҳолатлари аниқланиб, ушбу ҳолатларга нисбатан таъсир чоралар кўриб борилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Ҳомийлик_хайриялари

"Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказ"лари фаолияти ҳақида маълумот.

Инфографика Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Ижтимоий тармоқдарда “EGOIST AST” МЧЖ томонидан чириган картошка уруғликлари сотилаётганлиги фермерларда кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.05.2020 йилдаги ПҚ-4704-сонли қарорига мувофиқ вилоятнинг Китоб, Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманларида картошка экилиши белгиланиб, Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманларидаги 656 нафар фермер хўжаликларига “EGOIST AST” МЧЖ томонидан 44,8 млрд сўмлик 6400 тонна картошка уруғлигини етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланган.

Шартномаларга асосан, 656 нафар фермер хўжаликларига ажратилган 23,6 млрд. сўм пул кредит маблағлари “EGOIST AST” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказилган.

Ўрганишда, “EGOIST AST” МЧЖ томонидан Россиянинг “Альтекс” МЧЖдан олиб келинган 498 тонна картошка уруғлигидан 394 тоннаси яроқсиз деб топилганлиги, 104 тоннасига мувофиқлик сертификати берилганлиги ва 60 тонна “Удача” навли картошка уруғлигини Ўзбекистон ҳудудида экиш белгиланмаганлиги аниқланган.

Шу билан бирга, маҳаллий “Samgold” МЧЖдан харид қилинган 500 тонна картошка уруғлигининг сифат сертификатлари мавжуд эмаслиги, ушбу пул маблағларидан 600 млн. сўми транспорт хизматини кўрсатиш лицензиясига эга бўлмаган “HAMROX ASIL YUKSALISH” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб берилиб, пул маблағлари ўзлаштириб юборилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан 06.07.2020 йилда “EGOIST AST” МЧЖ раҳбари А.Сафаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Муса Ерниязовнинг ўлими ҳақидаги хабарлар асоссиз

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Бугун, 25 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўп йиллардан буён Раислик қилиб келаётган Муса Тажетдинович Ерниязовнинг ўлими тўғрисидаги хабарлар тарқалди.

Тез орада бу хабарларнинг дастлабки манбаси сифатида кўрсатилган repost.uz сайти хакерлар ҳужумига учрагани маълум бўлди ва сайтнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида раиснинг 20 июль куни вафот этгани ҳақидаги бу хабар рад этилди.

Вазиятга аниқлик киритиш учун қуйидагиларни баён қиламиз:

– Бу хабар ҳақиқатга мутлақо зид. Муса Тажетдинович ҳаёт ва айни пайтда даволанмоқда. Етакчи мутахассислар у кишининг соғлиги тикланиши учун курашишяпти, узлуксиз консилиумлар ўтказиляпти. Асоссиз хабар тарқатишнинг жавобгарлиги борлигини унутмаслик лозим.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қашқадарё_вилояти

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълумотига кўра, вилоят ҳокими иштирокида ўтказилган брифингда айтилган тиббий воситалар, аппаратлар ва тез ёрдам машиналари Тошкент шаҳридан етиб келди. 40 та оксигенератор, 15 та тез тиббий ёрдам машинаси, 4 та портатив рентген аппарати, 4 та электро сўрғич аппарати ва коронавирусга қарши 5 турдаги дорилар тўплами зудлик билан вилоят кесими бўйича тақсимланиб, 15 та шаҳар ва туманларга жўнатилди. Вилоят ҳокимининг таъкидлашича, ҳали бунақа тиббиёт мосламалари келишда давом этади. Вилоятимиз коронавирусга қарши курашда барча зарурий чораларни кўради, вазият назорат остида, деб таъкидлади вилоят ҳокими Зойир Мирзаев.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Инфографика

Жорий йилнинг 24 июль куни Президент “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармон имзолади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хоразм_вилояти

Уйда қолинг. Ўзингиз ва яқинларингизни асранг.

Видеоролик Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида «Uzbekistan GTL» - синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводи барпо этилмоқда.

Мазкур завод йилига 1,5 млн. тонна юқори сифатли ва экологик тоза бўлган, ҳалқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган синтетик ёқилғи ишлаб чиқаради. Жумладан, 724,6 минг тонна дизель ёқилғиси, 307,3 минг тонна авиакеросин, 437,3 минг тонна нафта, 53,4 минг тонна суюлтирилган газни ташкил қилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
РАСМАН: карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилди

Халқаро тажриба, мамлакатимизнинг ҳамда хорижнинг етук олим ва мутахассисларининг тавсияларини инобатга олиб, шунингдек, мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан зарарланиш занжирини узиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан мамлакатда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди.

👉 парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

👉 буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

👉 спорт заллари, фитнес клуб, тренажер, бассейнлар;

👉 умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона);

👉 мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

👉 санаторийлар (короновирус инфекциясидан даволанган ва реабилитация ўтаётган беморларга тиббий ёрдам ташкил этиладиган санаторийлардан ташқари), пансионатлар, болалар оромгоҳлари, хостеллар, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

👉 сартарошхона ва гўзаллик салонлари;

👉 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно).

👉 Шунингдек, жорий йил 31 июль (жума), 1-2 август ҳамда
8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари
бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Карантин чекловлари амал қиладиган даврда қуйидагиларга қатъий этибор қаратиш белгиланди:

а) давлат органлари ва ташкилотларига:

👉 ходимларини хатловдан ўтказган ҳолда, иш жойига фақатгина зарур бўлган мутахассисларни бевосита жалб этишга рухсат берилганини инобатга олиб, қолган ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқаришни ёхуд масофадан туриб (онлайн) ишлашини ташкил этишга тўлиқ риоя этилишини таъминлаш;

👉 ходимларини вақтинчалик хизмат сафарига юборишни тўхтатиш;

👉 йиғилишларни фақатгина онлайн тарзида ташкил этиш;

👉 ходимлар орасида коронавирус билан касалланганлар мавжуд бўлган тақдирда, улардан хабар олиш, даволаниш мақсадида зарур дори воситалари ва буюмларни харид қилиш учун ходимнинг шароитини инобатга олган ҳолда, моддий ёрдам ажратиш;

б) фуқароларга:

👉 тўй, оилавий маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказмаслик;

👉 жамоат жойларида, кўча, майдон ва маҳаллаларда уч кишидан ортиқ тўпланмаслик, қатъий ижтимоий масофани сақлаш (2 метр), тиббий ниқоблар ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;

👉 ёши катта ва муайян турдаги касаллиги (қандли диабет, метоболик синдромлари, аутоимун касалликлари, қон, юрак, томир касалликлари, онкологик касалликлар ва б.) мавжуд фуқароларга коронавирус касаллиги кучли таъсир кўрсатишини инобатга олиб, 65 ёшдан ошган фуқароларни “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🚑 Фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, тест ва қон топшириш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон соғлиғига ва ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар талаб этилмаслиги белгиланди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга мазкур ҳолатларда фуқароларнинг автотранспорт воситалари ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслик, зарур ҳолларда фуқароларни манзилига етказишда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан аниқ кўрсатма берилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Беҳзод Мусаев — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари билан суҳбат

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Интервью 24 | Азиз Абдухакимов — Заместитель премьер-министра Республики Узбекистан, член специальной республиканской комиссии

@hudud_inform
ХОРИЖДАГИ ТАЛАБАЛАРНИ ВАТАНГА ОЛИБ КЕЛИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

Коронавирус пандемияси туфайли хоржий давлатлар ўртасида транспорт қатновларига нисбатан қўйилган чеклов чоралари сабаб чет давлатлар олий ўқув юртларида таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабаларни Ватанга олиб келиш ва ўз оилалари бағрига омон-эсон етказиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Шу кунга қадар Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Минск, Истанбул каби шаҳарлардан талабаларимиз олиб келинди.

Республика махсус комиссияси топшириғига биноан август ойининг биринчи декадасида Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Қозон, Ростов-Дон, Киев, Қоҳира шаҳарларидан махсус чартер рейслари орқали Ўзбекистонлик талабаларни олиб келиш ишларини ташкил этиш масаласида хоржий давлатлар авиация маъмуриятлари билан ишлар олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат солиқ қўмитаси бўлими бошлиғи Дадаханов Улуғбек пандемия шароитидан келиб чиқиб аҳоли, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари учун тақдим этилган навбатдаги имтиёзлар ҳақида маълумот берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти

Махсус комиссия қарорига биноан 25-26 июль кунлари давомида республика миқёсида автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилиши белгилаб қўйилган. Ушбу қарор ижроси Андижон вилоятининг барча шаҳар-туманларида таъминланмоқда.

Ижтимоий ролик вилоят ИИБ ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тиббиёт ходимлари ишга қабул қилинади

14 кунлик фаолият учун иш ҳақи жойида берилади:

💰 Шифокорлар — 25 млн сўм
💰 Ҳамширалар — 15 млн сўм
💰 Кичик тиббиёт ходимлари — 10 млн сўм

☎️ 1109

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

ХУШХАБАР: Уй шароитида даволанаётганлар учун бепул дори воситалари Қашқадарё вилоятига етиб келди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
хабар қилди.

Бугун “Қашқадарё Дори-Дармон” МЧЖ омборхонасига 1 миллиард 185 миллион сўмлик заҳира дори-дармонлари ва Республика махсус комиссияси қарорига асосан коронавирус касаллигига чалинган беморларни уй шароитида даволанишида керак бўладиган дори воситалари йиғиндисидан иборат 3000 та тўплам(аптечка)и келтирилди.

☝️Коронавирус инфекцияси бўйича тест натижалари мусбат натижа берган ҳамда касаллик енгил кечаётганлиги сабабли шифокорлар тавсиясига асосан уйида даволанаётган беморлар мазкур тиббий воситалар билан бепул таъминланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform