Hudud Inform
8.5K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ёшлар ойлиги доирасидаги фестиваллар давом этмоқда

“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!
” шиори остидаги ёшлар сайлининг навбатдаги манзили Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри.

Бугун, соат 19:00 да Савитcкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат ва маданият музейи ёнида эстрада юлдузлари иштирокида гала-концерт бўлиб ўтади.

https://t.iss.one/hudud_inform
☑️ Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан экспорт қилувчиларга банклар кредитлари, шу жумладан экспорт олди кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 4 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик берилиши белгиланган.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 4-июн куни соат тахминан 07:20 ларда Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, “Каттаўра” МФЙ “Кон” қишлоғи ҳудуди “Майданак” ва “Қизилтепа” йўналишида ҳаракатланаётган “Дамас” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, дарага ағдарилиб кетган.

Фожеа оқибатида автомашинада бўлган 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 3 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлар билан Қамаши тумани шифохонасига юборилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
2023 йил 5 июнь куни соат 15.00 да Олий судда Қорақалпоғистон Республикаси судининг 2023 йил 31 январдаги ҳукми устидан 16 нафар судланувчи ва уларнинг ҳимоячилари томонидан берилган шикоятлар ҳамда прокуратура томонидан ҳукмнинг 4 нафар судланувчига оид қисмига нисбатан келтирилган протест асосида мазкур жиноят ишининг ушбу судланувчиларга оид қисмини апелляция тартибида кўриб чиқиш якуни бўйича суд қарори эълон қилинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Ипак қурти уруғини тайёрловчи 7 та янги уруғчилик корхонаси ташкил этилди

“Пиллачилик соҳасида касаначиликни қўллаб-қувватлаш ҳамда пилла етиштириш учун озуқа базасини янада кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–85-сон, 01.06.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2023 йил июндан ҳудудларда:

🔹ипак қуртини парваришлаш, етиштирилган пиллани харид қилиш, қайта ишлаш, қўшилган қиймат занжирини яратиш, тайёр маҳсулотни ички бозорга йўналтириш ва экспорт қилиш билан шуғулланадиган янги пиллачилик кластерлари;

🔹тут кўчатларини етиштириш, тутзорларни барпо қилиш, ипак қуртини парваришлаш, пилла хомашёсини тайёрлаш билан шуғулланадиган пиллачилик ва тутчилик йўналишидаги янги фермер хўжаликлари ташкил этилади.

Янги тутзорлар барпо қилиш учун 105 минг гектар ер майдонлари уларнинг контурларини аниқ белгилаган ҳолда Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

📋 Янги тутзорлар барпо қилиш учун ер участкалари 10 гектардан кам бўлмаган ўлчамда пиллачилик кластерлари, пиллачилик ва тутчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига, истисно тариқасида, ижара ҳуқуқи асосида ажратилади.

☑️ Фармонга кўра, ҳудудий “Агропилла” масъулияти чекланган жамиятларига тегишли бўлган ва аҳолига оилавий пудрат шартномаси асосида бириктириладиган тутзорлар майдони 0,5 гектардан 2 гектаргача этиб белгиланди.

🔘2023 йил 1 июндан:

🔸касаначилар, пиллачилик уй хўжаликлари ҳамда фермер хўжаликларига ипак қурти уруғи ва уни парвариш билан боғлиқ ресурслар бепул берилади;

🔸майдони 10 гектар ва ундан зиёд гектардаги тутзорларга сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуришга ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия ажратилади.

🏢 Фармон билан “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг ҳудудларда ипак қурти уруғини тайёрловчи янги уруғчилик корхоналари (7 та) ташкил этилди.

📌 Шунингдек, 2023 йил якунигача Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида ипак қуртининг маҳаллий зотлардан олинган элита уруғини тайёрлаш наслли уруғчилик станцияси фаолияти йўлга қўйилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
ПОЙТАХТАНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАъМИНОТИДА УЗИЛИШЛАР КУЗАТИЛАДИ

Бугун, 5-июнь куни Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Чилонзор туманлари ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субектларида электр энергияси соат 18:00га қадар ўчирилди.

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш, ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:

👉БЕКТЕМИР тумани "Ийкота" МФЙнинг Ораста, Фазилат, Муборак ҳамда Зартупроқ кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;

👉ЧИЛОНЗОР тумани Боғистон ҳамда Лутфий кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаҳ хонадонларида электр энергияси вақтинча ўчирилди.


https://t.iss.one/hudud_inform
#Obodmahalla

Қарши шаҳри "Наво" маҳалласидаги кўп қаватли уй-жойларнинг кириш йўллари асфалт қилинди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Фарғона ва Япония ишбилармон доиралари ўртасида келишув имзоланди.

Фарғона вилояти делегацияси 2-4 июнь кунлари Японияда ташриф билан бўлди.
Ташриф давомида бўлиб ўтган инвестицион форумда қатор инвестицион лойиҳалар бўйича келишувларга эришилди. Шунингдек, “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида ташкил этилаётган “Япон саноат технопарки”да лойиҳаларини жойлаштириш бўйича ўнлаб компаниялар амалий босқичга ўтишга тайёр эканликларини маълум қилишди.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Термизда "Янги Ўзбекистон – ёшлар мамлакати" фестивали бўлиб ўтди

Термиз шаҳридаги "Болажон" боғида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик ёшлар фестивали ўтказилди. Фестивалда Термиз ва Хайраобод гарнизони ҳарбий қисмлари, "Ватанпарвар" ташкилотининг вилояти кенгаши, Мудофаа ишлари бошқармаси, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Фестивалда ҳарбийларнинг қўл жанги, фахрий қоровул сафлари каби кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Шунингдек, она Ватанни, тинчлик ва мардликни тарраннум этувчи куй-қўшиқлари тадбирга байрамона руҳда улашди.

https://t.iss.one/hudud_inform
РАСМИЙ АХБОРОТ

Ижтимоий тармоқларда "МY5" телеканали мухбири Н. Тешаев Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек туманида аҳоли мурожаатини ўрганаётган пайтдаги ҳолат юзасидан

Бугун очиқ суд мажлисида М. Я. (1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган) га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2023 йил 5 июндаги қарорига кўра М. Я. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ушбу қарордан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Андижон вилоятида “Ҳокимлик соати” ўтказилди.

Вилоят ҳокими иштирокидаги йиғилишда ҳудудда қайта тикланувчи энергия манбалари, қуёш панелларидан фойдаланишни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва натижалар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, "20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури, 6 ой якунлари бўйича асосий макроиқтисодий прогноз кўрсаткичлари ижроси юзасидан масъулларнинг хисоботлари эшитилди.


https://t.iss.one/hudud_inform
Шўрчи туманида 500 иш ўрнига эга касаначилик ва тикувчилик лойиҳаси иш бошлади

“Индинем кластери” МЧЖ томонидан Шўрчи тумани “Боботоғ” маҳалласи ҳудудида умумий майдони 2,5 минг кв метр, йилига 12 минг дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган, лойиҳа қиймати 5,0 млрд сўмлик касаначилик ва тикувчилик лойиҳаси ишга туширилди. Натижада 500 та янги иш ўринлари яратилиб, уларга “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарида турган, ишсиз хотин-қизлар ишга жойлаштирилди.

https://t.iss.one/hudud_inform