“Ўзбекнефтгаз” АЖ турли веб-сайт ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини фирибгарлар тузоғидан огоҳлантиради
Интернет тармоқларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ номидан инвестиция киритиш орқали даромад олиш ҳақидаги ҳақиқатга тўғри келмайдиган, навбатдаги ёлғон хабарлар тарқатилмоқда.
Ушбу хабарларда ҳам “Ўзбекнефтгаз” АЖга сармоя киритиш орқали, мўмай даромад топиш таклиф этилиб, ёлғон чақириқ қилган фирибгарлар интернет фойдаланувчиларнинг телефон номер ва пластик карталаридан пул ечиб олишга уринишлари мумкин.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолияти билан боғлиқ расмий хабарлар билан фақат акциядорлик жамиятининг www.ung.uz веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали танишишингиз мумкин.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ ахборот хизмати
https://t.iss.one/hudud_inform

ЯНГИХАЁТ ТУМАНИНИНГ БАЪЗИ ЖОЙЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧАЛИК ТЎХТАТИЛАДИ
Тошкент шаҳар Янгихает тумани “Қипчоқ” МФЙ кўчасида метро қурилиши сабабли Д-76 мм ўрта босим газ қувурини хавфсиз жойга қўчириш, “Ибрат” МФЙдаги 14-12/60 сонли ГТП ичидаги урта босимли газ жўмрагини алмаштириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Ушбу ишларни бажаришда 2023 йил 06 июн куни соат 10:30 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Қандли диабетни даволашнинг янги усули топилди
🔎 АҚШнинг Уайл Корнелл Медикал коллежи тадқиқотчилари қандли диабетдан халос бўлишнинг самарали усулини топганини маълум қилди.
🔬 Бунинг учун махсус оқсиллар ёрдамида ошқозон илдиз ҳужайраларидан инсулин ишлаб чиқаришга масъул GINS ҳужайралари ўстирилиб, тажриба сичқонлари меъдасига кўчириб ўтказилди.
📌 Маълум вақтдан сўнг бу тадқиқот ўз натижасини кўрсатди. Трансплантация қилинган ҳужайралар инсулин ишлаб чиқаришни мувофиқлаштиришга ижобий таъсир кўрсатиши тасдиқланди.
🩺 Мутахассислар фикрича, мазкур янгилик қандли диабетнинг 1-тури ва бошқа ошқозон ости бези касалликларини даволашда катта самара бериши мумкин.
❗️Инсонларда ўтказиладиган клиник синовлардан сўнг якуний хулосалар маълум қилинади.

Хоразм вилоятига жорий йил бошидан буён 48 та янги микроавтобуслар олиб келинди
Вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳаракат таркибини янгилаган ҳолда йўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишни ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, "АСЛ ЖАВОҲИРБЕК" МЧЖ томонидан 6 та “JAC SUNRAY” русумли янги микроавтобуслар сотиб олинди. Ушбу автотранспорт орқали вилоят аҳолиси учун қўшимча қулайликлар яратиш кўзда тутилган.
Маълумот учун жорий йилнинг июн ойига қадар вилоятга жами 48 та янги микроавтобуслар олиб келинган.

Қашқадарё вилоятидаги ҳолат билан боғлиқ жиноят иши юзасидан
Бугун, 2023 йил 6 июнь куни жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида судланувчи К. Т. (1971 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, Чироқчи туманидаги 1-сонли оилавий болалар уйи раҳбари бўлиб ишлаган, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг раиси А. Ташев раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра К. Т. Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” банди ва эски таҳрирдаги (2023 йил 11 апрелга қадар амалда бўлган) 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) га асосан 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Биринчи инстанция судининг ҳукмидан норози тарафлар қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест келтириши мумкинлиги маълум қилинади.
Изоҳ: Жиноят кодексининг 73 ва 74-моддалари талабларига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига текканлик ҳамда ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилмайди.

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “Тузел” электростансиясида электр таъминотининг ўчирилиши муносабати билан 2023-йил 7 июн куни соат 09:00 дан 19:00 га қадар насос стансиялари фаолияти вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз.
📍Ичимлик суви тўхтатиладиган манзиллар рўйхати.
🚚Ичимлик суви тўхтатилган манзилларга махсус техника ёрдамида сув етказиб берилади.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади "Ўзсувтаъминот" АЖнинг расмий телеграм каналида.
https://t.iss.one/hudud_inform
📍Ичимлик суви тўхтатиладиган манзиллар рўйхати.
🚚Ичимлик суви тўхтатилган манзилларга махсус техника ёрдамида сув етказиб берилади.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади "Ўзсувтаъминот" АЖнинг расмий телеграм каналида.
https://t.iss.one/hudud_inform
3 июнь куни Тошкент туманида 5 ёшли бола яшаш уйнинг олди томонидан оқиб ўтувчи “Зах-ариқ” каналига эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетиб, оқиб кетган.
Ҳозирда болани қидириб топиш бўйича барча зарур тезкор чоралар кўрилмоқда.
П/C: ҳурматли ота-оналар, фарзандингизни қаровсиз қолдирманг!
https://t.iss.one/hudud_inform
Ҳозирда болани қидириб топиш бўйича барча зарур тезкор чоралар кўрилмоқда.
П/C: ҳурматли ота-оналар, фарзандингизни қаровсиз қолдирманг!
https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Наманганга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Москва — Наманган йўналиши бўйича ҲЙ9620 рейсини амалга ошираётган самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди. Бортида 171 йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 14:42 да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.
Йўловчилар орасидаги ҳомиладор аёлни тўлғоқ тутиб қолганлиги сабабли экипаж самолётни энг яқин аэропортга қўндиришга қарор қилди.
Аэропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.

Марказий банк 8 июнь санасидаги доллар курсини эълон қилди
Унда нархлар пасайганини кўриш мумкин.
https://t.iss.one/hudud_inform
Унда нархлар пасайганини кўриш мумкин.
https://t.iss.one/hudud_inform
🔹Қаҳрамонлик кўрсатган мактаб битирувчилари тақдирланди
Самарқанд шаҳрида 4-қаватдан тушиб кетган қизалоқни ушлаб қолган 4 нафар йигит ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
https://t.iss.one/hudud_inform
Самарқанд шаҳрида 4-қаватдан тушиб кетган қизалоқни ушлаб қолган 4 нафар йигит ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти
Тўрт нафар битирувчилар тўртинчи қаватдан тушиб кетган қизалоқни қутқариб қолишди
📹 Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.
https://t.iss.one/hudud_inform
Тўрт нафар битирувчилар тўртинчи қаватдан тушиб кетган қизалоқни қутқариб қолишди
📹 Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.
https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Тақиқловчи йўл белгиларини ўрнатишдан олдин жамоатчилик хабардор қилинади
Адлия вазирлиги томонидан йўл белгиларини ўрнатиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Вазирлик ахборот хизматидан маълум қилишича, қонунда тақиқловчи йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинишидан камида 20 кун олдин жамоатчилик хабардор қилиниши белгиланмоқда.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида халқаро стандартларга жавоб берадиган умумий ўрта таълим мактабларини қуриш, уларга юқори даражада техник хизмат кўрсатилишини таъминлаш, ўқувчиларга сифатли таълим олиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида тегишли Президент қарори (ПҚ–163-сон, 25.05.2023 й) қабул қилинди.
✔️Батафсил
https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Қурбон Ҳайити муносабати билан авиачипталар 50% арзонлаштирилди
2023 йилнинг 8 июнидан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан Қурбон ҳайити байрами кунлари, яъни шу йилнинг 28 июнидан 2 июлигача амалга ошириладиган барча маҳаллий рейсларнинг авиачипталарига 50% чегирма тақдим этилади.
https://t.iss.one/hudud_inform
2023 йилнинг 8 июнидан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан Қурбон ҳайити байрами кунлари, яъни шу йилнинг 28 июнидан 2 июлигача амалга ошириладиган барча маҳаллий рейсларнинг авиачипталарига 50% чегирма тақдим этилади.
https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ ТАЪЛИМ ВАЗИРЛАРИ САМАРҚАНДДА УЧРАШАДИ!
✅ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 13-14-июнь кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар таълим вазирларининг VII йиғилиши ташкил этилмоқда.
✔️ Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад –Туркий давлатлар ташкилоти аъзо мамлакатлари ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва умумий устувор вазифаларни белгилаб олишдан иборат.
📍Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон, Туркия, Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон таълим вазирлари ва Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ҳамда Халқаро Туркий академия президенти маслаҳатчисининг иштирок этиши кутилмоқда.

❗️Жазирама кунларда қаҳва ичишдан воз кечган маъқул
☀️Йилдан йилга ёз мавсумида ҳаво ҳарорати юқорилаб бормоқда. Албатта, бунга қатор техноген ва табиий омиллар таъсир қиляпти. Бундай шароитда инсонлар аномал иссиқ об-ҳавода яшашга кўникишига тўғри келади. Хўш, ёз чилласини қандай ўтказиш керак?
— Иссиқ ҳавода табиий, ёрқин рангдаги, пахта матосидан бўлган кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ, — дейди Олмазор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Азизбек Низамов. — Мавсумга мос бундай либослар терининг нафас олишига имкон яратади, тана қизиб кетишининг олдини олади.
👒 Иложи борича тўғри тушаётган қуёш нуридан сақланишга ҳаракат қилиш ва бош кийим кийиб юриш лозим.
🕰 Қуёш нури соат 12:00 дан 16:00 гача жуда фаол ҳолатда бўлади. Шунинг учун бу вақт оралиғида кўчага чиқишни режалаштирмаган маъқул.
🥋 Аммо ташқарига чиқишга зарурат бўлса, тананинг очиқ жойларини қуёш нуридан асрашга ҳаракат қилиш керак.
🫗Иссиқ об-ҳавода организмда сув баланси бузилади ҳамда кўп намлик йўқотилади. Шунинг учун жазирамада кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичиш зарур.
🧃 Ёз кунлари чанқоқни олча, олма ва нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар, айрон ҳамда лимонли сувлар босади.
☕️⛔️ Жазирама кунларда қаҳвадан воз кечган маъқул. Чунки у иссиқ кунда чарчоқни оширади.
🍷❌ Ширин ва газланган ичимликлар ҳам тавсия этилмайди.
🥂🚫 Иссиқ об-ҳавода спиртли ичимликлардан тийилиш керак.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.