Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Татаристон раҳбари Жиззахга келди ва “Жиззах” кимё-индустриал технопарки очилиш маросимида иштирок этди

Татаристон Республикаси раҳбари Рустам Минниханов Жиззах шаҳрига келди. Мартабали меҳмонни Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев ҳамда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев кутиб олди.

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️ Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларига оид қандай янги нормалар белгиланмоқда?

Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларига ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар, ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар ҳамда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар киради.

Шу боис БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси талабларига мувофиқ, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 57-моддасида қуйидаги қўшимчалар киритилмоқда:

ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлиги белгиланмоқда. Амалдаги Конституцияда ушбу ҳимоя фақат вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларга татбиқ этилар эди, эндиликда ушбу рўйхат кенгайтирилмоқда;

давлат аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг турмуш сифатини оширишга, жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун уларга шарт-шароитлар яратишга ҳамда уларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган чораларни кўради, деган кенг қамровли норма киритилмоқда.

Ушбу норма билан аҳолининг юқоридаги тоифаларига тегишинча имтиёзли уйлар бериш, бепул тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, етим болалар учун олий таълимда бепул ўқиш имкониятини яратиш, пенсия ва нафақалар билан таъминлаш, ижтимоий хизматлар тури ва сифатини ошириш чораларини кўриш давлатнинг конституциявий мажбуриятига айланмоқда;

давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ҳамда маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратади, уларнинг ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашади, уларга зарур ахборотни тўсқинликсиз олиш имкониятини таъминлайди, деган инсонпарвар норма мустаҳкамланмоқда.

Бу эса давлатга ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданият марказлари, кино ва концерт заллари, цирк, театрларга кириш, шунингдек давлат хизматлари, тиббий, ижтимоий хизматлардан фойдаланишда имтиёзлар, қулайликлар яратиш, уларни имтиёзли асосда ишга жойлашиш ва таълим олишлари учун ташкилий-ҳуқуқий чоралар кўриш мажбуриятини юкламоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
#брифингдайжест

📝Ихтисослаштирилган таълим муссасалари агентлиги томонидан тасдиқланадиган халқаро, минтақавий ёки асосий фан олимпиадаларининг учинчи (вилоят) босқичида ғолиб ва совриндор бўлган (1, 2, 3-ўринлар) умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари ўз ҳудудида жойлашган ихтисослаштирилган мактабларга умумий қабул параметрлари доирасида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
https://t.iss.one/hudud_inform
Дарахтларни асрашга қаратилган телеграм бот ишга туширилди

Табиат ресурлари вазирлиги томонидан дарахтларни асрашга қаратилган @ecogovuz_bot телеграм боти ишга туширилди. Бот орқали аҳоли дарахтларга зарар етказилганлиги тўғрисида электрон ариза юборишлари ва мурожаатнинг ўрганилиш ҳолати ҳақида маълумот олиши мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Туркманистон билан сув хўжалиги бўйича бир қатор масалалар муҳокама қилинди

Ўзбек-туркман ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг йиғилишида Туркманистон ҳудудида жойлашган Ўзбекистон сув хўжалиги объектларига хизмат кўрсатувчи ишчилар учун “Вахта” режимини бекор қилиш ҳамда “Таллимаржон-Таллымерджен” ва “Дружба-Газоджак” чегара постлари фаолиятини қайта тиклаш, Амударё сув ресурсларини биргаликда бошқариш тизимини ва маълумотлар алмашинувини автоматлаштириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Амударё қирғоқларини мустаҳкамлаш ва ўзанларини тўғрилаш орқали сув йўқотилишини камайтириш ҳамда сувнинг тўсиқсиз ўтиш чораларини кўриш, “Туямўйин гидроузели Султонсанжар тўғонида сув фильтрациясига қарши девор қуриш” ҳамда “Қарши насос станциялари каскадини капитал қайта тиклаш” (Фаза-3) лойиҳалари доирасида жалб этиладиган чет эллик мутахассисларга Туркманистон ҳудудига кириш визалари бериш кўриб чиқилди. Кўрилган масалалар юзасидан баённома имзоланди.

Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини 2024 йилда Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида ўтказилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугундан бошлаб Узбекистан Аирwайс Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди

Тошкент-Жакарта-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар чоршанба кунлари Boeing 787 Dreamliner самолётларида амалга оширилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шавкат Мирзиёев Италия мудофаа вазири Гвидо Крозеттони қабул қилди.

Учрашув аввалида мудофаа идораси раҳбари Ўзбекистон етакчисига Италия президенти Сержо Маттарелла ва Вазирлар кенгаши раиси Жоржи Мелонининг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги даражаси мамнуният билан қайд этилди. Конструктив сиёсий мулоқот ривожланиб бормоқда. Кейинги бир неча йилда ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми икки баробарга ошди. Ўзбекистонда Италиянинг етакчи олий таълим муассасалари – Турин политехника ва Пиза университетларининг филиаллари фаолият юритмоқда.

Бўлажак олий даражадаги тадбирларга биргаликда тайёргарлик кўрилмоқда.

Суҳбатда энергетика, шу жумладан қайта тикланувчи энергетика, логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда амалий ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти

Андижонда Ўзбекистон Халқ шоири, жамоат арбоби Муҳаммад Юсуф таваллудининг 69 йиллиги кенг нишонланди.

📹
Видеолавҳа Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗳 Ўзбекистон Республикаси Референдумида овоз бериш тартиби

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Тўловларни амалга оширишда воситачилик ҳақининг чегаравий миқдори белгиланди

Бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачилар бўлган тўловларни амалга оширишда тўланадиган воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдорини белгилаш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами – 3429, 25.04.2023 й.)

🔰 Қарорга кўра, жисмоний шахслар томонидан Президент қарорида кўрсатилган тўловларни амалга оширишда ҳар бир транзакция бўйича тўлов хизматлари учун бюджет ва корпоратив буюртмачилар томонидан тўланадиган воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдори БҲМнинг 20 фоизи этиб белгиланди.

📌 Мазкур қарор 2023 йил 1 майдан кучга киради.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон фуқаролари Черногорияга визасиз боришлари мумкин бўлади

Шунингдек, 2023 йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон ва Черногория ўртасида доимий тўғридан-тўғри авиарейслар қатнови йўлга қўйилиши мумкин.

Маълумот учун, Черногория Республикаси — Болқон яримороли ғарбида жойлашган мамлакат. Майдони 13,8 минг км². Аҳолиси 620 минг киши (2021), пойтахти — Подгоритса шаҳри.

https://t.iss.one/hudud_inform
Истеъмолчиларга тўланган кэшбек 1 трлн сўмдан ошди

Март ойида 2,2 млн нафарга яқин истеъмолчилар томонидан 118 млрд сўмдан ортиқ кэшбек йиғилди. Айни пайтда 1,6 млн нафарга яқин истеъмолчига 76,3 млрд сўм тўлаб берилди.

Шунингдек, камчиликлар бартараф этилиши натижасида ўтган ойлар учун яна 1,2 млрд сўм кэшбек тасдиқланди.

Солиқ мобил иловаси орқали берилган жами кэшбеклар 1 трлн 79 млрд сўмдан ошди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шавкат Мирзиёев Осиё футбол конфедерацияси раҳбари Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифани қабул қилди.

Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа Ўзбекистонда ҳаваскор ва профессионал футболни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, замонавий инфратузилма ва ўқитиш базасини барпо этиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларни юқори баҳолади. Мамлакатимизда ёшлар ўртасида Осиё чемпионатлари муваффақиятли ўтказилгани ва яқинда миллий терма жамоамиз ғалаба қозонгани билан чин дилдан табриклади.

Учрашув давомида Осиё футбол конфедерацияси билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, йирик тадбирлар, шу жумладан хотин-қизлар ва ёшлар ўртасидаги биринчиликларни ташкил этиш ва ўтказиш, ушбу спорт турини оммалаштириш, илғор тажрибани жорий қилиш ва методологик ёрдам кўрсатиш, мураббийларнинг малакасини ошириш масалалари кўриб чиқилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади. Давлатимиз раҳбари форумнинг ялпи мажлисида нутқ сўзлайди.

Сессияда Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон ал-Жассир, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси - Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров, БМТ Бош котибининг ўринбосари Ольга Алгаерова, Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруий, Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь, "ACWA Power" компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайян ҳам қатнашади. Сессияга Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг коммуникация масалалари бўйича директори Жонатан Чарльз модераторлик қилади.

Давлатимиз раҳбари форум доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Умуман, тадбирда 70 мамлакатдан келган 2,5 мингга яқин ишбилармон доиралар ва банк-молия соҳаси вакиллари иштирок этади.

https://t.iss.one/hudud_inform
🛩 Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқаруви хусусий секторга топширилади – Президент


“Биз транспорт соҳасида рақобат муҳитини яратишга қаратилган ислоҳотларни давом эттирамиз. Бу йил Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқарувини ҳам хусусий секторга топширамиз.

Темир йўл соҳасида ҳам катта ўзгаришларни бошлаяпмиз ва бунда инвесторлар фаол иштирок этишларини сўраб қоламан”, - деди Президент.

Шу билан бирга, тез ўсиб келаётган IT, туризм, таълим, тиббиёт каби соҳаларда Ўзбекистон минтақавий хабга айланиб бораётгани ҳам бу йўналишдаги катта имконият.

Бу йил давлат-хусусий шерикликни жорий қилиш бўйича 14 миллиард долларлик алоҳида дастурлар халқаро молия институтлари кўмагида ишлаб чиқилди. Булар давлат учун муҳим бўлган транспорт, коммунал ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш каби тармоқларни қамраб олади.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰 Бугун Сирдарё архитектура ва қурилиш техникумига Германия Федератив Республикасининг "Planco Consulting" GmbH компанияси вакили Людмила Чиковани ташриф буюрди.

Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Худойназаров, Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси шўъба мудири С.Қўзибоев ҳамда техникум масъул ходимлари кутиб олишди.

Ташриф жараёнида  меҳмонлар техникумнинг ички ҳамда ташқи инфратузулмалари билан яқиндан танишишди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#брифингдайжест

📝Президент мактабига кириш имтиҳонлари 2 босқичда ўтказилади.
1-босқич — математика фанидан 30 та топшириқдан иборат тест, 2-босқич — фикрлаш қобилиятини аниқлаш бўйича — 40 та ҳамда инглиз тилидан — 40 та топшириқдан иборат тест шаклида ўтказилади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
https://t.iss.one/hudud_inform
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ажимуратов Азамат Лепесбаевич 1990 йил 28 апрелда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. У 2022 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

А.Ажимуратов 2019-2022 йилларда Қорақалпоғистон ахборот агентлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

https://t.iss.one/hudud_inform