Hudud Inform
8.64K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
🚕Техник носоз автомашина янгисига алмаштирилиши таъминланди

🗣 Наманган вилоятидан фуқаро “Chust Avtotexxizmat-N” МЧЖ дан 2022 йил 23 февраль куни Chevrolet Equinox русумли автомобилни 3 йил кафолати билан шартнома асосида сотиб олган. Орадан 1 йил вақт ўтмай машинанинг мотор қисми носоз ҳолга келган.

🚙 Истеъмолчига Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси аралашуви билан “Chust Avtotexxizmat-N” МЧЖ томонидан 450,0 млн сўмга сотиб олинган Chevrolet Equinox автомашинаси янгисига алмаштириб берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🦠 Қаршида халқаро тадбир ташкил этилди

Судьялар олий кенгаши томонидан Қарши давлат университетида “Одил судлов тизимини демократлаштиришнинг конституциявий асосларини такомиллаштириш – инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг энг муҳим омили" мавзусида халқаро давра суҳбати ташкил этилди.

Халқаро экспертлар, суд тизими масъуллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда мамлакатимизда изчил давом этаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва уларнинг ижобий натижалари эътироф этилди. Хусусан, судьялик лавозимга тайёрлаш, уларни танлаш ва тайинлашнинг мутлақо янги тизими жорий этилди.

Тадбир ниҳоясида одил судловни амалга оширишдаги узоқ йиллар самарали фаолият кўрсатган бир неча нафар нафақадаги судьяларга “Суд фахрийси” кўкрак нишони, тадбир иштирокчиларига Судьялар олий кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#hudud_dayjest

БУГУН ҲУДУДЛАРДА:

Қурилиш-бунёдкорлик ишлари бўйича:
Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳри аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар янада такомиллаштирилмоқда.
Бухорода умумий 2 000 ўринли 5 та талабалар турар жойи қурилмоқда.
Сурхондарёда Президент топшириғига мувофиқ, 61 та оғир шароитдаги мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти Зомин туманидаги “Пешағор” маҳалласи ички кўчалари асфальтлаштирилди.
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги “Оқолтин” маҳалласида ичимлик суви муаммоси бартараф этилмоқда.
Жорий йилда Тошкент шаҳридаги каналлар ва уларга туташ ҳудудларни тартибга келтириб, сайилгоҳларни ташкил этиш ишлари давом этмоқда.

Андижон давлат чет тиллари ҳамда Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтлари билан Ҳиндистоннинг “Bhagwant” университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Навоий вилояти Қизилтепада янги музқаймоқ бренди оммалашмоқда.

Наманган вилояти Учқўрғон туманида “Аёллар соғломлаштириш” маркази очилди.

Жорий йилнинг июль ойига қадар Самарқандга электробусларнинг дастлабки партияси етиб келади.

Хитой компанияси Сирдарёда агрологистика мажмуаси қуришни режалаштирмоқда.

Тошкент вилоятидаги божхона постларида аниқланган ноқонуний ҳолатлар учун 8 миллиарддан ортиқ қўшимча тўловлар ундирилмоқда.

Фарғонада «Ташаббусли бюджет»: 7 ёшдан 70 ёшгача аҳолини бирлаштирган майдон.


Юртимиз ҳаётига оид янгиликлар билан https://t.iss.one/hudud_inform каналида танишиб боришингиз мумкин!


https://t.iss.one/hudud_inform
#Тошкент_вилояти

🏔️Кўкламда гуллаётган Суренота. Ушбу локацияга олиб борадиган йўлнинг ўзи табитани гўзаллиги билан одамни ҳайратга солади!

📍 Локация

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰Қонунчиликка кўра, мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг “ABITUR” дастурига юборилади.

🔢 Баҳоларнинг ўртача кўрсатгичи 6-11-синфлардаги ёки 6-9-синфлар ва 1-2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини ўқитилган фанларга бўлиш орқали чиқарилади.

📌 Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади:

86–100 % учун – 5 баҳо;
71–85 % – 4 баҳо;
56–70 % – 3 баҳо;
56 % гача – 2 баҳо.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 27-28-апрел кунлари II-Тошкент халқаро инвестиция форуми (ТХИФ) бўлиб ўтади.

Унда 1,5 мингдан ортиқ хорижий ҳукуматлар вакиллари, халқаро корпорациялар, молия институтлари ва банклар раҳбарлари, иқтисодиёт, инвестициялар ва молия соҳаси мутахассислари иштирок этиши кутилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Июлга қадар Самарқандга электробусларнинг дастлабки партияси келади

📹
Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Янгиобод туманида вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг аҳоли билан навбатдаги оммавий қабули ўтказилди.

Оммавий қабулда фуқароларнинг мурожаатлари 14 та гуруҳга бўлинган ҳолда вилоят ҳокими, вилоят корхона ва ташкилотлари раҳбарлари томонидан қабул қилинди.

Қабул давомида 82 нафар фукаролардан 55 та масалалардан иборат мурожаатлар келиб тушди.

📹 Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур тадбирнинг ёрқин лаҳзалар акс этган видеолавҳани тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
🦢Тошкент ҳайвонот боғида яшовчи Ўзбекистоннинг ноёб қушлари

Тошкент ҳайвонот боғида 110 тур ва кенжа турга мансуб 1179 та қуш бор. Қушлар энг катта учмайдиган қушлар, йиртқич қушлар, товуқсимонлар, тўтиқуш каби турларга бўлинади. Шунингдек, бу ерда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бир қанча ноёб қушлар яшайди.

https://t.iss.one/hudud_inform