Hudud Inform
7.17K subscribers
19K photos
4.28K videos
20 files
15K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Буюк ипак йўли" мажмуаси - Ўзбекистоннинг ўтмиши, бугуни ва келажагига дунё учун кенг очилаётган яна бир дарвозаси

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰 Ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратиш ҳақидаги қарорда қуйидаги масалалар акс эттирилган бўлиши керак:

🔹 объектни қуриш шартлари;

🔹 берилаётган ер участкасининг умумий майдони, ер турлари (мавжуд бўлган тақдирда), ер эгалари, мулкдорлар, фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича;

🔹 ер участкасининг эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қопланиши керак бўлган зарарлар (мавжуд бўлган тақдирда) миқдорлари ва уларни қоплаш муддатлари;

🔹 ер участкасини рекультивация қилиш зарурати, ер участкасини олиб қўйилган эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қайтариш шартлари (мавжуд бўлган тақдирда);

🔹 тупроқнинг унумдор қатламини олиб ташлаш зарурати (мавжуд бўлган тақдирда);

🔹 сув муҳофазаси, экологик, ёнғинга қарши, санитария шартлари ва талаблари (зарурат бўлганда).

https://t.iss.one/hudud_inform
📢 25 август, пайшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

Қорақалпоғистон Республикаси

📍Брифинг

● Мавзу:
Қишлоқ хўжалиги соҳасининг аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда туман иқтисодиётига қўшаётган ҳиссаси тўғрисида
Вақти: 15:00
Иштирок этади: И.Маткаримов, Амударё тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари
Тадбир жойи: Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси биноси

〰️〰️
Хоразм вилояти

📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги ҳолати тўғрисида
Вақти: 15:00
Иштирок этади: Малика Аҳмедова, Хоразм вилояти Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари
Тадбир жойи: Хоразм вилояти Халқ таълими бошқармаси биноси

〰️〰️
Бухоро вилояти

📍 Брифинг

● Мавзу:
Ёшлар ишлари агентлиги Когон тумани бўлими томонидан ўтган давр мобайнида амалга ошрилаётган ишлар ва келгусидаги режалар тўғрисида
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Сардор Очилов, Ёшлар ишлари агентлиги Когон тумани бўлими бошлиғи
Тадбир жойи: Когон тумани ҳокимлиги биноси

〰️〰️
Навоий вилояти

📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили тўғрисида
Вақти: 10:00
Иштирок этади: М.Мамадиярова, Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари
Тадбир жойи: Навоий вилояти ҳокимлиги биноси

〰️〰️
Самарқанд вилояти

📍Очиқ мулоқот

● Мавзу:
Яшил макон умуммиллий ҳаракати доирасида Булунғур туманида амалга оширилган ишлар тўғрисида
Вақти: 15:00
Иштирок этади: Алишер Элмуратов, Булунғур тумани ҳокими ўринбосари
Тадбир жойи: Булунғур тумани ҳокимлиги биноси

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️ АВТОМОБИЛЬ ХАВФСИЗЛИГИ УЧУН МУҲИМ

Қуйидаги омиллар транспортга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини белгилаб берувчи асосий мезонлар ҳисобланади:

Фойдаланиш муддати. Ишлаб чиқарувчилар томонида газ баллонларнинг фойдаланиш муддати 15 йил, деб белгиланган. Аммо, уни сақлаш ва эксплуатация шароитининг оғирлигига қараб бу муддат камайиши мумкин.

Даврийлик цикли. Бу кўрсаткич газ баллонга бир йилда неча марта газ қуйиш кераклигини англатади. Бу кўрсаткич ишлаб чиқарувчилар томонидан йилига мингта деб белгиланган. Аммо, бундан кўпроқ газ қуйиш баллоннинг “умрини қисқартиради”.

Босим. Газ баллондаги босим 20 мегапаскалдан ошиб кетмаслиги керак. Афсуски, кўпчилик ҳайдовчилар узоқроқ йўл босиш мақсадида кўпроқ босим остида газ қуйишга ҳаракат қилишади. Бунинг оқибати эса аянчли якун топиши мумкин.

Техник кўрик
. Газ баллонлар ҳар йили камида бир маротаба юқори босим остида синовдан ўтказилиши керак. Афсуски, кўпчилик ҳайдовчилар бундан қочишади. Вақт ўтиши билан баллон маҳкамланган конструкциялардаги ҳимоя резиналари шикастланади, баллонда деформация бошланади ва охир-оқибат газ баллон портлайди.

Сифат. 2018 йил февраль ойидан буён Ўзбекистонда мустаҳкамлиги етарли даражада эмаслиги туфайли СПГ-2 турдаги (капрон) газ баллони фойдаланишдан чиқарилган. Аммо, ҳозир ҳам бундай баллонлардан фойдаланиш ҳолатлари тез-тез учраб туради. Энг хатарлиси, айрим ҳолатларда баллон юзасидаги композит қопламани олиб ташлаб, худди пўлат баллондек кўрсатиш ҳолатлари аниқланмоқда. Бу эса жуда хатарли.

Тўғри ўрнатиш
. Газ баллонлар фақат тегишли лицензияга эга мутахассислар томонидангина ўрнатилиши лозим. Шунингдек, газ ускуналарининг стандарт хавфсизлик клапанлари бўлиши керак. Арзон ва қўлбола хавфсизлик клапанлари тезда ишдан чиқади ва зарур ҳолларда ишламай қолади. Оқибати эса ҳаммага маълум.

https://t.iss.one/hudud_inform
📢 25 август, пайшанба куни Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

Қашқадарё вилояти

📍Очиқ мулоқот

● Мавзу:
Барпо этилаётган янги ишлаб чиқариш объектлари ва уларнинг аҳоли бандлигини таъминлашдаги аҳамияти тўғрисида
Вақти: 18:00
Иштирок этади: Акрам Сулаймонов, Шаҳрисабз шаҳар ҳокими
Тадбир жойи: Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси биноси

〰️〰️
Сурхондарё вилояти

📍Брифинг

● Мавзу:
“Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларнинг муаммолари, уларнинг ечимлари ва қўллаб-қувватланиши борасидаги ишлар тўғрисида
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Матлюба Мустанова, Жарқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари
Тадбир жойи: Жарқўрғон тумани ҳокимлиги биноси

〰️〰️
Жиззах вилояти

📍Медиа-тур

● Мавзу:
Ёшларни тадбиркорлик ва ишбилармонликка қизиқтириш ҳамда уларга бундай фаолиятни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатларини ўргатиш мақсадида жойлардаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларига бизнес саёҳатлар ташкил қилиш ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси фаолияти тўғрисида
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Отабек Мусурмонов, Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи
Тадбир жойи: Жиззах Ёшлар инновацион маркази биноси

〰️〰️
Сирдарё вилояти

📍Пресс-тур

● Мавзу:
Сайхунобод туманида жойлашган “Оқолтиндонмаҳсулотлари ” АЖда Ғаллачилик тармоғида амалга оширилган тизимли ислоҳотлар тўғрисида
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Раимқул Анарбаев, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат инспекцияси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи
Тадбир жойи: “Оқолтиндонмаҳсулотлари” АЖ биноси

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди

https://t.iss.one/hudud_inform
📢 25 август, пайшанба куни Тошкент шаҳар, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

Тошкент шаҳар

📍Брифинг

● Мавзу:
Тошкент шаҳрини Савдо саноат палатаси томонидан олиб борилаётган ишлар таҳлили тўғрисида
Вақти: 11:00
Иштирок этади: Ўлмас Жалилов, Тошкент шаҳар Савдо саноат палатаси болиғи в.в.б.
Тадбир жойи: Тошкент шаҳар ҳокимлиги биноси

〰️〰️
Тошкент вилояти

📍Брифинг

● Мавзу:
Мустақиллик байрами арафасида қурилиши якунига етказилган қурилиш объектлари тўғрисида
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Ш.Маҳмудов, Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари
Тадбир жойи: Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси биноси

〰️〰️
Андижон вилояти

📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Шаҳрихон тумани Юзлар маҳалласини ичимлик суви билан таъминлаш ишлар тўғрисида
Вақти: 17:00
Иштирок этади: Марҳабо Насриддинова, “Андижон сув таъминоти” МЧЖ ахборот хизмати раҳбари
Тадбир жойи: “Андижон сув таъминоти” МЧЖ биноси

〰️〰️
Наманган вилояти

📍Брифинг

● Мавзу:
“Янги ўқув йилига тайёргарлик” тўғрисида
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Эсонбек Мехманов, Янгиқўрғон тумани ҳокими ўринбосари
Тадбир жойи: Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги биноси

〰️〰️
Фарғона вилояти

📍Пресс-тур

● Мавзу:
Мустақиллик байрами арафасида қурилиши якунига етказилган қурилиш объектлари тўғрисида
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Сайидбаҳром Сайибмусаев, Сўх тумани ҳокими
Тадбир жойи: Сўх тумани ҳудудида

https://t.iss.one/hudud_inform
«Навоий-30»даги таъмирлаш ишлари юзасидан

Бугун ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Шайхонтоҳур тумани Навоий кўчаси 30-уй биносини таъмирлаш ишлари тегишли рухсатсиз амалга оширилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бинода олиб борилаётган таъмирлаш ишлари юзасидан Маданий мерос агентлиги расмий муносабат билдирди.

Муносабатда қайд этилишича, агентлик томонидан бинога шикаст етказмасдан унинг асл ҳолати, тарихийлигини сақлаб, ўрнатилган тартибда фасад қисмини косметик таъмирлаш ишлари амалга оширишга рухсат берилган.

Объектни косметик таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармаси назорати остида олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Расмий манбалардан олинган маҳаллий ва халқаро ҳаётда рўй бераётган эксклюзив янгиликлар, қизақарли факт ва сиёсий тахлилларни ўз вақтида кузатиб боришни истайсизми?

Унда Admin.uz канали айнан Сиз учун. Каналга қуйидаги линк орқали аъзо бўлишингиз мумкин:

https://t.iss.one/adm_uzbekistan

Admin.uz — Бир қадам олдинда бўлинг!
😁1
❗️Германия тараққиёт банки Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш учун маблағ ажратади

Германия тараққиёт банки — “KfW”нинг расмий сайтида “Рақамлаштириш ислоҳотлари орқали соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш: Ўзбекистонда тиббиёт соҳасини рақамлаштириш” сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Мақолада қайд этилишича, “KfW” Ўзбекистонга соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш учун 45 миллион евро имтиёзли кредит ва 5,5 миллион евро миқдорида грант ажратишга қарор қилган.

Шунингдек, 2030 йилгача амалга оширилиши муўлжалланган лойиҳа соғлиқни сақлашни бошқаришнинг рақамли инфратузилмаси ва унинг маъмурий жараёнларини оптималлаштиришни кўзда тутади.

Ундан тиббиёт ходимларини ахборот технологиялари йўналишида ўқитиш, беморларнинг электрон базасини яратиш, диагностика ва даволаш жараёнларини жадаллаштириш каби устувор мақсадлар ҳам ўрин олган.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Мулк ҳуқуқига оид бир қатор чекловлар бекор қилинади

“Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–198-сон, 24.08.2022 й.) қабул қилинди

🔰Фармон билан қуйидаги тартиблар, талаблар ва чекловлар 2022 йил 1 сентябрдан бекор қилинади:

🔘 ерга бўлган ҳуқуқлардан фойдаланишда:

▫️ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келишига асос бўлган ҳужжатларни бекор қилиш орқали ерга бўлган ҳуқуқни тугатиш, мазкур ҳужжатлар фақат суд томонидан бекор қилиниши ёки ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин;

▫️ердан ихтиёрий воз кечишни Ҳукумат ёки ҳокимлик қарорлари билан расмийлаштириш (ихтиёрий воз кечиш тўғрисида нотариал тасдиқланган ариза ҳуқуқни бекор қилиш учун асос бўлади);

▫️юридик шахс тугатилиши билан унинг ерига бўлган ҳуқуқларини бекор қилиш;

▫️ерни жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда компенсация сифатида давлатнинг бошқа кўчмас мулкини бериш, бунда кўп квартирали уйлардаги турар жой берилиши мумкин;

🔘 турар жойга бўлган мулкий ҳуқуқларни амалга оширишда:

▫️турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки турар жой мулкдори билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаганларни доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш;

▫️суд томонидан турар жойга нисбатан инсофли эгалловчи деб топилган жисмоний шахсдан ушбу турар жойни унга нисбатан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 3 йил ўтгач натура шаклида талаб қилиб олиш.

🗓 2023 йил 1 январдан Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими (UZKAD) кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ва унга оид маълумотлар юритиладиган, маълумотларининг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона ахборот тизими ҳисобланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди никоҳни исталган ФҲДЁда қайд қилиш мумкин

https://t.iss.one/hudud_inform
Халқ таълими ходимларини уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг босма нашрларга мажбуран обуна бўлишини ташкил этиш тақиқланади.

Бош прокуратура Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда педагог ходимларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаб, айбдор шахсларнинг жавобгарликка тортилишини таъминлайди.

https://t.iss.one/hudud_inform