Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
🤼 Жорий йил 9-18 август кунлари Коня (Туркия) шаҳрида бўлиб ўтган Ислом бирдамлиги ўйинларида Кикбоксинг бўйича Ўзбекистон терма жамоа аъзоларининг қўлга киритган натижалари
АОКАда Ўзбекистон Кикбоксинг Ассоциацияси раҳбарияти ва спортчилар иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

Ижтимоий тармоқларда тарқалган туркиялик турист аёлнинг Бухоро эски шаҳар қисмида ҳожатхона излаб юргани ва ресторан ҳожатхонасидан фойдаланиш учун сув сотиб олишга мажбур бўлгани ҳақидаги видеоматериал юзасидан Расмий муносабат
Маълум қилинишича, сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида , Бухоронинг тарихий қисмида замонавий, аёллар ва эркаклар ҳожатхоналари барпо этилган.
Жумладан, туркиялик сайёҳ юрган, Бухоро шаҳар Ҳақиқат кўчасида 2 та ҳожатхона бор.
Қолаверса, шу ерда Bukhara Silk Carpet маркази орқасида аёллар ва эркаклар замонавий хожатхоналари мавжуд. Кўрсаткичлар ўрнатилган. Бундан ташқари, сайёҳ ҳаракатланган Ҳақиқат кўчасида "Tourist information center" (50-60м)(туристик информацион марказ, бу ерда шаҳарнинг тарихий қисмидаги ҳожатхоналар жойлашуви ҳақида сўраб олиш мумкин). Унинг рўпарасида(50-60м) махсус сайёҳлар учун тайёрланган Tourist map(туристик харита) ўрнатилган.
https://t.iss.one/hudud_inform

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмдаги бошланғич синф ўқувчиларини овқатлантириш тартиби белгиланди
“Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (472-сон, 25.08.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тажриба тариқасида бошланғич синф ўқувчиларига бюджет ҳисобидан бепул овқат билан таъминлаш тизими жорий этилган.
➡️ Қарор билан юқоридаги ҳудудлардаги мактабларда соғлом овқатлантириш тизимини кейтеринг усулида ташкил этишга оид низом тасдиқланди.
📝 Низомда кейтеринг усулида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар танловини ўтказиш, ҳисоб-китоб қилиш, таомлар устидан назорат қилиш тартиби белгиланган.
❕Хусусан, ўқувчилар мактабда бир кунда бир маҳал овқатлантирилади.
📁Овқатларни назорат қилиш учун мактабларда 5 кишилик (директор, ҳамшира ва ота-оналар вакиллари) махсус комиссия тузилади.
📲 Кундалик таомноманинг рўйхати “kundalik.com” платформаси орқали юритилади.
⚠️ Кейтеринг – ҳудудларда масофавий усулда умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш орқали овқатланишни шартнома асосида ташкил этиш, овқатларни тайёрлаш, етказиб бериш ва тайёр пазандачилик маҳсулотларининг чакана савдосини амалга ошириш хизматларини кўрсатиш.

❗️Кеча юртимизда 15 нафар кишида коронавирус аниқланди
🔴 2022 йил 25 август куни рўйхатга олинган беморларнинг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌11 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сессиясида иштирок этиш учун Нукус шаҳрига жўнаб кетди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев отбыл в город Нукус для участия в сессии Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан.
#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #sessiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясида иштирок этмоқда.
Давлатимиз раҳбари кириш сўзида “Инсон қадри учун” эзгу тамойили асосидаги туб ислоҳотлар Қорақалпоғистоннинг ҳар бир шаҳар ва тумани, қишлоқ ва овули, ҳар бир хонадонига кириб боришини таъминлаш асосий мақсадлардан бири эканини таъкидлади.
"Мен Президент сифатида 6 йил давомида бошқа ҳудудларга нисбатан энг кўп, яъни 9 марта мана шу саховатли заминга келиб, бу ердаги оқсоқоллар, тадбиркорлар, ёшлар вакиллари билан кўп-кўп мулоқотлар қилдим.
Ушбу даврда Қорақалпоғистонни комплекс ривожлантиришга қаратилган 31 та фармон ва қарорлар қабул қилдик.
Ҳудудда тадбиркорлик субъектлари сони 2 баробарга ортди, қарийб 4,5 мингта инвестиция лойиҳалари ишга туширилди.
Биргина жорий йил февралдаги ташриф доирасида ҳудудни ҳар тарафлама ривожлантириш учун 1,5 триллион сўм маблағ ажратдик", деди Президент.
Қорақалпоғистонда ичимлик сув таъминоти 40 фоиздан 68 фоизга, мактабгача таълим билан қамров даражаси 32 фоиздан 76 фоизга, аҳоли даромадлари жон бошига 2 баробарга ошишига эришилгани таъкидланди.
Facebook|Instagram|Twitter

Давлатимиз раҳбари шунча саъй-ҳаракатларга, Қорақалпоғистонга ажратилаётган катта-катта маблағларга қарамай, аҳоли кайфиятига салбий таъсир қилаётган муаммолар сақланиб қолаётганини қайд этди.
"Чунки бу ердаги айрим адолатсиз, нопок раҳбарлар “халқни рози қилиш” деган эзгу тушунчани ҳали англаб етмаган", деди Президент.
Бугунги кунда ҳам аҳоли ўртасида ичимлик суви, ички йўллар, электр таъминоти, ишсизлик, нарх-наво каби муаммолар юзасидан билдирилаётган шикоятлар юқорилигича қолмоқда.
Аслида, 2 ой олдинги воқеалар негизида ҳам аҳолининг айрим ижтимоий-иқтисодий муаммоларга ечим топмасдан ётгани кўрсатиб ўтилди.
"Афсуски, айрим раҳбарлар халқимизга халол хизмат қилиш ўрнига фаровонлигини таъминлашга йўналтирилган маблағларни самарасиз сарфлаш, яратиб берилган имкониятларни ишга солмаслик, эл-юрт учун жонини бериб ишламаслик ҳолатларига йўл қўйиб келмоқда", деди Президент.
Facebook|Instagram|Twitter
"Чунки бу ердаги айрим адолатсиз, нопок раҳбарлар “халқни рози қилиш” деган эзгу тушунчани ҳали англаб етмаган", деди Президент.
Бугунги кунда ҳам аҳоли ўртасида ичимлик суви, ички йўллар, электр таъминоти, ишсизлик, нарх-наво каби муаммолар юзасидан билдирилаётган шикоятлар юқорилигича қолмоқда.
Аслида, 2 ой олдинги воқеалар негизида ҳам аҳолининг айрим ижтимоий-иқтисодий муаммоларга ечим топмасдан ётгани кўрсатиб ўтилди.
"Афсуски, айрим раҳбарлар халқимизга халол хизмат қилиш ўрнига фаровонлигини таъминлашга йўналтирилган маблағларни самарасиз сарфлаш, яратиб берилган имкониятларни ишга солмаслик, эл-юрт учун жонини бериб ишламаслик ҳолатларига йўл қўйиб келмоқда", деди Президент.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Давлатимиз раҳбарининг кириш сўзидан сўнг Оқсоқоллар кенгашининг қарорига мувофиқ Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига тавсия этилган Аманбай Тлеубаевич Орынбаевнинг номзодини кўриб чиқишга ўтилди.
Илгарироқ сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камаловнинг бетоблиги сабабли ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилиб, Мурат Камаловнинг ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.
Аманбай Орынбаевнинг номзодини кўриб чиқишдан аввал Президентимиз номзоднинг ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режалари ва таклифларини тинглашни таклиф этди.
Номзод Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш, аграр соҳани ривожлантириш, саноат лойиҳаларини кўпайтириш, инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, таълим ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги мавжуд муаммоларни ва уларни ҳал қилиш бўйича таклифларини баён этди. Президентдан бу режаларни тўлиқ амалга ошириш учун зарур бўлган ресурслар ажратилишида кўмак сўради.

Президентимиз номзоднинг тақдимотидаги таклифларни қўллаб-қувватлаб, улар юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига Қорақалпоғистонда қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича аниқ топшириқлар берди.
Жумладан, Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида:
- ҳудуд учун фойда солиғи ставкасини 15 фоиздан 7,5 фоизга тушириш;
- айланма солиқ ставкасини Нукус шаҳрида 4 фоиздан 2 фоизга, туманларда 2 фоиздан 1 фоизга, олис ҳудудларда эса 1 фоиздан 0,5 фоизга пасайтириш;
- мол-мулк ва ер солиғи ставкаларини 2 бараварга камайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Бундан ташқари, жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун режадаги 650 миллиард сўмга қўшимча равишда 200 миллиард сўм ажратилади.
Facebook|Instagram|Twitter
Жумладан, Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида:
- ҳудуд учун фойда солиғи ставкасини 15 фоиздан 7,5 фоизга тушириш;
- айланма солиқ ставкасини Нукус шаҳрида 4 фоиздан 2 фоизга, туманларда 2 фоиздан 1 фоизга, олис ҳудудларда эса 1 фоиздан 0,5 фоизга пасайтириш;
- мол-мулк ва ер солиғи ставкаларини 2 бараварга камайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Бундан ташқари, жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун режадаги 650 миллиард сўмга қўшимча равишда 200 миллиард сўм ажратилади.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Аграр соҳадаги масалаларни ҳал қилиш бўйича:
- йил якунига қадар 6 минг 620 гектар, келгуси йилда 6 минг гектар пахта ва ғалла ерларини қисқартириб, аҳолига ижарага беришни йўлга қўйиш;
- экин экиш харажатлари учун фермерларга 200 миллиард сўм ва деҳқонларга 50 миллиард сўм ажратиш;
- сув таъминотини яхшилаш мақсадида ҳар бир қудуқни бурғилаш ва ишга тушириш учун 15 миллион сўмгача субсидия ажратиш ва бошқа молиявий кўмак бўйича топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистонда саноат лойиҳаларини кўпайтириш мақсадида мутасаддиларга:
- Инвесторларга кўмак марказини ташкил этиш, унда қорақалпоғистонлик тадбиркорларга лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, субсидия, кредит ва компенсация олиш, маҳсулотига бозор топишга кўмаклашиш бўйича бепул хизматлар кўрсатиш;
- Инвесторларга кўмак маркази қошида Нукус шаҳридаги 10 гектар ер майдонида Саноат технопаркини ташкил этиш;
- Кегейли ва Хўжайли туманларида Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш;
- беш йил муддатга фақат Қорақалпоғистон тадбиркорларига экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун сотиб олинган хом ашёларни, мамлакатимиз бўйлаб ташишда 70 фоиз транспорт харажатларини қоплаб бериш тизимини йўлга қўйиш ва бошқа топшириқлар берилди.
Давлатимиз раҳбари Қораўзакда мис ишлаб чиқариш, Қўнғиротда янги каустик сода ва бошқа кимёвий моддалар ишлаб чиқариш заводларини қуриш каби йирик лойиҳаларни қўллаб-қувватлади.

Бугун ижтимоий тармоқларда “Қуйи-Чирчиқ туманида эр рашк сабаб хотини ишлайдиган хусусий уй боғчасига бориб болалар кўз ўнгида бўғизлагани айтилмоқда” деб номланган видео тарқалмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳолат жорий йилнинг 25 август куни соат тахминан 17:00 ва 18:00лар оралиғида Қуйи-Чирчиқ туманидаги "Ласточка" номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига умуман алоқадор бўлмаган шахсларнинг жанжали болалар кўз ўнгида содир этилган. Ушбу эр-хотиннинг тортишуви аввалига кўчада бошланган, сўнг эрини калтагидан қочган аёл, кўзи тушган дарвоза томон қочиб кириб яширинмоқчи бўлган, сўнг эр хотинини кетидан кириб жанжал ҳолати НМТТ ичида давом этган.
Маълумот учун: дўппосланган аёл НМТТда умуман иш фаолиятини олиб бормаган.
Айни дамда, ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тергов ишларини амалга оширмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда Қуйичирчиқ туманида эр рашк сабаб хотинини хусусий уй боғчасидаги болалар кўз ўнгида бўғиб, урганлиги ҳақида видеолавҳа чиқарилган.
Аниқланишича, 2022 йил 24 август куни Қуйичирчиқ тумани "Пахтакор" маҳалласида яшовчи 31 ёшли эркак С.Х. оилавий келишмовчиликлар ва рашк туфайли 24 ёшли турмуш ўртоғи М.Х. билан жанжаллашиб, болаларни кўз олдида турмуш ўртоғини уриб, ҳақорат қилган.
Бу ҳолат юзасидан Қуйичирчиқ тумани ИИБ томонидан ўрганиш ишлари бошланган.
Сўнгра, 2022 йил 25 август куни С.Х. қайнотасини уйига эшикдан ошиб тушиб, оилавий муаммолар туфайли отасини уйида яшаб келган турмуш ўртоғи М.Х.ни ётоқхонасига кириб, бўйин соҳасига ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Олган тан жароҳати оқибатида, аёл вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Қуйичирчиқ туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинмоқда
🔰2022/2023-ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга кириш имтиҳонларининг ЯКУНИЙ НАТИЖАЛАРИ (мандат) эълон қилинди.
☑️Якуний натижаларни вазирликнинг litsey.edu.uz расмий веб-сайти орқали билишингиз мумкин.
☝️Абитуриент тўплаган бали асосида устуворлик бўйича танлаган академик лицейга ўқишга қабул қилинади.

Расмий манбалардан олинган маҳаллий ва халқаро ҳаётда рўй бераётган эксклюзив янгиликлар, қизақарли факт ва сиёсий тахлилларни ўз вақтида кузатиб боришни истайсизми?
Унда Admin.uz канали айнан Сиз учун. Каналга қуйидаги линк орқали аъзо бўлишингиз мумкин:
https://t.iss.one/adm_uzbekistan
Admin.uz — Бир қадам олдинда бўлинг!