Hudud Inform
7.37K subscribers
18.9K photos
4.25K videos
20 files
14.9K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Кимларга қўзиқорин истеъмол қилиш тавсия этилмайди?

Тиббиёт фанлари номзоди, шифокор-диетолог Михаил Гинзбургнинг айтишича, ҳар қандай қўзиқорин одам организмига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Гинзбургнинг айтишича, қўзиқорин аллергияга, овқат ҳазм қилиш тизмининг бузилишига олиб келиши мумкин. Уларни экологик жиҳатдан тоза бўлмаган жойлардан, хусусан, нефть қайта ишланадиган ҳудудлардан териб олиш зарарли моддалар миқдори ошишига олиб келади.

Унинг қайд этишича, ҳомиладор, овқат ҳазм қилиш тизимида муаммоси бор, шунингдек, уч ёшгача бўлган болаларга қўзиқорин истеъмол қилиш тавсия этилмайди, дейилади iz.ru сайтида.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланади

БЕТАКРОР НАМАНГАН


Расулжон Мамаризаев режиссерлигида
Махсус лойиҳа

📹 Видеолавҳа Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍1
📌 Шавкат Мирзиёев Самарқандга боради

Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги иш жадвали маълум қилинди:

▫️ тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиш;

▫️ АҚШ Конгресси аъзолари Трент Келли ва Дэрин Лахудни қабул қилиш;

▫️ ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига бориш;

▫️мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланган бир қатор йиғилиш ва муҳокамалар ўтказиш.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тадбиркорлик фаолияти қўллаб-қувватланмоқда

https://t.iss.one/hudud_inform
Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди.

Президент соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш юзасидан 5 та йўналишда ташаббусларни билдирди.

Биринчи йўналишкорхоналарни тоифаларга ажратиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида ёндашувни белгилаш.

Бунда, корхоналар йиллик айланмаси бўйича тоифаларга ажратилади. Булар:

1 миллиард сўмгача бўлгани – микро бизнес;

10 миллиард сўмгача бўлгани – кичик бизнес;

100 миллиард сўмгача бўлгани ўрта бизнес тоифасига киради.

❗️ Шундан келиб чиқиб 2023 йил 1 январдан бошлаб микро бизнес учун айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги 4 фоиздан 25 фоизгача бўлган ставкалари ўрнига ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилади.

Бунда, олис ҳудудлардаги ва алоҳида тоифадаги тадбиркорлар учун амалдаги 1 ва 2 фоизли ставкалар сақлаб қолинади.

Ёки, улар ихтиёрий равишда йилига 20-30 миллион сўм тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍1
⚡️ Савдо-саноат палатаси Ҳукумат бўйсунувидан тўлиқ чиқарилади

ССП ва унинг худудий бўлинмаларининг
фаолияти ҳам тубдан ўзгаради:

туман, шаҳар тадбиркорларини бирлаштириб, уларни қийнаётган муаммо ва масалаларни аниқлаш билан амалда шуғулланади;

ҳар бир туман ва шаҳарда илғор методикалар асосида бизнесга ўқитиш мактабларини ташкил қилади;

ҳоким ва бошқа ҳудудий раҳбарларга кўриб чиқиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ваколатига эга бўлади;

маҳаллий Кенгаш ва ҳокимлар билан ҳар ой камида икки марта танқидий муҳокамаларни ўтказади.

Шу билан бирга, Савдо-саноат палатасининг ўзига ҳам:

🔹 Ҳукуматга кўриб чиқиши мажбурий бўлган масала киритиш;

🔹 тадбиркор манфаатини кўзлаб Олий судга ариза бериш ҳамда иқтисодий, маъмурий ва жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриб чиқиш юзасидан шикоят киритиш ваколатлари берилади.

❗️ Савдо-саноат палатаси Ҳукумат бўйсунувидан тўлиқ чиқарилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
📢 23 август, сешанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

Қорақалпоғистон Республикаси

📍Брифинг

● Мавзу:
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида
Вақти: 10:30
Иштирок этади: С.Жуманиязова, “Қорақалпоқ сув таъминоти” МЧЖ матбуот котиби
Тадбир жойи: Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси биноси

〰️〰️
Хоразм вилояти

📍Брифинг

● Мавзу:
Хоразм вилояти статистика бошқармаси томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисида
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Назокат Самандарова, Хоразм вилояти Статистика бошқармаси матбуот котиби
Тадбир жойи: Хоразм вилояти ахборот-кутубхона маркази биноси

〰️〰️
Бухоро вилояти

📍 Брифинг

● Мавзу:
Қоракўл туманида Маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги тўғрисида
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Маъруф Каримбердиев, Маънавият ва маърифат маркази Қоракўл тумани бўлинмаси раҳбари
Тадбир жойи: Қоракўл тумани Маданият маркази биноси

〰️〰️
Навоий вилояти

📍Брифинг

● Мавзу:
Навоий вилоятида соҳада амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар тўғрисида
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Н.Ғоффоров, “Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали раҳбари
Тадбир жойи: Навоий вилояти ҳокимлиги биноси

〰️〰️
Самарқанд вилояти

📍Очиқ мулоқот

● Мавзу:
Булунғур туманида 5 муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар: ютуқ ва камчиликлар тўғрисида
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Азизбек Бурибоев, Булунгур тумани ҳокими ўринбосари
Тадбир жойи: Булунгур тумани ҳокимлиги биноси

https://t.iss.one/hudud_inform
📢 23 август, сешанба куни Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

Қашқадарё вилояти

📍Очиқ мулоқот

● Мавзу:
Ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари ва бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
Вақти: 18:00
Иштирок этади: Нодир Эркаев, Чироқчи тумани ҳокими
Тадбир жойи: Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси биноси

〰️〰️
Сурхондарё вилояти

📍Пресс-тур

● Мавзу:
2022-2023 ўқув йилини бошлаш учун Узун туманидаги умумтаълим мактабларининг тайёргарлик ҳолати тўғрисида
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Зиёдулло Абданов, Узун тумани ҳокимининг ўринбосари ҳамда Сирожиддин Худойбердиев Узун тумани Халқ таълими бўлими мудири
Тадбир жойи: Узун тумани Халқ таълими бўлими биноси

〰️〰️
Жиззах вилояти

📍 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Шароф Рашидов туманида ғўза парваришида олиб борилаёган ишлар тўғрисида
Вақти: 15:00
Иштирок этади: Қадамбой Жуманиёзов, Республика пахтачилик кенгаши аъзоси
Тадбир жойи: Шароф Рашидов тумани “Тилов бобо” ф/х ҳудуди

〰️〰️
Сирдарё вилояти

📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Е-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг долзарб аҳамияти тўғрисида
Вақти: 11:00
Иштирок этади: Шухрат Нўмонов, Сирдарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи
Тадбир жойи: Сирдарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси биноси

https://t.iss.one/hudud_inform
📢 23 август, сешанба куни Тошкент шаҳар, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

Тошкент шаҳар

📍Брифинг

● Мавзу:
Тошкент шаҳрини ободонлаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар тўғрисида
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Оловуддин Низомов, Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси етакчи мутахассиси
Тадбир жойи: Тошкент шаҳар ҳокимлиги биноси

〰️〰️
Тошкент вилояти

📍Брифинг

● Мавзу:
Аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Нилуфар Батирова “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бош директори
Тадбир жойи: “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ биноси

〰️〰️
Андижон вилояти

📍Брифинг

● Мавзу:
Яшил макон бўйича амалга оширилган ишлар ва ташкил этилган Эко Парклар тўғрисида
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Лочинбек Исамутдинов, Андижон вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати раҳбари
Тадбир жойи: Андижон вилояти телерадиокомпанияси биноси

〰️〰️
Наманган вилояти

📍Очиқ мулорқот

● Мавзу:
Мингбулоқ туманида “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш” бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Нуршод Худойбердиев, Мингбулоқ туман ҳокими
Тадбир жойи: Мингбулоқ тумани “Дўстлик” истироҳат боғи

〰️〰️
Фарғона вилояти

📍Брифинг

● Мавзу:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022-2026 йилларда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла"дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сонли қарори асосида Ўзбекистон туманида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
Вақти: 17:00
Иштирок этади: Шерзод Исмоилов, Ўзбекистон тумани ҳокимининг ўринбосари
● Тадбир жойи: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги биноси

https://t.iss.one/hudud_inform
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига кўра:

дарахт ва буталарни компенсация тарзида экиш юридик ва жисмоний шахсларни дарахт ва буталарни кесишга рухсатнома берилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириладиган йиғимни ёки уларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки кўчириб ўтказганлик учун маъмурий жарималарни тўлашдан озод қилмаслиги белгиланди;

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низом қуйидагиларни назарда тутади:

🔹 дарахтлар ва буталарни экиш учун жой танлаш, уларни экиш, суғориш, озиқлантириш ва буташ;
🔹 зараркунанда ва касалликлар таъсирида зарарланган ёки касалликларга чалинган дарахтлар ва буталарга кимёвий ва биологик ишлов бериш;
🔹 дарахтлар ва буталарни хатловдан ўтказиш, бириктириш, кўчириб ўтказиш, кесиш ва компенсациявий экиш;
🔹 дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлаш туфайли етказилган зарарни ундириш.

https://t.iss.one/hudud_inform
🖊 Президентнинг “2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Ҳужжат билан:

2022-2023 йилларда соҳани ривожлантиришнинг асосий вазифалари белгиланди. Мисол учун, 2022 йил якунига қадар аҳоли яшаш масканларини кенг полосали мобил алоқа тармоғи билан қамраб олиш даражаси 98 фоизга, халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўллари бўйлаб юқори тезликдаги мобил интернет қамровини 60 фоизга етказилади;

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида АКТни қўллаш орқали масофавий хизматларни экспорт қилиш марказлари босқичма-босқич ташкил этилади;

2022 йил 1 ноябрдан мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ҳамда тўлов тизимлари операторларига ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда, ўзларининг мобил иловалари орқали Ягона порталдаги электрон давлат хизматларини курсатишга рухсат берилади;

2023 йилдан бошлаб ҳар йили ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги стартап лойиҳаларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан умумий мукофот жамғармаси 1 миллион доллар бўлган Президент соврини учун танлов ўтказилади;

2022 йил 1 октябрдан бошлаб АКТ соҳасида IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун ИТСВ ҳузуридаги Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов асосида 1 миллиард сўмгача бўлган грантлар ажратиш тартиби жорий қилинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди, бизнесни қўллаб-қувватлашнинг бешта асосий йўналишини кўрсатиб ўтиб, уларнинг ҳар бири бўйича кўплаб ташаббусларни илгари сурди.

https://t.iss.one/hudud_inform