Hudud Inform
7.37K subscribers
18.9K photos
4.25K videos
20 files
14.9K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан иккинчи учрашувини — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази лингвистик таҳлили

Президент нутқининг лингвистик таҳлил натижалари давлат раҳбари нимага кўпроқ эътибор қаратаётганини аниқлашди. Шавкат Мирзиёев ўз нутқида жами 3 445 та сўздан фойдаланган.

Президентнинг нутқини таҳлили қилиш тадбиркорларнинг энг долзарб муаммолари солиқлар ва кредитлар эканлигини кўрсатди.

Шавкат Мирзиёевнинг томонидан энг кўп тилга олинган сўзлар "тадбиркор", "бизнес", "солиқ", "банк" ва "кредитлар" бўлди.

“Тадбиркор” сўзи 86 марта, "бизнес" сўзи 43 марта, "солиқ" сўзи 40 марта ва "банк" ва у билан боғлиқ сўзлар 21 марта айтилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Ўзбек-афғон чегарасида содир бўлган ҳолат юзасидан баёнот

Жорий йил 21 август куни Орол Пайғамбар ороли ҳудудида (Сурхондарё вилояти) бир гуруҳ Афғонистон фуқаролари ўз қайиқларида давлат чегарасини бузиб ўтган.

Чегара ҳудудига етиб келган Ўзбекистон чегарачиларига қонунбузарлар қаршилик кўрсатган.

Олиб борилган тезкор тадбир натижасида Ўзбекистон давлат чегарасини бузганларнинг барчаси (жами 24 нафар) шахсини аниқлаш ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида қўлга олинган.

Ўтказилган сўров натижаларига кўра, чегарадаги ҳодисага Ўзбекистоннинг чегара зонасида кўп миқдорда ўсадиган қизилмия илдизининг ноқонуний равишда олиб ўтилиши сабаб бўлгани аниқланган.

Айни пайтда Орол Пайғамбар ороли ҳудуди Ўзбекистон чегара қўшинлари бўлинмаларининг тўлиқ назорати остида.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️ Магистратура қабул натижалари эълон қилинмоқда

🔰 2022/2023-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича https://magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган 10 031 нафар фуқаронинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди.

✔️Жами қабул қилинган аризалар сони 5219 тани ташкил қилди.

Шундан:

➡️ хорижий тил сертификатига эгалар — 4582 та;

➡️ давлат стипендиантлари — 296 та;

➡️ кимё, биология ва информатика йўналишлари бўйича имтиёзли диплом эгалари — 159 та;

➡️ кимё, биология, физика ва информатика фан олимпиадалари ғолиблари — 12 та;

➡️ кўзи ожизлар тоифасига кирувчи аъло баҳоларга ўқиган битирувчилар — 170 та.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Паррандачиликни ривожлантиришда янги давр

https://t.iss.one/hudud_inform
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Зомин тумани ҳудудида айиқ икки нафар фуқаронинг умрига зомин бўлганлиги ҳамда айиқ овчилар томонидан ўлдирилганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Мазкур ҳолат Давлат экология қўмитаси томонидан тезкор ўрганилди ва ушбу хабар ёлғон, яъни “Fаke” экани маълум бўлди.

Ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлаётган ушбу ҳолат аслида Россия Федерациясининг Байкалорти ўлкасида содир бўлганлиги аниқланди. Бу ҳақида Россия Федерацияси Амур вилоятининг Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходимлари томонидан расмий муносабат билдирилган.

Давлат экология қўмитаси юртдошларимиздан бу каби нотўғри маълумотларга ишонмасликни ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёлғон хабарлар тарқатиш жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади.

❗️Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

🔰Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига (БҲМнинг 3 баравари – 900 минг сўмга) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

🔹бир ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз (90 минг сўм);
🔹олти ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз (450 минг сўм);
🔹уч йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз (900 минг сўм).

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️⚡️Жорий ўқув йили учун магистратурага қабул квотаси сони 16 933 та, 10031 нафар талабгор ҳужжат топширган, шундан 5219та ариза қабул қилинган

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов 2022/2023 ўқув йилида магистратурага қабул жараёнлари натижалари бўйича маълумот берди:

‼️Магистратурага қабул квотаси тўлмаган бўлса-да, янги жорий қилинган тартибга кўра бу йилдан магистратурага қабул бир йилда 2 маротаба амалга оширилади, яъни январь ойига бўш ўринларга яна конкурс ташкил этилади.

✍️Рўйхатдан ўтган 5219 та талабгорнинг 4582 таси хорижий тил сертификатига эга. 637 нафар талабгор эса, танловда иштирок этмайдиган турли имтиёзга эга бўлганлардир.

🌀Шундан 296 таси давлат стипендианти, 159 таси кимё, биология ва информатика йўналишлари бўйича имтиёз соҳиби, 12 таси эса, кимё, биология, физика ва информатика фан олимпиадалари ғолиби саналишади. 170 таси эса, кўзи ожизлар тоифасига кирувчи аъло баҳоларга ўқиган битирувчидир.

📌 Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Президентом Азербайджанской Республики Ильхамом Алиевым.

#Mirziyoyev #muloqot #Ozarbayjon #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти: "Мен сизларни фаровон ҳаётимиз бунёдкорлари, деб биламан ва бу йўлда сизлар билан доим биргаман"

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в город Самарканд для участия в торжественном открытии Международного туристического центра "Великий шелковый путь".

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📢 24 август, чоршанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

Қорақалпоғистон Республикаси

📍Брифинг

● Мавзу:
Республика ҳудудидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига тегишли ҳудудларида яшил ҳудудларни барпо этиш, кўкаламзорлаштириш ва автомобиль йўлларини сақлаш ишларитўғрисида
Вақти: 10:30
Иштирок этади: Р.Ибрагимов, Қорақалпоғистон Республикаси автомобиль йўллари худудий бош боқармаси бошлиғи ўринбосари
Тадбир жойи: Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси биноси

〰️〰️
Хоразм вилояти

📍Брифинг

● Мавзу:
Солиқ соҳасидаги ислоҳотлар тўғрисида
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Ромон Атажонов, Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати раҳбари
Тадбир жойи: Хоразм вилояти ахборот-кутубхона маркази биноси

〰️〰️
Бухоро вилояти

📍 Брифинг

● Мавзу:
Когон туманида аҳолига моддий ёрдам, болалар пули, нафақа ва пенсия ажратиши борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги тўғрисида
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Неъматов Ислом, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Когон тумани бўлими бошлиғи
Тадбир жойи: Когон тумани ҳокимлиги биноси

〰️〰️
Навоий вилояти

📍Брифинг

● Мавзу:
Тиббий – ижтимоий хизматларни ривожлантириш соҳасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар тўғрисида
Вақти: 10:00
Иштирок этади: О.Сафаров, Навоий вилояти тиббий – ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи
Тадбир жойи: Навоий вилояти ҳокимлиги биноси

〰️〰️
Самарқанд вилояти

📍Очиқ мулоқот

● Мавзу:
Яшил макон умуммиллий ҳаракати доирасида амалга оширилган ишлар
тўғрисида
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Шерзод Рахманов, Нарпай тумани ҳокими
Тадбир жойи: Нарпай тумани ҳокимлиги биноси

https://t.iss.one/hudud_inform
📢 24 август, чоршанба куни Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

Қашқадарё вилояти

📍Очиқ мулоқот

● Мавзу:
Ҳудудда ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Абдусамад Ҳасанов, Шаҳрисабз тумани ҳокими
Тадбир жойи: Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси биноси

〰️〰️
Сурхондарё вилояти

📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Сариосиё туманида 2022-2023-ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг тайёргарлик ҳолати тўғрисида
Вақти: 11:00
Иштирок этади: Асқарали Қурбонов, Сариосиё тумани ҳокимининг ўринбосари
Тадбир жойи: Сариосиё тумани Халқ таълими бўлими биноси

〰️〰️
Жиззах вилояти

📍Брифинг

● Мавзу:
Давлат тили бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Баҳодир Мавланов, Жиззах вилояти ҳокимининг тил бўйича маслаҳатчиси
Тадбир жойи: Жиззах вилояти ҳокимлиги биноси

〰️〰️
Сирдарё вилояти

📍Очиқ мулоқот

● Мавзу:
“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида фуқаролар томонидан овоз бериш якунларига кўра ҳудудда энг кўп овоз тўплаб, ғолиб деб топилган таклифлар асосида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Рустам Сувонов, Янгиер шаҳар Молия бўлими бошлиғи
Тадбир жойи: Янгиер шаҳар Т.Малик МФЙ 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби биноси

https://t.iss.one/hudud_inform
📢 24 август, чоршанба куни Тошкент шаҳар, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

Тошкент шаҳар

📍Брифинг

● Мавзу:
Тошкент шаҳрини Савдо саноат палатаси томонидан олиб борилаётган ишлар таҳлили тўғрисида
Вақти: 11:00
Иштирок этади: Ўлмас Жалилов, Тошкент шаҳар Савдо саноат палатаси болиғи в.в.б.
Тадбир жойи: Тошкент шаҳар ҳокимлиги биноси

〰️〰️
Тошкент вилояти

📍Брифинг

● Мавзу:
Аҳолига тез тиббиёт ёрдам кўрсатиш самарадорлиги тўғрисида
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Тўрақул Арзиқулов, Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи
Тадбир жойи: Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси биноси

〰️〰️
Андижон вилояти

📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Олтинкўл туманида ижтимоий йўналишда амалга оширилган ишлар тўғрисида
Вақти: 17:00
Иштирок этади: Муҳаммадмусо Обидов, Олтинкўл тумани ҳокими
Тадбир жойи: Олтинкўл тумани ҳокимлиги биноси

〰️〰️
Наманган вилояти

📍Брифинг

● Мавзу:
Янги ўқув йилига тайёргарлик ва амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Хайрулло Абдураҳмонов, Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари
Тадбир жойи: Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси биноси

〰️〰️
Фарғона вилояти

📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ўзбекистон туманида “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Шерзоджон Юлдашев, Ўзбекистон тумани ҳокими
Тадбир жойи: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги биноси

https://t.iss.one/hudud_inform
ОКМКда ноёб турдаги янги маҳсулотлар ўзлаштирилмоқда

Илм-фаннинг ишлаб чиқаришга интеграцияси янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга сабаб бўлмоқда.

Айниқса, инновацион ишланмаларнинг саноатга татбиқ этилиши янги маҳсулот турларини ишлаб чиқаришда муҳим аҳамият касб этади. Бу борада Олмалиқ кон-металлургия комбинатида самарали изланишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, бирлашма қошидаги Ўзбек-Корейс илмий технологик маркази мутахассислари, Инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш маркази раҳбари, профессор Амир Обидов ҳамда НАСА агентлиги, Ҳюндаи ва Самсунг компанияларининг лойиҳаларида қатнашган ёш олим, кимёгар Элёржон Жумаев ҳамкорликда бир қатор янги турдаги маҳсулотларнинг илк намуналарини олишга муваффақ бўлишди.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
"Бундан 3-4 йил олдин Самарқандга ташриф буюрадиган маҳаллий ва хорижий туристлар сони 500 минг нафардан ошмас эди. Ҳозирги кунда туризмни ривожлантириш бўйича ислоҳотларимиз, қулай инвестициявий муҳит яратиш бўйича саъй-ҳаракатларимиз туфайли Самарқандга келаётган хорижий туристлар сони 2 баробар кўпайди.

Бу маррани янада юқори олиш учун барча имкониятлар етарли. Хусусан, келгуси йилларда Самарқандга келадиган хорижий туристлар сонини 1,5 миллиондан ошириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Келгусида бундай замонавий мажмуа Бухоро шаҳрида ҳам барпо этилади. Бу каби лойиҳаларни республикамизнинг барча ҳудудларида амалга ошириш бўйича ҳам режаларимиз бор.

Умуман олганда, ана шундай ишларимиз туфайли келгуси беш йилда мамлакатимизга келадиган сайёҳлар сонини ҳозирги 2 миллиондан 9 миллионга етказамиз", деди Президент.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида газ тўлдириш шохобчаларида тирбандликлар юзага келгани ҳақида хабар тарқалди.

“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали ахборот хизматининг ушбу ҳолат юзасидан маълум қилишича, бугун 2022 йил 23 август кунидан Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Аввал хабар берилганидек, Юнусобод туманидаги 6 та газ тўлдириш шохобчаларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилган.

Таъмирлаш ишлари тугатилгунга қадар истеъмолчилардан бошқа газ тўлдириш шохобчаларидан фойдаланиш сўралади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бугун сиз, азизлар билан, барчамиз учун қадрли бўлган Самарқанднинг янги қиёфасини белгилаб берадиган муҳташам мажмуа – “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказининг тантанали очилиш маросимида учрашиб турганимдан хурсандман" - Президент.

https://t.iss.one/hudud_inform