Hudud Inform
8.38K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
📊#Инфографика: 2017-2021 йилларда Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш

📍Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистон ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланиш даражасини баҳолади.

🔺Пандемия даврида кичик бизнес дуч келган қийинчиликларга қарамай, тадбиркорлик таъсирчан ўсиш суръатларини кўрсатмоқда.
▫️2021 йилда 529 мингтага етди (2016 йилда - 268 мингта)ўсиш 2 баравар
▫️2021 йилда уларнинг сони 103 мингтадан ошди (2016 йилда - 33 мингта)ўсиш 3,1 баравар
▫️сўнгги 5 йил ичида тадбиркорлар сони кўпайди (1,5 млн. киши)
▫️хусусий сектор корхоналарида эса 5 миллионга яқин киши меҳнат қилади
▫️5 йил давомида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 24%га ўсди
▫️саноат ишлаб чиқариш ҳажми эса 34%га ўсди

📈2021 йилда кичик бизнеснинг мамлакат иқтисодиётидаги улуши:

▪️ саноат (27%)
▪️ қурилиш (72%)
▪️ ЯИМ (55%)
▪️ бандлик (74%)
▪️ экспорт (22%)

https://t.iss.one/hudud_inform
Расмий манбалардан олинган маҳаллий ва халқаро ҳаётда рўй бераётган эксклюзив янгиликлар, қизақарли факт ва сиёсий тахлилларни ўз вақтида кузатиб боришни истайсизми?

Унда Admin.uz канали айнан Сиз учун. Каналга қуйдаги линк орқали аъзо бўлишингиз мумкин:

https://t.iss.one/adm_uzbekistan

Admin.uz — Бир қадам олдинда бўлинг!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлар куни муносабати билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️ Ички ўқишни кўчириш бўйича рад этилган аризаларни таҳрирлаш учун сўнгги имконият

🔰 2022/2023-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасасидан бошқа олийгоҳга ўқишини кўчириш (тиклаш) мақсадида transfer.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган талабаларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди.

⛔️Аммо айрим аризалар маълум бир сабабларга кўра рад этилди.

⌛️Рад этилган аризаларни таҳрирлаш учун 22-август куни соат 12:00 га қадар сўнгги имконият берилди.

☝️Ушбу муддатдан сўнг таҳрирлашга йўл қўйилмайди ва камчиликлар  бартараф этилмаган аризалар кўриб чиқилмайди.

❗️Рўйхатдан ўтган барча талабалардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб, аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатини доимий кузатиб боришлари сўралади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шайхонтоҳур туманида фуқаронинг уяли алоқа воситаларини харид қилиб, эвазига қалбаки АҚШ доллари берган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ю.Ю. (муқаддам ўғирлик жинояти учун судланган) қалбаки валюталарни ўтказиш мақсадида фуқаро С.нинг ишончига кириб, унга тегишли 2 дона “Iphone 13 pro max” русумли уяли алоқа воситасини 2 550 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, эвазига унга жами 51 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни бериб кетганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

Ҳажми катта ёки вазни 5 килограммдан зиёд товарни таъмирлаш, нархини тушириш, алмаштириш учун элтиш ва истеъмолчига қайтариб келтириб бериш сотувчининг (ишлаб чиқарувчининг) кучи билан ва унинг ҳисобидан амалга оширилади.

➡️ Ушбу мажбурият бажарилмаган тақдирда товарни элтиш ва қайтариб олиб келиш истеъмолчи томонидан амалга оширилиши мумкин. Бунда истеъмолчининг товарни элтиш ва қайтариб олиб кетиш билан боғлиқ харажатларини сотувчи (ишлаб чиқарувчи) қоплаши шарт.

https://t.iss.one/hudud_inform
“Биз биргамиз, биз бир кучмиз!” шиори остидаги тинчлик марафони ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида “Биз биргамиз, биз бир кучмиз!” шиори остида 5 км масофага югуриш марафони ўтказилди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Марафонда Нукус шаҳрида жойлашган спорт таълими муассасаларидан 300 нафар спортчи ёшлар, олий таълим муассасаларидан 250 нафар талаба ёшлар ҳамда Нукус шаҳридаги маҳаллалардан 200 нафарга яқин, жами 700 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Энг яхши натижа кўрсатган 6 нафар иштирокчига велосипедлар совға қилинди. 100 нафар ёшларга спорт формалари топширилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
📢 22 август, душанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

Қорақалпоғистон Республикаси

📍Брифинг

● Мавзу:
Жорий йилда Инвестиция, “Обод қишлоқ” дастури бўйича умутаълим мактабларида амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари тўғрисида
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади: Р.Данияров Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг қурилиш бўлими бош мутахассиси
● Тадбир жойи: Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси биноси

〰️〰️
Хоразм вилояти

📍Брифинг

● Мавзу:
Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор бошқарув маркази томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисида
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Эшжанов Талантбек, Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўлим бошлиғи
● Тадбир жойи: Хоразм вилояти ахборот-кутубхона маркази биноси

〰️〰️
Бухоро вилояти

📍 Брифинг

● Мавзу:
Вобкент туманида аҳолига моддий ёрдам, болалар пули, нафақа ва пенсия ажратилиши борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Маҳмуд Садиев, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Вобкент туман бўлими бошлиғи
● Тадбир жойи: Вобкент тумани ҳокимлиги биноси

〰️〰️
Навоий вилояти

📍Брифинг

● Мавзу:
Навоий вилоятида туризм соҳасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар тўғрисида
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: С.Мирзаев, Навоий вилояти ҳокими ўринбосари
● Тадбир жойи: Навоий вилояти ҳокимлиги биноси

〰️〰️
Самарқанд вилояти

📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Тумандаги деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, бозор тушумлари режаси бажарилиши, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
● Вақти: 11:00
Иштирок этади: Фарход Мажидов, Жонбой тумани ҳокими ўринбосари
Тадбир жойи: Жонбой тумани ҳокимлиги биноси

https://t.iss.one/hudud_inform
📢 22 август, душанба куни Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

Қашқадарё вилояти

📍Очиқ мулоқот

● Мавзу:
"Вилоятда туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар йўналишларида амалга оширилаётган ишлар" тўғрисида
Вақти: 19:30
Иштирок этади: Алишер Зокиров, Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари
Тадбир жойи: Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси биноси

〰️〰️
Сурхондарё вилояти

📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
”Сув ҳавзаларида хавфсизлик” мавзусида амалга оширилаётган профилактик тадбирлари тўғрисида
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Шароф Шукуров, Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари
Тадбир жойи: Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси биноси

〰️〰️
Жиззах вилояти

📍 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Зомин туманда ёшлар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
Вақти: 15:00
Иштирок этади: Сардор Анваров, Зомин тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари в.в.б. ҳамда Бекзод Шукуров Ёшлар ишлари агентлиги Зомин тумани бўлими бошлиғи
Тадбир жойи: Зомин тумани ёшлар маркази биноси

〰️〰️
Сирдарё вилояти

📍Брифинг

● Мавзу:
Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан амалга оширган ишлари тўғрисида
Вақти: 15:00
Иштирок этади: Наргиза Тожибаева, Сирдарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи
Тадбир жойи: Сирдарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси биноси

https://t.iss.one/hudud_inform
📢 22 август, душанба куни Тошкент шаҳар, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

Тошкент шаҳар

📍Брифинг

● Мавзу:
Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига қўшилган 42 та маҳалланинг газ таъминотини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Фаррух Усмонов, “Ҳудудгазпойтахт” газ таъминоти филиали директори ўринбосари
● Тадбир жойи: Тошкент шаҳар ҳокимлиги биноси

〰️〰️
Тошкент вилояти

📍Медиа-тур

● Мавзу:
Қишлоқ хўжалиги йўналишида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
● Вақти: 09:00
● Иштирок этади: Шуҳрат Ҳайдаров, Бўка тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари
● Тадбир жойи: Бўка тумани ҳокимлиги бионси ёнида йиғилиб, фермер далаларига борилади

〰️〰️
Андижон вилояти

📍Брифинг

● Мавзу:
ИИБ ҳафта ичида ишлари тўғрисида
● Вақти: 16:00
Иштирок этади: Шерзодбек Нуриддинов, Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари
Тадбир жойи: Андижон вилояти ИИБ биноси

〰️〰️
Наманган вилояти

📍Брифинг

● Мавзу:
Табиий газ истеъмолчиларини бир меъёрда табиий газ билан таъминлаш мақсадида қандай ишлар амалга оширилмоқда? Аҳоли хонадонлардаги уй ичи газ жиҳозларини мониторинг қилиш ва уларга сервис хизмат кўрсатиш дастури ишлари тўғрисида
Вақти: 09:00
Иштирок этади: Ўткирбек Мамадалиев, "Ҳудудгаз Наманган" газ таъминоти филиали бошлиғининг биринчи ўринбосари
Тадбир жойи: "Ҳудудгаз Наманган" газ таъминоти филиали биноси

〰️〰️
Фарғона вилояти

📍Очиқ мулоқот

● Мавзу:
Қўқон шаҳри маҳаллаларида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари томонидан ҳудудларда ёшларга оид дастурлар билан ишлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чораларининг самарадорлиги тўғрисида
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Маъруфжон Усмонов, Қўқон шаҳар ҳокими
Тадбир жойи: Қўқон тумани ҳокимлиги биноси

https://t.iss.one/hudud_inform
"Uzbekistan Airways Sales" (марказий авиакасса) 22 августдан иш вақтини соат 08:00 дан 21:00 гача узайтиришини маълум қилди

https://t.iss.one/hudud_inform
"Узкард"нинг давлатга қарашли улушларини хусусийлаштиришга тайёргарлик кўрилмоқда

Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, “Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖ устав капиталидаги тегишли банклар (5 та давлат банки)нинг жами 75% улуши Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилган.

Давлат тендер комиссияси томонидан Жамиятдаги 75% давлат улуши мустақил баҳолаш ташкилотини жалб этган ҳолда баҳолатиб сотилиши тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Давлат солиқ қўмитаси soliq.uz сайти фаолиятидаги узилиш ҳақидаги нохолис хабарлар юзасидан маълумот берди

Айни пайтда Давлат солиқ қўмитасининг барча ахборот хизматлари одатдаги тартибда ишламоқда.

Сайтнинг қисқа муддат давомида ишламаслигига сайтда жойлаштирилган сервернинг операцион тизимидаги носозлик сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, сайт ахборот характерига эга бўлиб, фақат очиқ маълумотларни ўз ичига олади ва солиқ тўловчиларни Давлат солиқ қўмитаси структураси ва фаолияти билан таништиришга хизмат қилади.

Фуқаролар ва юридик шахсларнинг шахсий маълумотлари сизиб чиқиш ҳолатлари кузатилмаган.

Фойдаланувчилардан фақат расмий ва тасдиқланган маълумотларга ишонишларини сўраймиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базаси бузилиши ортидан "soliq.uz" веб-сайти ишламай қолгани ҳамда "SOLIQUZ" иловаси фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари тарқатиб юборилгани ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

https://t.iss.one/hudud_inform
Сергели тумани Хонобод маҳалласида 4 ой ичида ям-яшил боғ пайдо бўлди.

Апрель ойида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида туманда фаоллар иштирокида павлония дарахтлари экилган эди. Бугун дарахтлар ям-яшил бўлиб, мана шундай кўзни қувонтирадиган даражага келди.

https://t.iss.one/hudud_inform