Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти
Нурободлик Адолат Тоғаева маҳалла аҳлини китобга, илмга бўлган муносабатини ўзгартиришга аҳд қилган
Китобхонлик оиладаги, маҳалладаги муҳитга, инсонни ўраб турган жамиятга боғлиқ. Китобга эътибор фарзандлар тарбиясида, айниқса, қўл келади. Китобни инсон тафаккурининг қанотларига ўхшатишган. Зеро, тафаккури, фикр доираси кенг, маърифатли кишилар жамиятнинг чинакам бойлигидир. Нуробод туманининг олис Тегирмонбоши маҳалласида яшовчи Адолат Тоғаева маҳалла аҳлининг китобга, илмга бўлган муносабатини ўзгартиришга аҳд қилган...
📹 Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.
https://t.iss.one/hudud_inform

Президент раислигида хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар, йил якунига қадар режалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди.
2022 йилда хизматлар соҳасида 120 мингдан ортиқ янги лойиҳани ишга тушириш, хизматлар ҳажмини 435 триллион сўмга етказиш (ўтган йили 283 триллион сўм бўлган) ҳамда соҳада 1,5 миллион иш ўрни яратиш режа қилингани таъкидланди.
“Лекин айрим туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, ишларни тўғри ташкил эта олмаяпти.
Мисол учун, хизматлар соҳасида январь-май ойларида 756 минг иш ўрни яратилди. Лекин, иш ўринларининг атиги 232 мингтаси ёки 31 фоизи янги объектларда яратилган.
Қолган 510 мингта иш ўрни ўзини ўзи банд қилганлар ҳиссасига тўғри келмоқда”, деди Президент.
Янги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида иш ўринлари яратиш бўйича Тошкент шаҳри, Самарқанд, Фарғона, Андижон вилоятлари натижа кўрсатгани, Жиззах, Навоий, Хоразм, Қашқадарёдаги ишлар аҳволи эса қониқарсиз экани таъкидланди.

Йиғилишда тадбиркорлар хизматлар соҳасида асосан 3 та масала – ер, бино ва инфратузилма билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётгани кўрсатиб ўтилди.
Сўнгги икки ойда 23 мингдан зиёд ер майдонлари савдога чиқарилди, шундан 12 мингтаси ёки 60 фоизи хизмат кўрсатиш жойларини ташкил этиш учун қўйилган.
Бунда, 63 та туман ва шаҳарда аукционга қўйилган ер участкаларининг сони 100 тадан кўп бўлса, 27 та туманда 10 тага ҳам етмайди.
Мисол учун, Навоий, Шаҳрисабз, Қўқон, Хива, Урганч шаҳарлари, Тошкент, Бўстонлиқ, Бекобод, Китоб, Узун туманларида савдога қўйилган ерлар сони 10 тадан ошмайди.
Шу боис, фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун Навоий, Шаҳрисабз, Қўқон шаҳарлари, Тошкент, Бўстонлиқ, Бекобод, Китоб, Узун туманлари ҳокимларига нисбатан охирги маротаба ҳайфсан бериш, ушбу туман ва шаҳар ҳокимларининг қурилиш бўйича ўринбосарларини лавозимидан озод этишга кўрсатма берилди.

Аукционга таклиф этилган 45 мингта ернинг 3 мингтаси келишиладиган идоралар томонидан қайтарилгани кўрсатиб ўтилди.
Бунга асосий сабаб ҳудудларнинг бош режаси ёки архитектура режалаштириш лойиҳаларининг йўқлигидир.
Шаҳарларнинг бор-йўғи 30 фоизида бош режа, қишлоқларнинг 1 фоизида архитектура режалаштириш лойиҳалари мавжудлиги танқид қилинди.
“Очиқ айтиш керак, шаҳарларнинг бош режасини ишлаб чиқишни давлат лойиҳа институтлари “монополия” қилиб олган.
Инвестиция дастурлари доирасида давлат лойиҳа институтларига ҳар йили катта маблағлар ажратилаяпти, лекин биронта туман ёки шаҳарнинг бош режаси охирига етказилмаган. Нархлар ҳам чет эллик ёки хусусий лойиҳа ташкилотлари нархларига нисбатан бир неча баробар қиммат.
Шу боис, қурилиш соҳасини трансформация қилиш бўйича ҳам алоҳида муҳокама ўтказаман”, - деди давлат раҳбари.

Йиғилишда вилоят ҳокимлари олдига тегишли идора ва ташкилотлар билан бирга сервис ва хизмат кўрсатиш объектларида яратилган доимий янги иш ўринларини ярим йил якуни билан 300 мингтага, йил якунига қадар эса яна 800 мингтага етказиш вазифаси қўйилди.
Бу кўрсаткичларни уддалаш мумкинлиги Бухоро вилояти мисолида тушунтирилди.
Мисол учун, Бухоро шаҳридаги тадбиркорлар эски шаҳардаги меҳмонхона, ошхона, савдо дўконларининг том қисмида ресторан ва кафетерийлар ташкил этган.
Шу каби шаҳарнинг 8 та марказий кўчасида жойлашган давлат ташкилотларининг 50 га яқин биноларининг 1-қаватида
100 дан зиёд ресторан ва кафетерийлар, сервис жойларини ташкил этиш имкони мавжуд.
Вилоят ҳокимларига Бухоро тажрибасини 28 та шаҳар, барча туман марказлари ҳамда пойтахт туманларида жорий қилиш топширилди.
Иқтисодий тараққиёт вазирлигига республика бўйича давлат идораларининг балансидаги, йўл бўйларида жойлашган
4 мингга яқин маъмурий биноларидан сервис соҳасида самарали фойдаланиш бўйича дастур ишлаб чиқишга кўрсатма берилди.

Йиғилишда ой якуни билан 25 мингта ер участкаларини сервис ва савдо объектлари учун аукционга чиқариш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Масалан, Олтиариқ тумани сўнгги икки ойда 1,6 мингта ер участкасини аукционга чиқарди.
Бунинг учун туман ишчи гуруҳи тадбиркорлар билан учрашиб, улар учун мақбул бўш ер участкаларини ажратиб олган, хусусий лойиҳа ташкилотларини жалб қилиб, топографик хариталарни ишлаб чиққан, аукционга чиқариш учун 15 та идора билан 7-10 кунда келишилган.
Президент бу тажрибани барча туман ва шаҳарларда жорий қилиш кераклигини таъкидлади.
Эндиликда:
- ерларни аукционга чиқариш жараёнлари ижарада – 48 кундан 15 кунга, мулк ҳуқуқида – 74 кундан 20 кунга қисқартирилади;
- ер майдонларини баҳолаш экспертизадан ўтказилмайди, ҳақиқий баҳоси аукционда аниқланади;
- 2023 йил 1 январдан бошлаб ерларни аукционга чиқаришда кадастр идораларида бор маълумотларни бошқа идоралар билан келишиш тартиби бекор қилинади.
Бунда, жавобгарлик кадастрга маълумот тақдим этмаган идора раҳбарига юкланади.

Йиғилишда Кадастр агентлигига йил якунигача 20 та вазирликнинг кадастр маълумотларини Миллий геоахборот тизимига тўлиқ киритиш топширилди.
1 сентябрга қадар 205 та туман ва шаҳарда 253 та махсус савдо ва хизмат кўрсатиш кўчаларини ташкил этиш режа қилинган.
Ушбу мақсадлар учун ўтган йили республика бюджетидан
1,4 триллион сўм, жорий йилда эса 900 миллиард сўм ажратилди.
Масалан, Жиззах шаҳри “Жиззахлик” маҳалласидаги боши берк кўча Шароф Рашидов марказий кўчасига боғланиб, 1,4 километр автомобиль йўли, пиёдалар ва велосипед йўлакчалари барпо этилган. Савдо ва сервис объектларига туну-кун ишлашга рухсат берилган.
Натижада, илгари ушбу ҳудуддаги 1 квадрат метр жой
2-3 млн сўмга ҳам сотилмаган бўлса, ҳозир нархи
8-9 млн сўмга етган. Энг муҳими, савдодан тушган маблағларни бошқа кўчаларнинг инфратузилмасини яхшилашга йўналтириш ишлари бошланган.
Вилоят ҳокимларига Жиззах тажрибаси асосида 1 тадан кўчани танлаб, уларни серқатнов кўчаларга улаш орқали сервисни ривожлантириш лойиҳасини бошлаш топширилди.

Йиғилишда йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш масаласига тўхталиб ўтилди.
Мисол учун, Бойсундаги Омонхона қишлоғида 1 та сиҳатгоҳ, 3 та меҳмонхона бўлиб, меҳмонларни 190 та хонадон қабул қилади (йилига ўртача 22-25 минг меҳмон келади).
Ушбу қишлоқдаги ҳоким ёрдамчиси меҳмонлар оқимини 100 мингга етказиш бўйича иш бошлаган.
Агар йўл инфратузилмаси яхшиланса, йўл бўйида 200 дан зиёд сервис объектлари ва камида 1 мингта иш ўринлари пайдо бўлади.
Умуман, 28 та йирик шаҳар, хизмат кўрсатиш салоҳияти юқори 10 та туманда ишлар янги ёндашувлар асосида ташкил этилади. Бу ҳудудларнинг мастер-режаси ишлаб чиқишга 200 миллиард сўм ажратилади.
Бунда:
- бир ҳафта муддатда ҳар бир туман ва шаҳарда лойиҳа офислари тузилиб, хорижий консалтинг компаниялари ва экспертлар жалб қилинади;
- лойиҳа офислари бир ой муддатда ушбу туман ва шаҳарлар аҳолиси таклифлари асосида мастер-режани ишлаб чиқади.
Ушбу туман ва шаҳарларга тижорат банклари бириктирилиб, сервис лойиҳаларини молиялаштиришга масъул бўлади.

Президент кўчма ва енгил конструкцияли савдо фаолияти учун талабларни соддалаштириш вазифасини қўйди.
Жумладан, уй-жой мулкдорлари ширкатлари, маҳалла, ободонлаштириш ва йўл ташкилотларига ўз ер майдонларида мавсумий кафе ва савдо нуқталарини ташкил этишга рухсат берилади.
Бунда, кўчма савдо объектларини иш куни якунлангач, кўчириш бўйича мажбурий талаб бекор қилиниб, тадбиркорларга мобиль контейнерлар ўрнатиш ҳуқуқи берилади.
2017 йилда бозорларни реконструкция қилиш ва замонавий савдо комплексларини қуриш дастури қабул қилинган эди.
Лекин Зангиота, Қибрай, Оҳангарон, Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик, Чортоқ, Хатирчи ва Нуротада бозорлардаги аҳвол, уларнинг санитарияси ва архитектурасидан одамлар норози экани қайд этилди.
Беш йиллик тажрибадан келиб чиқиб, бозорларни ривожлантириш дастурини, шунингдек, маданият ва истироҳат боғларида сервисни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Транспорт соҳасига хусусий инвесторларни жалб қилиш ишлари сустлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу боис, транспорт вазири И.Маҳкамовга:
- аэропортларга хусусий шериклик асосида инвесторларни жалб қилиш ишлари қониқарсизлиги;
- Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон йўналишидаги тез юрар автомобиль йўлларини қуриш бўйича хусусий шериклик лойиҳалари ҳам қониқарсизлиги;
- ҳудудлар ўртасида авиа, темир йўл ва автотранспорт қатновларини кўпайтириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилгани кўрсатиб ўтилди ва охирги марта огоҳлантириш берилди.
Транспорт вазирлиги ва “Uzbekistan Airports”га:
- 1 июлга қадар аэропортларга хусусий шериклик асосида инвестор ҳамда ички авиақатновлар учун лоукостерларни жалб қилиш бўйича амалий ишларни бошлаш;
- 1 августга қадар ички авиақатновларни ҳафтасига 90 тага кўпайтириш топширилди.
Темир йўл тизими трансформациясини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Автомобиль йўллари соҳасида қурилиш сифати ва ажратилаётган маблағлар назорати бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

“Хабарингиз бор, ўтган икки ҳафта давомида республиканинг барча маҳаллаларида сайлов ўтказилиб, 9 минг 349 нафар маҳалла раислари сайланди.
Ушбу оқсоқолларни халқимиз, биринчи галда, маҳалла аҳолиси ўзига муносиб кўриб, ишонч билдиргани билан табриклайман.
Бир нарсани аниқ тушуниш лозим. Маҳалла раиси бўлиш бу – жуда катта масъулият.
Маҳалла раислари халқимизни рози қилишда, ислоҳотларни ҳар бир хонадонга кириб боришида ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари ва профилактика инспекторлари бошини қовуштириб, хонадонбай муаммоларни ўрганиб, ҳокимлар олдига аниқ масалалар қўйиб, маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга масъул ва жавобгар бўлади”, деди давлатимиз раҳбари.
Бугун хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича қўйилган аниқ масалалар ҳам энг аввало маҳалладан бошланиши, бир сўз билан айтганда, маҳалла хизматлар ва сервис марказига айланиши шартлиги таъкидланди.
Йиғилиш якунида ҳудудлар раҳбарлари ва мутасаддилар ахборот берди.

Самарқанд шаҳрида содир бўлган ёнғин бартараф этилди
Бугун, 7 июнь куни соат 14:00 да Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар "Фаровонлик" МФЙ М.Улуғбек кўчасида жойлашган "VERBATIM" МЧЖ ва "BAXT" МЧЖ биносида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:03 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:30 да қуршаб олинган ва соат 16:20 да бартараф этилган. Шунингдек, ёнғинга вилоят Ободонлаштириш бошқармасининг техникалари ҳам жалб этилган.
Ёнғин натижасида бинонинг тахминан 200 кв.м. майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади.
Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар учун коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинди
Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 2022 йилнинг 10 июнидан бошлаб Ўзбекистонга туризм мақсадида ташриф буюрувчи кишилар учун авиақатновлар, чегарадош темир йўл станциялари ва автомобиль ўтказиш чегара пунктлари орқали ҳаракатланишида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ўрнатилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига мувофиқ жорий йилнинг 4-6 июнь кунлари Бухоро вилоятида оммавий қабул ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Ҳ. Тўрахўжаев томонидан 60 нафар фуқаронинг суд-ҳуқуқ масалаларига доир мурожаат ва муаммолари ўрганилди.
Фуқаролар мурожаатларининг 25 таси жиноят ишлари бўйича, 23 таси фуқаролик ишлари бўйича, 4 таси маъмурий ва 8 таси иқтисодий судларга оид мурожаатларни ташкил этди.
Оммавий қабулда жами мурожаатлардан 50 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 10 таси бўйича аризалар апелляция, кассация ва такрорий кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинди.
8 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ташаккурнома билди, деб хабар қилди Олий суд ахборот хизмати.

Олис ва тоғли ҳудудлардаги аҳолига ун маҳсулотларини етказиб беришда транспорт ҳаражатлари маҳаллий бюджет ҳисобидан қоплаб берилади
Дон маҳсулотларини харид қилиш ва сотиш бўйича Тошкент вилоятида ОАВ ходимлари учун пресс-тур ва унинг доирасида ташкил этилган матбуот анжуманида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Файзиев журналистларнинг мавзуга доир саволларига жавоб қайтарди.
Вилоятда аҳолининг бир кунлик ун маҳсулотига бўлган талаби таҳлил қилинганида, ўртача 320 тоннани (қолипли нон ишлаб чиқариш учун 145 тонна) ташкил этади.
Президент қарори асосида муайян тоифадаги аҳолига бир марталик ёрдам пуллари ва“Темир дафтар” рўйхатида бўлган ҳамда бир марталик моддий ёрдам ва белгиланган миқдорда ун ажратилди. 72 та олис ва тоғли ҳудудлардаги 190 минг нафар аҳолига ун маҳсулотларини етказиб беришдаги транспорт ҳаражатлари вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент тадбиркорларни энг кўп ўйлантираётган масалалардан бири - аукционда ер олиш жараёнлари соддалаштирилишини эълон қилди
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform
CЕНТОБ UNWTO'НИНГ “BEST TOURISM VILLAGES” ЛОЙИҲАСИГА НОМЗОД БЎЛДИ
2022 йилда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) томонидан навбатдаги “Best tourism villages” (“Энг яхши туризм қишлоғи”) лойиҳаси эълон қилинди.
Ушбу глобал лойиҳа туризм қишлоқларига эътиборни кучайтириш, кичик қишлоқларнинг ўзгача маданияти, урф-одати ва табиат гўзалликларини сақлаб қолиш мақсадида амалга оширилади.