Hudud Inform
7.36K subscribers
18.9K photos
4.25K videos
20 files
14.9K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
📢 8 июнь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш борасидаги ишлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Дилшод Раҳимов, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Миллий кадрлар захирасини шакллантириш масалалари
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларга ўқитувчилар қабули юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Президент таълим муассасалари агентлиги раҳбармияти ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди ҳамда навбатдаги устувор вазифалар белгиланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Кўп квартирали уйлар конструкцияларини ноқонуний ўзгартирганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️1 226 нафар академик лицей ўқувчисига чет тилидан имтиҳонларсиз максимал балл берилади

🔰 Президент қарорига кўра, академик лицейларнинг битирувчи босқич ўқувчилари учун чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини (В2) бериш бўйича бепул тест синовлари ташкил этилиши белгиланган.

✔️ Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг апрель-май ойларида ДТМ томонидан академик лицейларнинг 2021/2022 ўқув йили битирувчиларидан икки босқичдан иборат саралаш имтиҳонлари ўтказилди.

👏 Унда иштирок этиш учун махсус электрон платформадан рўйхатдан ўтиб, имтиҳонда қатнашган 4065 нафар академик лицей ўқувчиларидан 1 226 нафари В2 сертификатига эга бўлишди. Ушбу кўрсаткич 2020/2021 ўқув йилига нисбатан икки баробарга ортган.

☝️ Ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан ушбу сертификатга эга бўлган академик лицей ўқувчилари (абитуриентлар)га ОТМга ўқишга киришда белгиланган имтиёз, яъни ушбу фандан имтиҳонсиз максимал балл берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
UZ: Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги гуруҳларда Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланган янги қонунчилик нормасига кўра, 2023 йилдан бошлаб Ўзбекистон фуқароларига 2 тадан зиёд фарзанд кўришга чеклов ўрнатилаётгани ҳамда ушбу чекловга амал қилмаган шахслар жаримага тортилиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент санъат фестивали Тошкент метрополитенида. Кўринг ва баҳраманд бўлинг!

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят бўйича экспорт қилинган товарлар ҳажми ошди

📌 2022 йил январь-май ойлари давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 224,8 млн. АҚШ доллари миқдорида товарларнинг экспорт божхона режимига расмийлаштируви амалга оширилди.

Бу ўтган йилга нисбатан 68,2 млн. АҚШ долларига ёки 43,6 фоизга кўп.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ёшларга хорижий тилларни ўрганиши учун 7 млн 200 минг сўмгача субсидия берилади

Ҳукумат қарори билан ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид низом тасдиқланди. Низомда ёшлар учун кўрсатиладиган ёрдам турлари ва субсидиялар миқдори келтирилган.

✔️ Ўзбекистондаги барча олий таълим ташкилотларида бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида, магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабаларга тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларинниг бир қисми қоплаб берилади.

✔️Никоҳи қайд этилганига 3 йилдан ошмаган ёшларга якка тартибдаги ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

✔️“Ёшлар дафтари”га киритилган бемор ёшларга мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун БҲМнинг 50 бараваригача субсидия берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Энергетика вазирлиги: Беш ойда умумий қуввати 1 254 МВт бўлган 6 та янги электр станция ишга туширилди

Жорий йилнинг ўтган беш ойи давомида умумий қуввати 1 154 МВт бўлган 5 та иссиқлик ва қуввати 100 МВт бўлган 1 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад билан учрашув ўтказди.
Мамлакатимизда Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш доирасида БМТнинг институт ва марказлари билан кўп қиррали ва самарали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Учрашувда фаол мулоқот ва алмашинувларни давом эттириш, шерикликни мустаҳкамлаш ва қўшма тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент сув омборларини модернизация қилиш ҳамда Сурхондарё вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳаларига оид тақдимот билан танишди.
Барча сув омборларини модернизация қилиш орқали хавфсизлигини ошириш, гидромеханик ускуналар ва ўлчов қурилмаларини янгилаб, тизимни рақамлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Туман ва маҳаллалар ичидаги ичимлик суви қувурларини тиклаш, янги тармоқлар қуриш ва сифатли хизматни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
💍 Май ойида энг кўп никоҳ ҳолатлари Фарғона вилоятида қайд этилган

🏢 Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг май ойида республика бўйича 18 492 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида қайд этилган никоҳлар сони:

— Қорақалпоғистон Р. – 987 та
— Андижон вилояти – 1730 та
— Бухоро вилояти – 940 та
— Жиззах вилояти – 729 та
— Қашқадарё вилояти – 1600 та
— Навоий вилояти – 644 та
— Наманган вилояти – 1349 та
— Самарқанд вилояти – 1584 та
— Сурхондарё вилояти – 1522 та
— Сирдарё вилояти – 520 та
— Тошкент вилояти – 1714 та
— Фарғона вилояти – 2347 та
— Хоразм вилояти – 950 та
— Тошкент шаҳри – 1876 та

https://t.iss.one/hudud_inform
📢 9 июнь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Халқ таълими вазирлиги томонидан ёз мавсумида болалар бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, вазирлик ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Фуқароларни чет давлатларга ишга жалб қилиш, меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Ортиқхўжа Норов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Кадастр агентлиги ер ва кадастр назоратчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлили, соҳадаги долзарб масалалар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Кадастр агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ижтимоий тармоқлар, Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда Тошкент вилояти Паркент тумани Сўқоқ қишлоғида эшак гўштидан таом тайёрланаётганига оид хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳридаги Деҳқон бозорида бир килограм шакар 22-25 минг сўмдан сотилаётгани ҳамда бу нархларда шакар сотиб олиш учун навбатлар шакллангани иддао этилган видеолавҳа тарқатилди.

Аниқланишича, аҳолини арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида бозор ҳудудида кунлик 8 тоннадан арзонлаштирилган нархда – 10 минг сўмдан шакар сотуви йўлга қўйилган. Тарқалган видеолавҳада акс этган ҳолатда арзон нархдаги шакарни сотиб олиш истагида бўлган фуқаролардан шаклланган навбатни тасвирга олинган.

👉Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Шакар масаласида ваҳимага ўрин йўқ

Охирги кунларда мамлакатимизнинг айрим бозорларида шакар учун катта навбатлар кузатилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, ваҳимага асос йўқ — Ўзбекистонда шакар тақчиллиги бўлмайди.

Ажиотажни камайтириш мақсадида июнь ойида бир ой олдингига нисбатан 50 фоизга кўпроқ – кунига 3 минг тонна шакар биржа савдоларига қўйилади.

Бу йил шакар ишлаб чиқариш ҳажми 720 минг тоннани ташкил этади, бу ўтган йилга нисбатан 22 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, шакар ва унинг хомашёсини импорт қилиш ҳажми ўтган йилги 643 минг тоннадан 900 минг тоннага ошади.

❗️ Натижада жорий йил охирида ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган тайёр шакар қолдиғи 118 минг тоннадан ошиши кутилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Хизмат кўрсатиш соҳасида Тошкент вилоятида 2017 йилда 19,5 мингта тадбиркорлик субъектлари фаолият юритган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич бир неча баробарга ошиб, ушбу йўналишда қанча аҳоли бандлиги маълум қилинди.

👉Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform