Hudud Inform
7.36K subscribers
18.9K photos
4.25K videos
20 files
14.9K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича вилоят штабида иш қизғин

Республика махсус комиссиясининг хулосаси асосида ҳудудлар қизил, сариқ, яшил тоифаларга ажратилиб, мазкур тоифалар учун татбиқ этиладиган чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

👨‍💼👩‍💼Вилоят аҳолиси республикамизда бўлгани каби карантин шароитида яшаши, ишлаши, шунингдек, айрим фаолият турлари учун меҳнатни ташкил этилиши – вилоят штаби олдига тезкорлик билан ҳал қилинадиган вазифаларни қўймоқда.

⚡️Бу борада вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги 88 та секторлар қошида ҳам пандемияга қарши курашиш бўйича штаблар ташкил этилган бўлиб, ушбу штаблар вилоят марказий штаби билан узвий алоқада фаолият олиб бормоқда.

🚿Жойларда инфекция юқишининг олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот, шунингдек, санитар-тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Кореядан меҳнат таътилга келган ва авиақатновлар бекор қилингани сабабли иш жойига қайта олмаётган фуқаролар юзасидан кореялик ҳамкорлар билан музокаралар олиб бориляптими?

Биз бундай муаммоларга дуч келган фуқаролар учун хавотирга тушдик. Шу боис, Корея Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Инсон ресурслари департаменти билан музокаралар олиб бора бошладик. Эндиликда, Кореяга кетишни режалаштирган, яъни таътилга келиб, қайтиб кетиши лозим бўлган ўзбекистонлик Кореяда 14 кунлик ўзини изоляция қилиши талаб этилади. Бунинг учун у манзилини тақдим этиши керак. Сўнгра, Инсон ресурслари департаменти кўрсатилган манзил бўйича бориб, карантин талабига мос келиши ёки йўқлигини аниқлайди. Хулоса ижобий бўлсагина, етарли фуқаролар бўлса, чартер рейслар ташкил этиш масаласи кўриб чиқилади.

Бунда яна бир масала ҳам ҳал этилдики, бу карантинда қолиш учун маблағни ким тўлайди, деган мавзудир. Бу харажатни ёки ўзбек меҳнат мигранти ёки Корея иш берувчиси тўлаши лозим. Бу тўловни ишчиларимиз тўлашга рози бўлди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар!

🔄 2020 йил 30 майда ҚҚС ҳисоботини инвентаризация қилишда Давлат солиқ қўмитаси ҚҚС ҳисоботининг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан соф тушумини молиявий ҳисобот соф тушум кўрсаткичлари билан таққослади.

📁Унда 93 888 ҚҚС тўловчиларининг молиявий ҳисоботи кўриб чиқилди ва 2019 йил ва 2020 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича 18% маълумотларда тафовут мавжудлиги аниқланди. Хусусан, соф тушум кўрсаткичлари 11%да минг бараварга, 7%да эса миллион бараварга ошган (ўлчов бирлиги минг сўм бўлганда ҳисоботларда маълумотлар бирлик (сўм)да ифодаланган).

↪️ Солиқ хизмати органлари ушбу солиқ тўловчиларга бу камчиликларни тузатишга имкон беради.

☑️ Солиқ хизмати органлари келгусида бундай тафовутларни бартараф этиш учун молиявий ҳисоботлар кўрсаткичларининг ўлчов бирлигини мингдан бир (сўм) ҳисобга ўтказадилар.☝️II чорак учун молиявий ҳисоботларни тўлдиришда ушбу фактни ҳисобга олишингизни сўраймиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰Навоий вилоятида ҳам замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш ишлари бошланди

Бугунги кунда Навоий вилоятида табиий газдан фойдаланувчи 152 минг 559 нафар аҳоли истеъмолчилари мавжуд бўлиб, 2021 йилнинг якунига қадар уларнинг барчаси замонавий газ ҳисоблагич ускуналари билан таъминланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
No comment: “Афсоналар водийси” маданият ва истироҳат боғи

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Давлат хизматлари агентлигининг матбуот котиби Севара Закирова жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Ҳужжатларга апостиль қайси органлар томонидан қўйилади?

➡️
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги “Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 307-сон қарорига асосан ҳужжатларга апостиль:

тегишли ҳудуддаги адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича – Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан;

судлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан;

прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан;

таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан;

бошқа расмий ҳужжатлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қўйилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚔Самарқанд шаҳри кўчаларида автомобиллар қатнови қатъий назоратга олинган

Токи сабр ва бардош билан чекловларга қатъий риоя қилмас эканмиз касалликни енгиб ўтиш ортга сурилаверади

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔺2020 йил 31 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3583 (+29) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 28 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқарода аниқланган.

‼️ Айни пайтда юртимизда 2837 (+54) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ғузорда ғалла йиғим-терим мавсуми бошланди.

Ғалла - ризқ ва ноз неъмат, уни нес-нобут қилмасдан ўриб олиш барчамизнинг вазифамиздир.

Бугун ушбу масъулиятли вазифани бажариш мақсадида Ғузорда ғалла йиғим-терим мавсуми бошланди.

Ғузорлик 396 та фермерларимиз томонидан 13 231 гектар ер майдонга ғалла парваришланиб, давлатга 27 445 тонна дон топшириш режалаштиришган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ҚУРИЛИШИ

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Самарқандда 1 хонали хонадон ажратиш учун 4 000 доллар талаб қилган ижтимоий уй коменданти ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ётоқхонаси ўрнида ташкил қилинган ижтимоий уй коменданти Л.Б. фуқаро С.Х.нинг ишончига кириб уни алдаб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали мазкур коллеж ётоқхонасидан бир хонали хонадонни олиб бериш эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Л.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Китоб туманига кириб-чиқиш тўхтатилди

Қашқадарё вилояти, Китоб туманида кронавирус билан касалланганлик бўйича гумонланиш ҳолати қайд этилгани, гумонланувчи кўплаб фуқаролар билан мулоқотда бўлганлиги муносабати билан эҳтиёт чораси сифатида туман ҳудуди тўлиқ карантинга ёпилди.

Гумонланиш ўз тасдиғини топгунга қадар карантин талаблари кескин кучайтирилиб, кириш-чиқиш йўллари тусилди.

Автотранспорт ва пиёда ҳаракатланиш қатъий назоратга олинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Фарғона_вилояти

Ўзбек-Қирғиз чегара ҳудудида содир бўлган ҳолат юзасидан ДХХ ахбороти

31 май
куни Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида жойлашган Чашма булоғи олдида икки мамлакат фуқаролари ўртасида зиддият келиб чиқди.

ОАВ маълумотига кўра, Қирғизистоннинг Боткен вилоятига туташ, Фарғона вилояти таркибидаги Сўх туманида жойлашган Чашма қишлоғида сув учун катта жанжал рўй берган.

Интернетда тарқалган видеоларда томонлар бир-бирини тошбўрон қилгани, чегара симтўсиқларини кўчириб олишга уринганини кўриш мумкин.

ДХХ Чегара қўшинлари матбуот хизмати ушбу ҳодиса бўйича муносабат билдирди.

Қайд этилишича, юзага келган вазиятни бартараф этиш учун Ўзбекистон ва Қирғизистон маҳаллий маъмуриятларининг масъул раҳбарлари воқеа жойида учрашишган.

«Ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган. Можаронинг сабаб ва оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда», дейилади ДХХ Чегара қўшинлари хабарида.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
100 та саволга 100 та жавоб

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН БЕМОР ЎПКА - ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

📌1957 йилда туғилган пойтахтлик Х. да шу йилнинг 30 май куни “Covid-19” аниқланиб, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди. 63 ёшли (аёл) бемор шу йилнинг январь ойида бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) ташхиси билан даволанган.

📌Беморнинг даволаниши давомидаги кунлик аҳволи мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг мутахассислари назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам консилиумлар ўтказиб турилган. Бироқ невропатолог, кардиолог, вирусолог, пульмонолог, реаниматологларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Қашқадарёда ўрим-йиғим мавсуми бошланди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform