Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 19 ноябрь, жума куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

Мавзу: Республикамизда коронавирус инфекциясига қарши комплекс профилактик тадбирлар юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Пенсия таъминоти тизимидаги янгиликлар, муаммо ва мурожаатлар юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси мутасаддилари
〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

Мавзу: Хорижий мамлакатлардан импорт қилинган картошкада аниқланган касалликлар юзасидан
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади: Сабина Садинова, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси якунлари юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Олий Мажлис Сенати аъзолари

〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан ташриф билан Россияга жўнаб кетди.
Олий даражадаги музокаралар бугун Москва шаҳрида бўлиб ўтади. Унда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши, қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Сариқ чўққи кони: марралар забт этилмоқда!

2021 йилнинг 1 ноябрь куни "Олмалиқ КМК" АЖ "Қалмоққир" кон бошқармасининг Сариқ чўққи кони меҳнат жамоаси раҳбариятга икки йўналиш бўйича йиллик режани бажарганлиги тўғрисида ҳисобот беришди, деб хабар берди "Олмалиқ КМК" АЖ ахборот хизмати.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Пиёда юринг, соғлом бўласиз

📹 ведиолавҳа

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Коррупция ҳақида хабар берганларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади

Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–729-сон, 18.11.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📌 Киритилган қўшимчаларга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш учун жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз киришга, ҳужжатлар билан танишишга ҳақли эканлиги белгиланди.

➡️ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ҳар йили коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузани Олий Мажлисга тақдим этади.

Эндиликда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади (илгари фақат хабар берган шахслар назарда тутилган.)

▫️
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

https://t.iss.one/hudud_inform
📡 Тошкент вилояти телерадиоканали ташкил этилди

Президент қарори (ПҚ-18-сон, 18.11.2021 й.) билан Тошкент вилояти телерадиоканали — «Nurafshon TV» ташкил этилди.

● Телеканал Тошкент вилоятида ислоҳотларни амалга оширишга тўсиқ бўлаётган омилларни кенг жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқади, жамоатчилик назоратини ўрнатади.

● МТРК ва «Nurafshon TV»ни технологик жиҳозлаш учун олиб кириладиган мультимедиа, радиотелевизион ускуналар, материаллар, дастурий таъминот ва эҳтиёт қисмлар 2024 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинди.

〰️〰️〰️
«Yoshlar», «Navo» ва «Kinoteatr» телеканаллари ихтисослаштирилган реклама хусусиятига эга бўлган канал сифатида фаолият кўрсатади. «Ўзбекистон» телерадиоканалида «Қишлоқ хўжалиги» таҳририяти ташкил этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ҳурматли фуқаролар!

https://www.tashkent.uz/uz/virtual орқали Тошкент шаҳар ҳокимига ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Ушбу виртуал қабулхона шахсан шаҳар ҳокимининг назоратида!

Эслатма: Ҳурматли тошкентликлар, мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг! Бу мурожаатни самарали кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.

Ишонч телефон рақами (71) 207-20-77 ёки 1066

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

https://t.iss.one/hudud_inform
👨‍👩‍👧‍👦 Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сонида 0-4 ёшлилар энг кўп

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига доимий аҳолининг ёш таркиби бўйича тақсимланиши:

🔸0-4 ёшлилар — 3 756 106 нафар
🔸5-9 ёшлилар — 3 341 346 нафар
🔸10-14 ёшлилар — 3 078 367 нафар
🔸15-19 ёшлилар — 2 569 705 нафар
🔸20-24 ёшлилар — 2 758 841 нафар
🔸25-29 ёшлилар — 3 218 218 нафар
🔸30-34 ёшлилар — 3 081 371 нафар
🔸35-39 ёшлилар — 2 617 689 нафар
🔸40-44 ёшлилар — 2 151 240 нафар
🔸45-49 ёшлилар — 1 910 995 нафар
🔸50-54 ёшлилар — 1 622 297 нафар
🔸55-59 ёшлилар — 1 528 091 нафар
🔸60-64 ёшлилар — 1 226 095 нафар
🔸65-69 ёшлилар — 762 473 нафар
🔸70-74 ёшлилар — 468 735 нафар
🔸75-79 ёшлилар — 246 064 нафар
🔸80-84 ёшлилар — 148 712 нафар
🔸85 ва ундан катталар — 72 546 нафар

https://t.iss.one/hudud_inform
#Қонун_лойиҳаси

🔰 20 август — Тадбиркорлар куни сифатида белгиланмоқда

Олий Мажлис ахборот хизмати маълум қилишича, мазкур қонун лойиҳаси Янги Ўзбекистоннинг барпо этилишида тадбиркорликнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий аҳамиятини янада юксалтириш, жамиятимизда тадбиркорликни оммалаштириш ҳамда инсофли тадбиркорликни тизимли рағбатлантириш имконини беради.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни Россияга ташриф билан келди.

Москвадаги «Внуково-2» аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси Президенти ёрдамчиси Максим Орешкин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Кремлда бўлиб ўтадиган музокараларда икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда "O'zbekiston 24" телеканалида намойиш этилган лавҳа сифатида, мавжуд бўлмаган лойиҳалар доирасида пул мукофотларини тўлашни ваъда қилиб, фирибгарлик билан шуғулланувчи Телеграм канал ҳаволаси келтирилган маълумотлар тарқатилмоқда. Мазкур маълумотлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

Бу ҳақда antifake.uz канали хабар берди.

Аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йўл ҳаракати соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жарималар миқдори камайтирилмоқда

🔰 Сенаторлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонунни маъқуллади.

🚙 Унга кўра, транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларга “bluetooth”, қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитуралар фойдаланишга рухсат берилмоқда.

⚡️Транспорт воситаси салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатиш учун жавобгарлик бекор қилинмоқда, шунингдек, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташлаб ҳисоблаш жорий этилмоқда.

🟢Бундан ташқари, Ички ишлар органлари ёки консуллик муассасаси томонидан берилган биометрик паспорт (ID-картаси) мавжуд бўлган тақдирда ҳайдовчидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжат, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси талаб этилмайди.

Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач кучга киради.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Жиззах_вилояти

Жиззахдаги ҳарбий қисм хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари огоҳликка чақирилди

Шароф Рашидов тумани фавқулодда вазиятлар бўлими, Мудофаа вазирлигига қарашли Жиззах вилояти гарнизони ёнғин назорати хавфсизлиги инспекцияси, вилоят ёнғин қутқарув отряди ҳамда туман газ унитар корхонаси ходимлари иштирокида тумандаги “н” ҳарбий қисмда ис гази, ёнғин хавфсизлиги, овқатдан оммавий заҳарланишни ва бошқа хавфли юқумли касалликларни олдини олиш бўйича ўқув семинар бўлиб ўтди.

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари бу борада огоҳликка чақирилди, деб хабар берди Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ҳурматли фуқаролар!

@surxondaryouz_bot орқали Сурхондарё вилояти ҳокимига ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Ушбу бот шахсан вилоят ҳокимининг назоратида!

Эслатма: Ҳурматли сурхондарёликлар, мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг! Бу мурожаатни самарали кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.

Ишонч телефон рақами (76) 224-22-91, 224-00-15 ёки 1088

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

https://t.iss.one/hudud_inform
Кремлда Ўзбекистон ва Россия етакчиларининг учрашуви бошланди.

https://t.iss.one/hudud_inform