Hudud Inform
8.38K subscribers
18.4K photos
4.05K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Кўмак карвони учинчи маротаба Сирдарёга йўл олди

Сирдарё вилоятидаги жабрланган фуқаролар учун андижонликлар томонидан иккинчи маротаба инсонпарварлик ёрдами юборилди.
Жорий йилнинг 3 май куни Сирдарёлик ҳамюртларимиз учун Андижон вилояти ҳокимлигининг жами 4 млрд 500 минг сўмни ташкил этадиган навбатдаги инсонпарварлик кўмаги юборилди. Эрталаб 17 та юк машинаси ва куннинг иккинчи қисмида 8 та юк машинасига ортилган жами 4 млрд 500 мингга яқин кўмак карвонида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат махсулотлари, кийим кечаклар, санитар-гигиеник ҳамда тиббий воситалар, бирламчи эҳтиёж учун зарур бўлган анжомлар ҳамда қурилиш хом ашёлари мавжуд.


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Эслатма!

Ҳурматли фуқаролар

Мамлакатимизда жорий қилинган карантин вақтида ўзингизни қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича зарур тушунтиришлар ва маслаҳатлар олиш учун уйингиздан чиқишингиз шарт эмас.

Бунинг учун Адлия вазирлигининг Телеграм мессенжерида очилган @huquqiy_maslahatbot ботига саволларингизни масофадан туриб юборишингиз ва ушбу бот орқали зарур ҳуқуқий маълумотларга эга бўлишингиз мумкин!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Маҳаллаларда тўпланган Сардоба суви насослар ёрдамида чиқариб ташланмоқда

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Сурхондарёлик ҳарбийлар ҳам саховат карвонига қўшилди

Сурхондарё вилоятидан “Сардоба” сув омборида содир бўлган талофатдан азият чеккан аҳолига инсонпарварлик ёрдами жўнатиш давом этмоқда.
Кутилмаган табиий офатга бефарқ бўлмаган вилоятимизда бошланган бу эзгу ишга нафақат саховатпеша инсонлар, тадбиркорлар, фермерлар балки, ҳарбий хизматчилар ҳам бош қўшиб, сирдарёлик биродарларга ёрдам қўлларини чўзмоқда.


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов вилоят аҳлига мурожаат қилди

‼️ Вилоят раҳбари ўз мурожаатида аҳолини карантин талабларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Юқори сифатли видеони YouTube (https://youtu.be/faC2uuk2btM) тармоғида кўришингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Инқироз оқибатининг салбий таъсирларини юмшатиш учун навбатдаги солиқ имтиёзлари берилди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Сирдарё вилояти ҳокимлиги Сардоба сув омбори талофатларини бартараф этиш харажатларини қоплаш хомийлик хисоб рақами.

Шахсий ғазначилик хисоб рақами номи: Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Сардоба сув омбори талофатлари харажатлари)

ИНН: 201122919

МФО: 00014

Хисоб рақам: 23402000300100001010

Шахсий ғазначилик хисоб рақам: 400121860244017950100018066

Сардоба тумани ҳокимлиги бошчилигида Халқ банки Сардоба тумани филиали томонидан
8600 0609 1462 1900
рақамли пластик карта очилди.

Сизлардан келиб тушган пул маблағлари тошқин вақти эвакуация қилинган фуқароларни эҳтиёжи учун сарфланади ва ҳисоботи юритилиб борилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Наманган вилояти маҳаллий бюджети январь-апрель ойлари харажатлари бўйича маълумот (соҳалар кесимида)

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Наманган вилояти маҳаллий бюджети январь-апрель ойлари харажатларининг гуруҳлар бўйича маълумоти

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Паркентликлар Сардоба сув омборида юзага келган фожиадан талафот кўрганларга ёрдам кўрсатишди

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
хабарига кўра, мазкур туман тадбиркорлари ва аҳолиси тошқиндан азият чекканларга ёрдам кўрсатишмоқда.

Жумладан, 2 ярим тонна ун, 2 тонна ёғ, 1,1 тонна гуруч, 1,3 тонна макарон, 2500 дона тухум, 3 ярим тонна картошка, 1,2 тонна сабзи, 1 тонна пиёз, 1,4 тонна гўшт, 800 кг шакар, 100 кг чой каби озиқ-овқат маҳсулотлари қаторида, кўрпа-тўшак, тиббиёт ниқоблари, оёқ кийимлари, уст-бошлар, турли гигиеник воситалар, идиш-товоқлар ҳамда қурилиш материаллари сингари жами 289,1 млн. сўм миқдоридаги мурувват ёрдами Паркент тумани аҳлидан инсонпарварлик кўмаги сифатида юборилди.

Инсонпарварлик ёрдами ортилган автомобиллар карвонини Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳамедов бошчилигида ташкилот, корхона ҳамда муассасалар раҳбар ва мутасаддилари кузатиб қўйишди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистонда Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Состоялся телефонный разговор Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева с Президентом Кыргызской Республики Сооронбаем Жээнбековым.
Главы государств обсудили актуальные вопросы дальнейшего укрепления двусторонних отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства.
Рассмотрены также вопросы, связанные
с ликвидацией в нашей стране последствий чрезвычайного происшествия на Сардобинском водохранилище.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сурхондарёда биринчи мавсум пилла ҳосилини йиғиш ишлари бошланди

Бугун эрта тонгдан Ангор тумани “Агропилла” масъулияти чекланган жамиятининг пилла қабул қилиш корхонаси ҳақиқий байрам тусини олди. Туман пиллакорлари Республикамизда биринчи бўлиб пилла топширишни бошладилар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ангренда фуқаро яшаб турган турар жой ҳовлисидан одамларнинг суяк қолдиқлари ва қадимий сопол буюмлар топилди

⚡️2020 йил 23 апрел куни Ангрен шаҳри Боғи Сурҳ МФЙ Абай кўчаси № 77 уйда яшовчи Ф.Норматовнинг яшаб турган турар жойи ҳовлисида қазилган чуқурдан қабр очилган.

30 апрел куни фуқаро Ф.Норматов бу ҳақда Ангрен шаҳар тарихи музейига хабар берди. Ангрен шаҳар тарихи музейи ходимлари томонидан 1 май куни Ангрен шаҳар Боғи Сурҳ МФЙ Абай кўчасида яшовчи фуқаронинг мурожаати асосида унинг яшаб турган турар жой ҳовлисидан қазилган чуқурда қазишма ишлари олиб борилди.

🔺Тадқиқот ишлари хулосасига кўра, ушбу қабр “Қовунчи” маданиятига оид бўлиб, у милоддан аввалги 3, милоднинг 3-4 асрларига тегишли эканлиги қайд этилди. Қабрдан шу даврда яшаган одамларнинг суяк қолдиқлари ва 5 хил турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлари қазиб олинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Шуни қайғу билан хабар қиламизки, жорий йилнинг 1 май куни эрта тонгда Сирдарё вилояти ҳудудида жойлашган "Сардоба" сув омборида юз берган фавқулодда ҳолатнинг илк соатларида, тезкор гуруҳ таркибида эвакуация қутқарув ишларида иштирок этган Миллий гвардиянинг 2 нафар ходими кучли оқим сабаб оқиб кетган. Натижада, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержант Суяров Хусниддин Зокирович табиий офатга қарши курашиш жараёнида ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан мардлик намунасини кўрсатиб, ўз хизмат бурчига сўнгги нафасигача содиқ қолган сержант Суяровнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Ҳозирда иккинчи ходимни қидириш ишлари давом этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform