Hudud Inform
7.4K subscribers
18.9K photos
4.25K videos
20 files
14.8K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
⚡️ Юртбошимиз ташаббуслари билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида Оққўрғон туманида истиқомат қилувчи 1941-1945 йилларда фронт ортида хизмат қилган 71 нафар фуқаролар хонадонидан хабар олиниб, 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.

Хусусан, 1775 кг ун, 1775 кг гуруч, 1775 кг картошка, 710 кг пиёз, 426 кг макарон, 355 литр ёғ, 4260 дона тухум, 142 кг гўшт, 142 кг шакар, 21.3 кг хурмо каби озиқ-овқат маҳсулотлари фронт орти хизматчилари хонадонига етказиб берилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон (жами хорижга кўчиб кетганларга нисбатан 64,8 %), Россия (29,2 %), Қирғизистон (0,9 %), Исроил (0,9 %), Тожикистон Республикаси (0,8 %) ва бошқа мамлакатлар (3,4 %) ҳиссасига тўғри келди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика тармоғида самарадорликни ошириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Яқин йилларда энергия сарфини 2-2,5 баробарга қисқартириш вазифаси қўйилди. Қишлоқ хўжалиги техникаси ва юк автомобилларини газга мослашган ҳолда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.
285 та саноат корхонасининг энергия самарадорлигини ўрганиш, тадбиркорларга кечки смена учун электр тарифини камайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам повышения эффективности в топливно-энергетической отрасли.
Поставлена задача сократить расход энергии в 2-2,5 раза в ближайшие годы. Отмечена необходимость приспособления производимой сельхозтехники и грузовых автомобилей на газ.
Даны указания по изучению энергоэффективности 285 промышленных предприятий, снижению тарифов для предпринимателей, организовавших работу в ночную смену.

#Mirziyoyev #yigilish #energetika #samaradorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳурматли Миробод ва Сергели тумани аҳолиси!

5 май куни соат 8.00 дан 16.00 га қадар Миробод тумани 6-Иссиқлик марказидан чиқувчи магистраль иссиқлик тармоқларида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан қуйидаги манзилларда вақтинча иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.

-Қуйлиқ 1, 2, 3, 4-мавзелари;
-Янги қўйлиқ кўчаси;
- Янги замон кўчаси;
- Эски Саракул кўчаси;
- Толимаржон кўчаси.

Сергели тумани
-Қўйлиқ 5, 6, 7-мавзелари.

“Тошиссиққуввати” ДУК келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_info
Қашқадарёда йўлкира нархи оширилгани ҳақидаги хабарларга жавоб қайтарилди

Ижтимоий тармоқларда “Қарши-Бешкент” йўналишида “Дамас” ҳайдовчилари 3 минг сўмдан йўловчи ташиётгани, бу эса аҳоли эътирозига сабаб бўлаётгани ҳақидаги пост жойлаштирилган. Муаллиф йўлкира қайси асосга кўра оширилди, вазият нега назорат қилинмаяпти, деган мазмундаги савол билан юзланади.

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати қайд этишича, мамлакатимизда коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида эълон қилинган карантин сабаб барча кўринишда йўловчи ташишга чеклов ва тақиқ жорий қилинган. Ваҳоланки, бу тартиб ҳали расман бекор қилингани йўқ.

Маълум бўладики, бугунги кунда йўловчи ташиш билан шуғулланаётган айрим ҳайдовчилар карантин талабларига хилоф иш тутаяпти.

Мавжуд қонунчиликка кўра, вилоятдаги муайян йўналишлар учун йўловчи ташиш тарифлари тегишли ҳудудий комиссия қарорига кўра белгиланади Амалдаги тарифларга ҳали расман ҳеч бир ўзгартириш киритилмади. Бу вазиятда ҳам такси ҳайдовчилари йўлкирани ўзбошимчалик билан ошириб олгани ойдинлашади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Учқўрғон туманида сомондан қоғоз ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Учқўрғон туманидаги “Uzbek China paper” корхонасида ташкил этилган сомондан қоғоз ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди.

Туманнинг Истиқбол МФЙ ҳудудидаги бўш турган объект негизида ташкил этилган корхонада йиллик 1,5 минг тонна қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Умумий қиймати 1,8 миллиард сўм бўлган лойиҳани амалга ошириш учун 600 миллион сўм тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳамда 1,2 миллиард сўм банк кредити йўналтирилди.

2019 йилнинг охирида ишга туширилган корхонада 10 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Сардоба: ҳудуд ободлиги, аҳоли фаровонлиги йўлида!

Бугун бутун мамлакатимиз эътибори Сардоба туманидаги табиий офат асоратларини бартараф этишга, сув тошқинидан азият чеккан аҳолига моддий ёрдам кўрсатишга, маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли саломатлигини сақлаш, талафот кўрганларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий объектлар ва қишлоқ хўжалиги майдонларини тезроқ тиклаш бўйича белгилаб берилган долзарб масалаларни вақтида ҳал этиш мазкур ҳудуд ободлиги, аҳоли фаровонлигини қисқа муддатларда оширишга кўмаклашиш мақсадида Давлат экология қўмитаси томонидан мазкур ҳудудга жами 54 та махсус техникалар (ассенизатор, самосвал, автоюклагич), шунингдек, тизимдан 188 нафар инспектор, ҳайдовчи, механизатор ва бошқа мутахассислар сафарбар этилди.

3 май куни Оқолтин туманида аҳоли хонадонларида тўпланиб қолган 1 400 м3 сув чиқарилди, Мирзаобод ҳамда Сардоба туманларида эса 977 тонна чиқинди олиб чиқиб кетилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
УРГАНЧ ТУМАНИ ҲОКИМИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги қонуннинг 21, 24-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Респyбликаси Президентининг "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5938-сонли Фармонига асосан Ибодуллаев Умидбек Мамматжанович - Урганч тумани ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида транспорт воситалари ҳаракати чекланган эди.

Карантин тартиби юмшатилиши муносабати билан 4 май санасидан бошлаб Фарғона вилояти маркази ҳамда туманлараро ўрнатилган ички карантин постлари фаолияти тўхтатилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Давлат хизматлари агентлиги туғилиш билан боғлиқ бўлган давлат хизматларини композит тарзда кўрсатиш тартибини босқичма-босқич жорий этади

Бунда:

📄туғруқхонадан бола туғилганлиги тўғрисида маълумотнома бериш;

ФҲДЁ бўлимида бола туғилганлигини қайд қилиш;

🏘 болани отаси ёки онасининг доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйиш;

💴фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш;

🏥поликлиникага рўйхатга қўйиш;

🏠болани мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш каби ҳаракатлар электрон равишда бир вақтда амалга оширилади.

Ушбу давлат хизматидан фойдаланиш учун биргина ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилишнинг ўзи кифоя.

Батафсил
(https://www.youtube.com/watch?v=BWRJJXUs6r0&feature=youtu.be)
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform