Hudud Inform
7.14K subscribers
19K photos
4.29K videos
20 files
15K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
2021 йил августида қуйидагиларга 500 минг сўм бир марталик моддий ёрдам берилади:

👉 боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига;
👉 ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга.

🔰 Моддий ёрдам маблағлари:

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача фарзандлари учун туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари орқали 25 августгача;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига, ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга нафақа ва пенсия тўловчи органлар (пенсия бўлими, мудофаа, фавқулодда вазиятлар, миллий гвардия, божхона, суд, ИИБ, ДХХ органлари) томонидан тўланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ОБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИГА КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ ТАТБИҚ ЭТИЛМАЙДИГАН ҲОЛАТЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнларини жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йил 2 август куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан карантинли ва хавфли юқумли касалликлар тарқалиши шароитида аҳолини профилактик эмлаш тартиби белгиланди.
Дунё миқёсида ҳам коронавирус инфекцияси кенг тарқалишини жиловлаш мақсадида хорижий мамлакатларда мазкур инфекцияга қарши эмлаш бўйича чора-тадбирлар жадаллашиб бормоқда. Хусусан, Франция, Греция, Италия, Латвия, Россия Федерацияси, Қозоғистон каби давлатларда ишчи ва ходимлари тўлиқ эмланган тадбиркорлик субъектлари карантин чекловлари шароитида фаолият кўрсатиши учун қўшимча имкониятлар яратилмоқда.

Пандемия билан боғлиқ мураккаб эпидемиологик вазиятда ишбилармонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида кўп сонли тадбиркорларнинг илтимос ва мурожаатларини инобатга олиб, Республика махсус комиссия йиғилишида умумий овқатланиш объектлари фаолияти учун белгиланган чекловларни юмшатиш масаласи муҳокама қилинди.

Шу муносабат билан аҳолини оммавий эмлаш коронавируснинг янги тўлқинларининг олдини олишнинг муҳим омили эканлигини ҳисобга олиб, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини пандемия шароитида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва эмлаш жараёнларини янада жадаллаштириш мақсадида махсус комиссиясининг қарори билан:

🗓2021 йил 10 августдан эътиборан:
📌умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлган тақдирда, уларга нисбатан соат 8:00 дан 20:00 гача ҳамда фақат очиқ ҳавода фаолият кўрсатиши билан боғлиқ карантин чекловлари татбиқ этилмаслиги белгиланди.

📌Бунда умумий овқатланиш объектларига коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш тавсия этилади (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно).

🗓2021 йил 1 октябрдан бошлаб:
📌тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш субъектларининг ишчи ва ходимлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлмаган тақдирда, уларнинг фаолият кўрсатиши вақтинчалик тўхтатилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Туркманбоши шаҳрига ташрифи юзасидан видеодайжест

Манба:

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
9 август куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

● Мавзу: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фаолияти таҳлили, аҳоли мурожаатлари юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Элмурод Ҳайитметов, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши агентлиги директори
〰️〰️〰️

● Мавзу:
Мактабларда янги ўқув йилининг қандай шаклда бошланиши билан боғлиқ масалалар юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу:
Аҳолини қизиқтираётган долзарб масалалар юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
🔰 Қонунчиликка кўра, қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритиладиган ер майдонлари, захирадаги ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан қисқарган майдонлар, яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган бўш ер майдонларида ҳар бирининг майдони камида 20 сотих бўлган турар жой мажмуасини ҳам қамраб олган иссиқхоналар (уй-иссиқхона мажмуалари) ташкил қилинади.

❗️Уй-иссиқхона мажмуаларини қуриш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган йиғиладиган алоҳида қисмлардан иборат тайёр ҳолдаги замонавий иссиқхоналар 2021 йил 31 декабргача божхона божидан озод қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰РАСМИЙ МУНОСАБАТ

🟠2021 йилнинг 7 август куни “Facebook” иштимоий тармоғида Денов туманида жойлашган “Саид оталиқ” мадрасаси архитектура ёдгорлиги бўйича “Саид оталиқ” қачон рўшнолик кўради?.." - сарлавҳаси остида хабар қолдирилган эди.

🔊Ушбу хабар бўйича вилоят Маданий мерос бошқармаси раҳбари Шоҳиста Маматқулова маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 апрелдаги ПҚ-4667 сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14-апрелдаги “2020-2022 йилларда Сурхондарё вилояти Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида”ги 222-сонли қарори тасдиқланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 1-2-июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 30-сонли йиғилиш баёнининг 139-бандида:

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Молия вазирлиги (Ишметов), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Боболов) Денов туманидаги “Саид-Оталиқ” мадрасасини таъмирлаш-тиклаш ишларига 13 млрд.сўм ажратиш вазифаси белгиланган.

❗️Юқоридаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Денов туманида жойлашган “Саид Оталиқ” мадрасасини таъмирлаш тиклаш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 169-сонли фармойишига асосан буюртмачи Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг корхонаси ҳамда пудратчи ташкилот “Ижод Ижод” томонидан 2021 йил 24 май куни тузилган шартнома асосида бугунги кунда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Маслаҳат учрашуви натижалари Марказий Осиёда яшаётган биродар халқларимизнинг кўпқиррали шериклигини янада мустаҳкамлаш ишига муносиб ҳисса қўшишига ишончим комил

Президент: Уверен, что результаты Консультативной встречи станут достойным вкладом в дело дальнейшего укрепления многопланового партнерства братских народов Центральной Азии

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болаларда «COVID-19»нинг энг эрта намоён бўладиган клиник белгилари қандай?

Тана ҳарорати кўтарилганда оналар уй шароитида фарзандларига қандай ёрдам беришлари лозим?

Гипертонияни даволаш учун қабул қилинадиган дори воситалари коронавирус вақтида бемор саломатлигига хавф туғдириши мумкинми?

〰️〰️〰️
📹 Ушбу саволларга ССВ ахборот хизмати ва «Ўзбекистон 24» телеканали ҳамкорлигидаги «СOVID-19: Савол-жавоб» лойиҳасида жавоб қайтарилди.

Кўрсатувда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Педиатрия кафедраси доценти, тиббиёт фанлари доктори, педиатр-гастроэнтеролог Зулфия Абдужабборова, Марказнинг Кардиология ва геронтология кафедраси доценти, тиббиёт фанлари доктори Юлдуз Толипова иштирок этди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ихтисослаштирилган мактаблар учун қолдирилган тест синовлари ОТМ қабул имтиҳонларидан кейин ўтказилади

📢 АОКАда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котибининг маълум қилишича, жорий йил 29-30 июль кунлари ДТМ томонидан ўтказилган ихтисослаштирилган мактабларга қабул, саралаш танловлари натижалари эртага, 10 август куни соат 10:00дан кейин эълон қилинади.

📲 Сиз натижаларни my.maktab.uz сайти ёки ҳужжат топширган ихтисослаштирилган мактаб маъмурияти орқали билиб олишингиз мумкин.

🔖Саралаш танловидан муваффақиятли ўтганлар белгиланган квота доирасида баллар кетма-кетлиги асосида ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилинади.

❗️Эслатиб ўтамиз,
вилоят марказларидан олисда жойлашган 17 та туман ва шаҳарда вақтинча қолдирилган тест синовлари ОТМга кириш имтиҳонлари якунланган сўнг бўлиб ўтади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
#Qabul2021

🔰Давлат тест маркази томонидан тест синови жараёнида аниқланаётган ҳолатлардан намуналар эълон қилинди.

☝️Ҳурматли абитуриентлар!

📌Тест синовига тақиқланган воситаларни олиб киришга ва ундан фойдаланишга ҳаракат қилиб 1 йиллик ҳаётингизни зое кетказманг.

🟢Ўз билимингизга ишонинг!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Штаб фаолиятидан лавҳалар

https://t.iss.one/aoka_uz
Истеъмолчиларни нефть ва газ ресурслари билан барқарор таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Иккинчи ярим йилликда 32 миллиард куб метр табиий газ ресурлари балансини таъминлаш, айниқса, куз-қиш мавсумида тизимни барқарор ишлатиш вазифаси қўйилди.
Геология-қидирув ишларини жадаллаштириш ва минерал хомашё базасини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Состоялось совещание по вопросам стабильного обеспечения потребителей нефтью и газом.
Поставлена задача обеспечить во втором полугодии баланс в размере 32 миллиарда кубометров природного газа, а также стабильную работу газоснабжающей системы, особенно в осенне-зимний период.
Даны поручения по ускорению геологоразведочных работ и расширению минерально-сырьевой базы.

#Mirziyoyev #yigilish #energetika #neftgaz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter