Hudud Inform
7.14K subscribers
19K photos
4.3K videos
20 files
15.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан учрашувига тайёргарликнинг бориши бўйича йиғилиш ўтказилди.
Бугунги кунга қадар тадбиркорлардан 13 минг 500 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар келиб тушган. Бу борада тузилган республика штаби аъзолари уларни бирма-бир ўрганиб, ҳар куни муҳокама қилиб бормоқда.
Давлатимиз раҳбари ҳар бир мурожаатни алоҳида назоратга олиб, уларга тўлиқ ечим топиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Состоялось совещание о ходе подготовки к встрече Президента Республики Узбекистан с предпринимателями.
На сегодняшний день от предпринимателей поступило более 13,5 тысячи предложений и мнений. Каждое обращение ежедневно изучается и обсуждается членами соответствующего республиканского штаба.
Глава государства дал ответственным лицам указание взять под контроль и проследить за решением каждого обращения.

#Mirziyoyev #yigilish #tadbirkorlik #murojaatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ЭЪЛОН!

Бугун, 10 август куни соат 16:00да
АОКА анжуманлар залида Ички ишлар вазири ўринбосари ҳамда бошқа мутасадди раҳбарлар иштирокида ОАВ ходимлари, мустақил журналистлар билан соҳа фаолияти шаффофлиги ва очиқлиги юзасидан очиқ мулоқот ўтказилади.

Тадбирда, шунингдек, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган Qalampir.uz веб-сайти бош муҳаррири ўринбосари билан боғлиқ масалалар бўйича ҳам изоҳ берилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Мулоқотда, ИИВнинг мутасаддилари билан бир қаторда Qalampir.uz веб-сайти таҳририяти ҳам иштирок этади.

Тадбирда қатнашиш истагида бўлган ОАВ вакиллари (71) 244 24 09 рақами орқали рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Марказий сайлов комиссиясининг Президент сайловини ўтказувчи сайлов округларини тузиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди

«Янги Ўзбекистон» газетаси

https://t.iss.one/aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳар ҳудудини ободонлаштириш ишлари талаб даражасидами?

Доимий комиссиялар таркибига қандай ўзгаришлар киритилди?

🔸 Шу ва бошқа қатор масалалар Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қирқ бешинчи сессиясида муҳокама этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📌 Дунёда ва мамлакатимизда коронавирус инфекцияси ва пневмония билан касалланиш кўрсаткичлари

📌 Вакцинация жараёнлари: жаҳондаги ва юртимиздаги статистик маълумотлар

📌 ZF-UZ-VAC2001вакцинациясини нега фақат 1-босқичда эмлаш билан чекланаётганлиги сабаблари

📌 Қолган вакциналар билан эмланиш босқчилари оралиғи ҳамда антатаначалар сақланиб қолиши тўғрисида илмий хулосалар
〰️〰️〰️〰️

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов вакцинация жараёнлари билан боғлиқ саволлар юзасидан маълумот тақдим этди.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
🔰 Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан “Ногирон ҳайдовчи бошқараётган автомобиль” таниқлик белгиси ўрнатилган автотранспорт воситасини бошқараётган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар – ногиронликни тасдиқловчи тиббий маълумотномаси ҳамда 16 ёшгача ногирон боласи бўлган ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) 16 ёшгача ногирон бола учун тайинланган тегишли пенсия гувоҳномаси бўлганда фойдаланиши мумкин.

🚫 Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
«Вакцина одамларни чиплаш учун ўйлаб топилган экан». Вакцина атрофидаги фейкларни фош этамиз

Bugun.uz жараённи батафсил ўрганиб, бу гаплар қанчалик асосли эканини изоҳлаш мақсадида мақола тайёрлади

Батафсил — bugun.uz/71661

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда яшайдиган ёки айрим сабабларга кўра чет давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари Президентлик сайловида қандай иштирок этишлари мумкин?

Сиёсий тадбирда иштирок этиш учун хориждаги фуқаролардан нималар талаб этилади ?

📹Саволларга жавобни ушбу видео орқали билиб олишингиз мумкин.

МСК ахборот хизмати

@Rasmiy_xabarlar_Official
📎 «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони ижроси бўйича Хоразм вилоятида амалга оширилган ишлар:

✍️ 2021 йил 1 август ҳолатига 2 817 та тадбиркордан мурожаатлар (3 248 та масалалар) келиб тушган бўлиб, шундан 910 таси Call-маркази, 127 таси виртуал қабулхонаси (business.gov.uz), 695 таси вилоят, шаҳарлар ва туманлар қабулхоналари, 1 085 таси сайёр қабуллар орқали қабул қилинган.

🖇 Ижро учун тақсимланган 3 248 та масалалардан 3 101 таси (95,5%) кўриб чиқилган, 147 таси (4,5%) вазирлик, идоралар ва ҳокимликлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

📈 Мурожаатларни соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, уларнинг 1 486 таси (45,8%) кредит, 609 таси (18,8%) ер ажратиш, 119 таси (3,7%) газ, электр, сув таъминоти, 57 таси (1,8%) солиқ, 77 таси (2,4%) рухсатнома, лицензиялар олиш ва қолган 900 таси (27,7%) бошқа масалалардан иборат.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰Тадбиркорлар ва фуқаролар мурожаатларига ечим изланди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида саноатни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятида имкониятлардан тўғри фойдаланилмаётганини қайд этиб, саноат тармоқларида янги лойиҳаларни кўпайтириш, қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш муҳимлигини таъкидлади.
Йил якуни билан ҳудудий саноат ҳажмини 40 фоизга ошириш вазифаси қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам развития промышленности в Ташкентской области.
Президент отметил, что возможности Ташкентской области не используются в полной мере, необходимо реализовать больше новых проектов в отраслях промышленности, важно наладить выпуск продукции с добавленной стоимостью.
Поставлена задача увеличить объем промышленного производства в регионе на 40 процентов до конца года.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #Toshkentviloyati

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
11 август куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Президент қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Миллий гвардия мутасаддилари

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
Электротехника тармоғи корхоналарининг энг юқори ўсиш кўрсаткичларига эришиши, натижалар ва ютуқлар
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади:
Аброр Боев, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси ўринбосари

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан бўлажак “Очиқ мулоқоти”га тайёргарлик кўриш доирасида тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича ташкил этилган Штаб фаолияти
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади:
Гулшан Ботирова, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
🔰 Уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар 18 ёшга тўлганда 1 хонали, вояга етган етим болалар ўртасида никоҳ тузилганда эса 2 хонали квартиралар бепул ажратилади

“Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 15 августдан:

🏠турар жойга эга бўлмаган ва турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 18 ёшга тўлган йилда кўп квартирали уй-жойлардан майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали, вояга етган етим болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилади. Бунда, мазкур тоифага кирувчи ногиронлиги бўлган болаларга квартиралар кўп қаватли уйларнинг учинчи қаватигача ажратилади;

🏢 квартиралар ҳокимликлар томонидан кўчмас мулкнинг бирламчи бозоридаги шаҳар ва туманларда қурилган кўп квартирали уй-жойлардан харид қилинади;

📝 кўчмас мулк бирламчи бозорида мезонларга мос келадиган квартиралар мавжуд бўлмаганда, ҳудудий “Халқпарвар” комиссиялари хулосасига асосан квартиралар кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридан харид қилинади;

🖥 уй-жойлар билан таъминлаш “онлайн-навбат” тизими асосида амалга оширилади, бунда навбатга ўзгартириш киритилишига ҳамда навбатидан олдин кейинги навбатдаги болаларга уй-жой ажратилишига йўл қўйилмайди.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида, бироқ улар 30 ёшга тўлгунча уй-жойни сотиш, ҳадя қилиш ёки гаровга қўйиш ёхуд ижарага бериш ҳамда уй-жойда ўзи ва оила аъзолари (эри ёки хотини, фарзандлари)дан ташқари бошқа фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ҳуқуқисиз ажратилади.

☑️ Бунда, етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг асослантирилган мурожаати асосида маҳаллий ҳокимликлар томонидан уй-жойнинг умумий майдонини кенгайтириш ва тегишли талабларни сақлаб қолиш шарти билан сотишга рухсат берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
2017-2020 йилларда Транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида амалга амалга оширилган ишлар ва эришилrан натижалар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳи:

2017 йил давомида жами 32,2 млн тонна халқаро юк ташилган бўлса, 2020 йилга келиб ушбу кўрсаткич 47,1 млн тоннани ташкил этди. Шундан экспорт юклар 4 йил ичида 183 фоизга, импорт юклар 197 фоизга ва транзит юклар 108 фоизга ўсган.

Автомобиль транспорти, темир йўллари, ҳаво йўллари ва электротранспортда йўловчи ташиш ҳажми 2019 йил якунида 6,03 млрд йўловчи, 2020 йил якунида эса 5,24 млрд йўловчига етди.

👉 Батафсил
〰️〰️〰️〰️

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official