Hudud Inform
7.37K subscribers
18.9K photos
4.25K videos
20 files
14.9K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
⚡️“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раҳбарияти ва тадбиркорларнинг очиқ мулоқоти бўлиб ўтди

🔷 Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиши арафасида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан тадбиркорлар муаммолари ўрганилмоқда.

🔰 “Kor-Uz Textile Technopark” тўқимачилик технопарки биносида жонли ҳамда “ZOOM” платформаси орқали бўлиб ўтган учрашувда тўқимачилик соҳасида фаолият олиб борувчи 37 та корхона раҳбарлари — тадбиркорлар иштирок этдилар.

Очиқ мулоқот шаклидаги учрашувда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси И.Хайдаров ҳамда Раис ўринбосарлари қатнашди.

📌 Шу билан бир қаторда, яқин кунларда Президентимизнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига қизғин тайёргарлик кўрилаётгани хақида маълумот бериб ўтилди.

🔷 Учрашувга “ZOOM” тармоғи орқали ҳудудлардан ушбу соаҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳам уланиб, ўзларининг констурктив таклифлари билан фаол иштирок этишди.

▶️ Батафсил

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
АОКА вакиллари Туркияда ўтказилаётган тажриба алмашинув тренингида иштирок этмоқда

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
30 июль куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

● Мавзу: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат харидлари соҳасида ўтказилган ўрганишлар натижалари
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Дурдона Очилова, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️

● Мавзу: Ўзбекистонда СOVID-19га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️Юртимизга АҚШдан коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси келтирилди

Бугун тонгда Ўзбекистонга коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси олиб келинди. Вакцина АҚШ томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX дастури доирасида ажратилган бўлиб, махсус ҳаво қатнови воситасида АҚШнинг Алабама штатидан етказиб берилди.

Аэропортда юкни қабул қилиб олиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев, Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, Бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев, халқаро миқёсда эса АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дениэль Розенблюм, USAID нинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммедзаде, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчиси Кристофер Фитцпатрик ва бошқа масъуллар иштирок этишди.

Маълумки, «Moderna» компаниясининг коронавирусга қарши қўлланиладиган 3 миллион 60 доза вакцинасини Ўзбекистон учун АҚШ беғараз кўмак тариқасида ажратди.

Айтиш лозимки, Moderna Қўшма Штатларда қўлланилаётган 3 та вакцинадан биттаси ҳисобланади. Шунингдек, АҚШ Касалликлар назорати ва уларнинг олдини олиш бўйича маркази (CDC) маълумотига кўра, «Moderna» компаниясининг вакцинаси 94 фоиздан зиёд самарадорликка эга бўлгани ҳолда COVID-19 вируси юқишини бартараф этади.

Аҳамиятли жиҳати, Aмериканинг Moderna вакцинаси ЖССТ томонидан фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун тасдиқланган («Pfizer», «Johnson & Johnson» компанияларининг вакциналари, шунингдек, «AstraZeneca» компаниясининг икки турдаги препаратидан сўнг) бешинчи вакцина ҳисобланади. ЖССТ экспертлар гуруҳи вакцинанинг вирусга қарши 94,1 фоиз самарадор эканини таъкидлаб, уни 18 ёшдан катта бўлган барча аҳоли гуруҳлари учун тавсия қилган.

ЖССТнинг маълумотига кўра, вакцина кўп дозали флаконда –25ºC дан –15ºC гача бўлган музлатилган суспензия сифатида етказилса-да, флаконларни биринчи дозани олишдан олдин 30 кунгача 2–8°C ҳароратда совутгичда сақлаш мумкин. Бу дегани препаратни жойларга етказиш учун совуқлик занжирини таъминловчи ускуналар бўлиши ҳар доим ҳам шарт эмас. Уни оддий совуткичда ҳам сақласа бўлади. Мазкур вакцина тери остига юборилади, эмлаш 28 кунлик интервал билан икки дозадан иборат.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида COVAX дастурига асосан 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси келтирилган эди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 12 миллион 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.Улардан:

💉370 минг дозаси "Спутник V",
💉710 минг дозаси AstraZeneca,
💉8,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
💉 3 миллион 60 дозаси Moderna вакцинасидир.

Ҳозирда юртимизда (28 июль ҳолатига кўра) коронавирус инфекциясига қарши жами 6 982 431 доза вакцинадан фойдаланилди, 1 149 687 нафар фуқаро тўлиқ эмланди.

Бугун, 30 июль куни соат 11:00 да Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати биносида расмий вакиллар иштирокида Moderna вакцинасини расмий топшириш маросими бўлиб ўтади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔰 Нукусда “Ёш олимлар академияси” ҳамда Ёшлар технопарки ташкил этилади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги “Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида”ги махсус резолюциясини амалга ошириш чоралари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–5202-сон, 29.07.2021 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга кўра, Нукус шаҳрида “Ёш олимлар академияси” ҳамда ёш олимлар, стартап лойиҳалар эгалари, тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича Ёшлар технопарки ташкил этилади.

☑️ Оролбўйи халқаро инновация маркази ҳузурида ўсимликлар уруғлари генбанки билан таъминланган лаборатория, бизнес-акселератор ўқув маркази очилади.

🗾 Йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари электрон хариталаниб, маълумотлар базаси яратилади.

🔎 Шахсларнинг юзи бўйича аниқлаш технологияси жорий этилади.

Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиб автоном ичимлик шўр сувни тузсизлантириш технологияси ишлаб чиқилади.

💧Қорақалпоғистон Республикасида 2,5 минг гектар майдонда пахта, ғалла, кунжут, маккажўхори ва чорва озуқаси экинларини суғоришда ёмғирлатиб суғориш тизими жорий этилади.

➡️ Синов лабораториялари модернизация қилиниб (озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, электротехника, енгил саноат), намуналарни лабораторияга етказиш бўйича логистика хизмати йўлга қўйилади.

📌 Шунингдек, шўрланган тупроқлар балл бонитетини аниқлаш мақсадида олий таълим муассасалараро комплекс биокимёвий таҳлил маркази ташкил этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Тошкент шаҳридаги 3,7 млрд. сўмлик 4та объектда тендер ғолиблари аниқланмасдан қурилиш бошланган ва битказилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова маълум қилди.

👉 Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида

О награждении группы соотечественников в связи с Днем дружбы народов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Адлия вазирлиги ОАВга шахснинг қадр қиммати қонун ҳимоясида эканини эслатди

Ўзбекистонда сўз ва фикр эркинлиги соҳасида туб ўзгаришлар бўлаётгани бугун инкор этиб бўлмас ҳақиқатга айланди.

Бироқ барча соҳаларда бўлгани каби сўз ва фикр эркинлигидан фойдаланиш ҳам қонун доирасида амалга оширилиши лозим.

Шу кунларда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг даволаниш таътилида бўлиб турганли билан боғлиқ вазият фонида медиа-маконда бошқа асоссиз маълумотлар ҳам тарқатилди.

Хусусан, “Bugun.uz” нашри Фарғона вилояти ҳокими “тадбиркордан 400 минг доллар пора олгани айтилмоқда” деб номлаган хабар эълон қилиб, унда атайин ахборотни манипуляция қилган ҳолда асоссиз маълумот тарқатган.

Худди шунга ўхшаш материал “Effect.uz” сайтида ҳам эълон қилинди.

Ушбу хабарлар бўйича кейинчалик тегишлича раддиялар берилган бўлса-да, биринчи тарқатилган хабар Ўзбекистон қонунчилигидаги оммавий ахборот воситаларига нисбатан белгиланган қоидалар ва соҳадаги мавжуд тамойилларга мос эмаслигини таъкидлаш лозим. Чунки ҳудди шундай нохолис ва текширилмаган ахборотни тарқатиш орқали ҳар қандай инсоннинг ишчанлик обрўси, шаъни ва қадр қимматига путур етказиш мумкин. Кейинчалик раддиялар бериш орқали эса, на дастлабки қонунчиликни бузилиш ҳолатини йўққа чиқара олиш мумкин, на келтирилган маънавий зиённинг ўрни қопланади.

Шу ўринда Адлия вазирлиги оммавий ахборот воситаларига қуйидаги амалдаги қонун талабларига риоя қилиш лозимлигини эслатиб ўтади.

Биринчидан, “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига кўра, оммавий ахборот воситалари эълон қилинаётган ахборотнинг тўғрилигини текшириб кўришлари шарт ва улар ахборот берувчи билан биргаликда унинг тўғрилиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Иккинчидан, “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, журналист ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши, айбсизлик презумпцияси принципига амал қилиш журналистнинг мажбурияти ҳисобланади.

Учинчидан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
202-2-моддасига мувофиқ, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Тўртинчидан, Фуқаролик кодексининг 100-моддасига мувофиқ, ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатилган фуқаро бундай маълумотлар рад этилиши билан бир қаторда уларни тарқатиш оқибатида етказилган зарарлар ва маънавий зиённинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақлидир.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг 2019 йил 17 июлдаги IV конференциясида қабул қилинган Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси кодексида журналист шахс шаъни ва қадр-қиммати камситилишига йўл қўймаслиги белгиланган.

ЮНЕСКО томонидан 1983 йилда қабул қилинган Журналистикада касб этикаси халқаро принципларига кўра, журналист ўзининг ижтимоий масъулиятини ҳис қилиши лозим, яъни журналист нафақат қонун олдида, балки жамоатчилик олдида ҳам масъулдир.

Юқоридаги материалларда масъул мансабдор шахснинг гўёки ўта оғир жиноят содир этганлиги ҳақида хабар берилиб, журналистик этика стандартлари чегараларидан чиқилганлиги яққол кўриниб турибди.

Адлия вазирлиги сўз ва фикр эркинлиги Ўзбекистоннинг демократик тараққиётини ҳаракатга келтирувчи куч эканлигини яна бир бор эътироф этган ҳолда, оммавий ахборот воситаларининг қонун олдидаги масъулияти фуқароларга нисбатан бир неча карра юқори эканлигини ҳам таъкидлайди.

Ўзбекистон ахборот макони ва тарқатилаётган ахборотлар нафақат қонунчиликка, балки журналистика соҳасидаги одоб-аҳлоқ қоидаларига тўла мос бўлиши, келажакда юртимизда соғлом ижтимоий-сиёсий муҳит ва жамиятда конструктив мулоқот яратилиши учун жуда муҳим омил эканлигини унутмаслик лозим.

Манба

http
://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Биз учун энг аянчлиси – беморнинг кўз олдимизда жон бериши"

🔰Бу вазият коронавирус билан кураш нечоғлик мушкул эканлигини исботлаяпти. Зеро, тиббий ниқоб ва антисептик воситалари бу ҳимоядир. Коронавирусга қарши курашда ягона қуролимиз эса – оммавий вакцинация.

📹 Видеоматериал Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Янги антирекорд: кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 924 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 559 нафарга етди.

COVID-19 дан 8 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 30 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 129327 (+924) нафарни ташкил этмоқда.

Кеча кун давомида 796 киши коронавирусни енгди ва жами соғайганлар сони 123164 нафарга етди.

Касалликдан вафот этганларнинг жами сони 874 нафарни ташкил қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

2024 йил 1 январгача таълим жараёнида фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларининг 50 фоизигача давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

🚫 Ушбу тартиб Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида жойлашган ва таълим жараёнида фойдаланиладиган бино ва иншоотларга татбиқ қилинмайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлар маслаҳат жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

⚡️Жорий йилнинг июнь ойида вилоят ҳокими ва бир гуруҳ тадбиркорлар ташаббуси билан 32 нафар етакчи ишбилармонлардан иборат таркибда ташкил этилган мазкур кенгаш ўз олдига Самарқандда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, вилоятга кўпроқ инвестиция жалб қилиш, ишбилармонларни қийнаётган масалаларга ечим топиш каби мақсадларни қўйган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев иштирокида брифинг.

Савол
. Ташкилот архивариуслари 5 йилгача ҳужжатни сақлаши шартми? Архивда шароит бўлмаса, давлат архиви билан шартнома тузиб, депозит сақлови орқали топширса бўладими?

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
"Нонимиз ҳам, сўзимиз ҳам ҳалол бўлиши керак", - Ўзбекистон журналистлари уюшмаси Фарғона ҳокими ҳақида ножўя хабар тарқатган нашрларга эътироз билдирди

Бугун юртимизда сўз ва матбуот эркинлигига алоҳида эътибор қаратилаётгани, очиқлик ва шаффофлик сиёсати юритилаётгани сир эмас. Шу сабабдан ҳам нафақат ҳар бир журналист, керак бўлса, ҳар бир юртдошимиз ўз фикр-мулоҳазасини ОАВда бемалол, ҳеч қандай монеликсиз билдирмоқда. Чунки матбуот эркин минбардир.
Аммо сўз ва матбуот эркинлигидан фойдаланиш ҳам сўзсиз қонун доирасида бўлишини тақозо этади.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Жиззах_вилояти

🔰 Бугун, 1 август куни соат 10:40 ларда Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Жиззах вилояти Зомин тумани "Дуоба" ҚФЙ Ўриклисой қишлоғи ҳудудида дала майдонида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди.

📌 Жиззах вилояти ФВБ Ахборот хизмати хабар беришича, Ҳозирда ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси ҳамда 24 нафар шахсий таркиб юборилди.

🚒 Дастлабки бўлинмалар ёнғин жойига етиб борди ва ёнғинни ўраб олиш ишлари бошланди.
Ҳодиса оқибатлари тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform