Hudud Inform
8.64K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети фаолиятининг уч йиллигига бағишланган конференция ўтказилди

Бугун Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети очилганининг уч йиллигига бағишланган конференция бўлиб ўтди. Унда соҳа мутасаддилари, Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар матбуот котиблари, ОАВ раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик қатнашди.

Конференцияда Ўзбекистон Президенти Админинистрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ҳам иштирок этди ва университет раҳбарияти, ўқитувчилар ҳамда талабаларни уч йиллик фаолият билан табриклади.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
25 май куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Оилавий зўравонликни олдини олиш масалаларида аҳолидан тушаётган мурожаатлар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Шошилинч ва тез тиббий ёрдам: кафолатли, ишончли ва сифатли хизмат
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдами илмий маркази раҳбарлари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Кўмир, кон-руда ва норуда соҳаларида саноат хавфсизлиги инспекцияси фаолияти таҳлили
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Кўмир, кон-руда ва норуда соҳаларида саноат хавфсизлиги инспекцияси мутасаддилари

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Мамлакатимиз мактабларининг битирувчи ўғил-қизларига табрик

Поздравление всем выпускникам школ нашей страны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хоразм_вилояти

🔰 Xorazm Yoshlar Festivali 2021

📹Видеоматериал Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ҳудудларда мактабгача таълим муассасалари қамровини кенгайтириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Оилавий ва хусусий боғчаларни кўпайтириш, имтиёзли кредит ва субсидиялар орқали уларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
2021-2022 йилларда 23 та туманнинг чекка ҳудудларида 50 та боғча қурилиши таъкидланди. Президент уларни илғор хорижий тажриба асосида қуриш ва жиҳозлаш юзасидан топшириқлар берди.

Состоялось совещание по вопросам расширения охвата детей дошкольными образовательными учреждениями в регионах.
Даны указания по увеличению числа семейных и частных детских садов, их поддержке льготными кредитами и субсидиями.
Отмечалось, что в 2021-2022 годах намечено построить 50 детских садов в отдаленных населенных пунктах 23 районов. Президент поручил организовать и оснастить эти детские сады на основе передового зарубежного опыта.

#Mirziyoyev #yigilish #ijtimoiysoha #maktabgachatalim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Сурхондарё_вилояти

🔰 Сариосиё туманига янги ҳоким тайинланди

⚜️ Халқ депутатлари Сариосиё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессия ишида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Тўраев Ўктам Исмоилович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Сариосиё тумани ҳокими лавозимидан озод қилинди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғи Хўжақулов Абдусалом Пардаевич Сариосиё тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📌1 июндан аҳоли ва тадбиркорлардан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади

🔰 Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлардан қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади:

⚡️руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
⚡️наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
⚡️судланганлик;
⚡️манзил-маълумот ахбороти;
⚡️фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
⚡️турар жойнинг майдони;
⚡️солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
⚡️солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;
⚡️пенсия ва нафақа миқдори;
⚡️пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
⚡️никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги.

❇️ Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари мазкур ҳужжат ва маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти
#Бизнес_форум

Бугун соат 11.00да Термиз шаҳридаги "Санъат саройи"да Ўзбекистон - Афғонистон бизнес-форуми бўлиб ўтади.

💻📲 Тадбирни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизматининг Facebook ва Instagram расмий саҳифалари орқали онлайн кузатишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Фуқароларнинг вилоят ҳокимларига мурожаат қилиш имконияти кенгайди

Ҳурматли ватандошлар энди сиз Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкин. Кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита вилоят ҳокимларининг назоратида бўлади.

Эслатма: Мурожаатда тўлиқ исм-шариф, яшаш манзили ва телефон рақамингизни кўрсатишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.