Hudud Inform
8.64K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

"Барқарорлик ва фаровонликнинг асосий элементлари сифатида қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурмат қилишга қаратаётган эътиборингизни мамнуният билан қабул қиламиз", - дейилади, жумладан, мактубда.

Еврокенгаш Президенти Европа Иттифоқи Ўзбекистон Республикаси билан яқин мулоқотни давом эттиришга қатьий қарор қилганлигини ҳамда янги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича музокара жараёнларини якунлашдан манфаатдорлигини яна бир бор тасдиқлади.

Шунингдек, Шарль Мишель Президент Шавкат Мирзиёевнинг иқлим ўзгариши ва Орол денгизи минтақаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, Марказий Осиёда ҳамкорлик, хавфсизлик ва барқарорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббуслари ва саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади.

Батафсил

Facebook|Instagram|Twitter
Ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
“Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятини тугатиб, унинг ваколат ва вазифаларини бошқа тузилмаларга ўтказиш таклифи маъқулланди.
Президент далагача етиб борадиган хизматлар тизимини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.
“Агробанк” томонидан 150 миллиард сўмлик кредит линияси очиш, хусусий сектор вакилларига молиявий имтиёзлар бериш вазифаси қўйилди.

Состоялось совещание по совершенствованию системы защиты растений.
Одобрено предложение об упразднении АО «Узагрохимоя», передаче ее полномочий и функций другим структурам.
Президент указал на необходимость организации широкой сети оказания услуг, доступной каждому фермеру.
Поставлена задача открыть кредитную линию на 150 миллиардов сумов в “Агробанке”, предоставить финансовые преференции частному сектору.

#Mirziyoyev #yigilish #qishloqxujaligi #agroxizmat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
26 май куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнлари
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ёз мавсуми билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар, ёнғин ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирлари
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_вилояти

🔰 "Сентоб"да меҳмон уйлари 11 тага кўпайди.

⚡️ Адлия вазирлиги хузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармаси Нурота тумани "Сентоб" МФЙ аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.

Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

🔰 Вилоят ҳокими Оқдарёдаги махсус мактаб-интернат фаолияти билан танишди (25.05.2021)

📹Видеоматериал Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форумида 300 дан ортиқ киши иштирок этди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ўтган 2 йил мобайнида Ўзбекистонда Афғонистон сармояси иштирокидаги корхоналар сони уч баробарга кўпайиб, ўзаро савдо ҳажми қарийб 800 млн долларни ташкил этгани маълум қилинди.

Батафсил

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Расмий_муносабат

Айрим ижтимоий тармоқларда Олмазор туманида истиқомат қилувчи фуқаро Т.Н. ўз уйида тегишли рухсатномасиз, ноқонуний тарзда алкоголь маҳсулотлари сотаётгани ҳақидаги видео юзасидан Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Ўрганишлар натижасида ҳақиқатан ҳам фуқаро Т.Н. ноқонуний тарзда алкоголь маҳсулотлар савдоси билан шуғулланиш ҳолати аниқланди.

Фуқаро Т.Н.га алкоголь маҳсулотлари савдоси фақат тегишли ҳужжатлар асосида амалга оширилиши лозимлиги тушунтирилди. Акс ҳолда, қонун доирасида чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирилиб, фуқародан кафолат ва тушунтириш хатлари олинди.

Шунингдек, ўзига бириктирилган ҳудудда бу каби ҳолатлар содир бўлишига йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бюджет маблағларини ноқонуний сарфлаган ва талон-торож қилган мансабдор шахсларга кўрилган жазолар ҳақида маълумот берилди

Бугун АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов, директор ўринбосари Умида Тўхташева, бошқарма бошлиғи ўринбосари Улуғбек Дауланов иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида мавзу юзасидан маълумот берилди:

〰️〰️〰️
🔎 Коррупцияга қарши “комплаенс-назорат” тизими жорий этилиши орқали эришилган натижалар:

🔹Давлат солиқ ҳузуридаги Кадастр агентлиги тизимдаги ходимлар аттестациядан ўтказилиб, коррупцияга мойиллиги бўлган 28% (1476 нафар) ходим билан меҳнат шартномалари тугатилган.

🔹Соғлиқни сақлаш вазирлигида 16 млрд cўм молийявий хато ва камчиликлар аниқланди. 22 млрд сўм бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланишининг олди олинди.

🔹Халқ таълими тизимида бюджет маблағларини ноқонуний сарфлаш ёки талон-торож қилиш, ноқонуний иш хақларини тўланиши юзасидан 214 нафар мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди, 34 нафар масъул мансабдор эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Шунингдек, аниқланган ҳолатлар бўйича кўрсатиб ўтилган вақт ичида жами 78 млрд сўм молиявий хато ва камчиликлар ҳамда ноқонуний ўзлаштиришлар аниқланиб, қонуний чора кўриш учун хуқуқ-тартибот идораларига юборилди.

🔹“Ўзкимёсаноат” АЖда товар моддий бойликларини сотиб олиш жараёнида “инсон омили”ни чеклаш ва коррупцияни олдини олиш мақсадида тўғридан-тўғри сотиб олиш амалиётига чек қуйилиб, тизим корхоналари томонидан 2020 йил давомида жами 53,4 млрд. сўм харажатлар иқтисод қилинилишига эришилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ва мутасадди ходимлари ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси вакилларини қабул қилди.

Учрашувда мамлакатда сўз эркинлигини таъминлаш ва ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz