Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг видеоанжуман шаклида ўтган 14-саммитида иштирок этди.
Саммит кун тартибига мувофиқ COVID-19 пандемиясидан кейинги даврда ушбу нуфузли ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан ташкилот маконида кўп томонлама шерикликни ривожлантириш мақсадида қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в работе 14-го саммита Организации экономического сотрудничества в формате видеоконференции.
В соответствии с повесткой дня были рассмотрены актуальные вопросы расширения практического сотрудничества между государствами-членами этой авторитетной организации в период после пандемии COVID-19.
В целях развития многостороннего партнерства на пространстве организации лидером нашей страны был выдвинут ряд важных инициатив.

#Mirziyoyev #sammit #IHT #mintaqaviyhamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 март куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) видеоанжуман шаклида ўтган 14-саммити ишида иштирок этди.

@aoka_uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг видеоанжуман шаклида ўтказилган 14-саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на 14-м саммите Организации экономического сотрудничества, прошедшем в формате видеоконференции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон Республикасида Ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони

✍️ Видеоматериал Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров иштирокида брифинг

“Ёшларнинг медиасаводхонлигини ошириш, журналистикага бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш мақсадида республиканинг ҳар бир ҳудудида Ёшлар медиа маркази ва Ёш журналистлар мактаби очилиши режалаштирилиб, уларнинг моддий техник базасини шакллантириш учун Ёшлар ишлари агентлиги ҳисобидан қарийб 2 млрд сўм ажритилди.

Бугунга қадар мазкур лойиҳа асосида Тошкент, Наманган ва Самарқанд вилоятларида медиа марказлар ва ёш журналистлар мактаблари фаолияти йўлга қўйилиб, ҳозир ушбу даргоҳларда 1200 дан ортиқ ёшлар таълим олмоқда”.

Манба: https://t.iss.one/studio_67/9582

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Самарқандда хорижга ишлаш учун кетган фуқаролар оила аъзоларининг муаммолари ўрганилмоқда

✍️ Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

Вазирлар Маҳкамаси бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Самарқандда бўлиб, хорижга ишлаш учун кетган фуқароларнинг оила аъзолари билан учрашди.

Вазирлар Маҳкамасининг Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Самарқанд вилоятининг тегишли ташкилотлари масъулларидан иборат Ишчи гуруҳи вилоятдан хорижга ишлаш учун кетган фуқароларнинг оила аъзоларидан хабар олиб, муаммоларини ўрганмоқда.

Ишчи гуруҳи аъзолари Самарқанд шаҳридаги “Катта-Қўрғон”, “Девори Кўндаланг” ва Самарқанд туманидаги “Хишрав” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, меҳнат мигрантлари оилаларини хатловдан ўтказиш жараёнлари билан танишди. Ушбу маҳаллалардан ишлаш мақсадида хорижга кетган фуқароларнинг оила аъзолари билан учрашиб, муаммолари ўрганилди.

Учрашув жараёнида, фуқаролар томонидан билдирилган муаммоларни ҳал қилиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази ва Пастдарғом тумани Чархин гузаридаги касб-ҳунарга ўқитиш маскани фаолияти билан танишди. “Ишга марҳамат” мономаркази ва собиқ Темурбеклар мактаби ўрнида ташкил этилаётган Самарқанд қурилиш коллежида амалга оширилаётган реконструкция ишлари ўрганилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform