Hudud Inform
8.62K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ташқи ва ички миграция борасида қўшма лойиҳалар амалга оширилади

🤝 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик Меморандумини имзолашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

✍️ Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, учрашувда асосан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, меҳнат бозорида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларини қўллаб-қувватлаш, ташқи ва ички миграция масалалари, мажбурий меҳнатга барҳам бериш, ёшларни касбга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятларини қўллаб-қувватлашда билим ва кўникмаларини ошириш соҳаларида биргаликдаги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини ўрганиш каби масалалар муҳокама этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

🔰2021 йил 1 мартдан бошлаб:

🔹ННТларнинг хорижий манбалардан олинадиган маблағлари миқдори (бир йил учун): БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараварига оширилди.

🔹Маҳаллий ННТларини ривожлантиришга қаратилган дастур ва лойиҳаларни молиялаштириш учун Ўзбекистон ННТларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига давлат субсидияси ажратиб борилади.

🔹Жорий йилда ҳудудлар маҳаллий бюджетларидан ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларининг фаолияти учун 1,1 миллиард сўмдан кам бўлмаган маблағлар ажратилади.

Манба:
https://strategy.uz/index.php?category=infog

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон делегацияси Тошкент Президент мактабида

✍️ Агентлик ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 5 март куни Президент мактабига Қозоғистон Республикаси бош вазири ўринбосари Эрали Тугжанов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

🇺🇿🇵🇼 Уларни Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги раҳбари Ҳилола Умарова кутиб олди ва мактабдаги шарт-шароитлар, ўқитиш тизими, эришилган ютуқлар билан таништирди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
2500 та янги иш ўринлари яратилади

✍️ “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ахборот хизмати хабарига кўра, Пандемия шароитида энг фаровон давлатларда ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш катта муаммо бўлди. Мамлакатимизда ҳам ишсизлар сони карантин пайтида бир мунча ошди. Шу боис аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш давлатимиз сиёсатининг энг асосий устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Бу борада комлекс ва ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, вазирлик, ҳокимликлар, идора ва ташкилотлар вазифалари белгилаб берилган.

🏗 “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борада бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Республикамизнинг барча ҳудудларида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида кўплаб лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этиляпти. Нафақат вилоят ва туман марказларида балки энг олис қишлоғу овулларда ҳам қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги корхоналар фаолияти йўлга қўйилмоқда. Хусусан, янги иш ўринларини ташкил этиш дастури доирасида уюшма бўйича 2020 йилда жами 2 440 та янги иш ўрни ташкил этиш режалаштирилган эди. Таҳлилларга кўра ўтган ҳисобот йилида 2 460 та янги иш ўринлари яратилиб, белгиланган режа 100,8 фоизга бажарилиши таъминланди. Жумладан, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларидаги лойиҳаларни амалга оширилиши ҳисобига Сурхондарё вилоятида 700 та ва Фарғона вилоятида 400 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

📈 Жорий 2021 йилда ҳам ушбу йўналишда тизимли ишлар амалга оширилади. Жумладан, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси бўйича 2500 та янги иш ўринлари ташкил этиш кўзда тутилган. Энг кўп иш ўринлари Тошкент (950 нафар), Фарғона (320 нафар), Самарқанд (300 нафар) ва Наманган (300 нафар) вилоятларида яратилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Ҳар бир маҳалланинг ID идентификация рақами ва ҳудудий чегараси кўрсатилган ягона электрон маълумотлар базаси жорий этилади

“Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (122-сон, 05.03.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 1 апрелгача қуйидагилар ишлаб чиқилиб, жорий этилади:

ҳар бир маҳалланинг ID идентификация рақами ва ҳудудий чегараси кўрсатилган ягона электрон маълумотлар базаси;

ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ота-оналар ҳамда васийликка ва ҳомийликка олинган болалар ва оилага тарбияга берилган (патронат) болалар бўйича электрон маълумотлар базаси;

давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар бўйича тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган ягона электрон ахборот тизими;
фуқароларнинг автотранспорт воситалари созлиги ёки носозлиги бўйича электрон маълумотлар базаси.

🔰 2021 йил 1 апрелдан:

● Давлат хизматлари агентлигининг “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимига васийликка ва ҳомийликка олинган болалар тўғрисидаги маълумотлар идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви орқали тақдим этилади;

● давлат ва нодавлат умумтаълим ташкилотларига ўқувчини ўқишга қабул қилишдан бошлаб битиргунга қадар, шунингдек Ўзбекистондаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, академик лицейларнинг талаба(ўқувчи)ларини ўқишга қабул қилишдан бошлаб битиргунга қадар ушбу таълим ташкилотларининг тегишли буйруқлари ва бошқа ҳужжатлар фақат ягона электрон маълумотлар базасида шакллантирилади ва расмийлаштирилади.

📋 Қарор билан шунингдек, Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

☑️ Унга кўра, оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда уларга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳамда компенсация тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарорлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг “Ягона реестр” АТда шакллантирилади ва қабул қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида байрам тадбири бошланмоқда.
__

В Международном конгресс-центре начинается праздничное мероприятие с участием Президента Шавката Мирзиёева.

@maxsus_rakurs
Тошкентдаги «Конгресс-ҳолл»да 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтяпти. Унда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳудудларда фаолият юритаётган фаол аёлларни эътироф этди:

〰️〰️〰️
📍«Ҳозирги вақтда мамлакатимиз бошқарув тизимида аёлларнинг улуши 33 фоизга етди. Юртимиз бўйича бир ярим мингга яқин хотин-қизлар турли даражадаги раҳбарлик лавозимларида ишламоқда. Хусусан, ташкилотчи ва ташаббускор опа-сингилларимиз 6 та туманда ҳоким вазифасида, юзлаб ҳудудларимизда ўринбосар ва маслаҳатчи лавозимларида самарали фаолият кўрсатмоқда.

✔️ Ана шундай катта салоҳиятни ошириш, давлат ва жамият бошқарувида уларнинг иштирокини кучайтириш мақсадида, 6 мингдан зиёд фаол хотин-қизлардан иборат кадрлар захираси шакллантирилди».

@hudud_inform
Президент: «Бугун мукофотга лойиқ кўрилганларни табриклар эканмиз, уларни тарбия қилган буюк аёлни, Ўзбекистон аёлини унутмаслигимиз керак»

«Конгресс-ҳолл»да 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бўлиб ўтаётган тантанали маросимда Президент Шавкат Мирзиёев давлат мукофотларига лойиқ кўрилган аёллар ҳақида сўзлади:

〰️〰️〰️
🔖 «Ҳар йили ушбу қутлуғ сана арафасида ўқишда, ишда, жамоат ишларида, ўзининг истеъдод ва қобилиятини намоён этишда дастлабки ютуқларга эришган иқтидорли қизларимизга Зулфия номидаги давлат мукофотлари берилади. Бугун ана шундай қизларимиз қаторига яна 28 нафар иқтидорли ёшларимиз қўшилмоқда. Таъкидлашим керак, улар ўз истеъдодлари билан бу мукофотга лойиқлигини исботладилар.

🏅 Айни вақтда, бугунги байрам арафасида кўп йиллар давомида ўз соҳасида катта натижаларга эришган, давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган опа-сингилларимиздан 297 нафари «Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан тақдирланди.

📌 Мен бир нарсага эътибор қаратмоқчиман — бугун мукофотга лойиқ кўрилганларни табриклар эканмиз, уларни тарбия қилган буюк аёлни, Ўзбекистон аёлини унутмаслигимиз керак, муқаддас аёлни эътироф этишимиз лозим. Фарзандларга мукофот бериш тўғри албатта, лекин оналарни, меҳр берган оталарни ҳам унутмаслигимиз керак».

@hudud_inform
Президент «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Унга кўра,

〰️〰️〰️
Молия вазирлиги:

2021 йилда «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида, уларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш ва ижтимоий уй-жойлар сотиб олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига:

💰 нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни уй-жой билан таъминлашга — 10 миллиард сўмдан;

💰 отасидан айрилган, ёлғиз онаси қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга — 5 миллиард сўмдан маблағ ажратади;

бир ҳафта муддатда аёллар муаммоларини тизимли ва манзилли равишда ўрганиш ва ҳал этиш доирасида шакллантирилган махсус жарроҳлик амалиётлари ўтказиш орқали даволанишга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар рўйхатидаги ҳамда «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган хотин-қизлар даволаниши учун Жамғармага 30 миллиард сўм йўналтиради.

@hudud_inform
Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони ва қарори билан бир гуруҳ хотин-қизлар юксак унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди, йигирма саккиз нафар фаол қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Бугун пойтахтимизда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бўлиб ўтган байрам тадбирида ана шу юксак мукофотлар тантанали равишда топширилди.
Байрам катта концерт дастури билан давом этди.

Соответствующими указом и постановлением главы государства группе женщин были присвоены почетные звания, они награждены орденами и медалями, двадцать восемь активных девушек страны удостоены Государственной премии имени Зульфии.
На прошедшем сегодня по случаю Международного женского дня праздничном мероприятии в столице состоялось торжественное вручение этих высоких наград.
Праздник продолжился красочной концертной программой.

#Mirziyoyev #bayram #xotinqizlar #davlatmukofotlari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter