Hudud Inform
8.44K subscribers
18.4K photos
4.03K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонун кучга кирди

🗓 Қонунга кўра, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланади.

🔰 Ишсизлик нафақаси миқдори қуйидагича оширилади:

ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ – 679 330 сўм)дан оз бўлмаган миқдорда;

ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида;

илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга – МҲЭКМнинг камида 75 фоизи миқдорида.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, бунёдкорлик ишлари, амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш, аҳоли билан мулоқот қилиш ва янги режалар белгилаш мақсадида бугун Тошкентдан Бухоро вилоятига жўнаб кетди.

Манба: https://t.iss.one/studio_67/8823

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида агросаноат, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тиббиёт соҳаларидаги корхоналар фаолияти, шаҳар ва туманлардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в Бухарскую область для ознакомления с развитием региона и жизнью населения.
В ходе поездки намечено посещение предприятий агропромышленности, текстильного производства, информационных технологий, медицинского обслуживания, ознакомление с созидательной работой в городах и районах.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАРНИНГ 2020 ЙИЛ ДАВОМИДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ

✍️ Олий суд ахборот химати
хабарига кўра, 2020 йил мобайнида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 291 182 та иш кўриб чиқилди.

📝 Ҳисобот даврида 194,7 млрд. сўмдан зиёд мажбурий тўловлар (вояга етмаган болалар учун алимент, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаблар, коммунал хизматлар бўйича қарздорлик тўловлари ва бошқалар) ни ундириш ҳақида 96 584 та суд буйруғи чиқарилди.

❗️ Кўриб чиқилган 194 598 та даъво тартибидаги фуқаролик ишларининг 140 386 таси бўйича талаблар қаноатлантирилган бўлса, 24 054 таси бўйича талабларни қаноатлантириш рад қилинган, 22 836 таси бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилган бўлса, 7 322 таси бўйича ишни юритиш тугатилган.

📈 Даъво тартибида кўриб тамомланган фуқаролик ишлардан 52 898 таси битимлар билан боғлиқ, 39 466 таси никоқдан ажратиш, 20 244 таси ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузиш, 2 349 таси оталикни белгилашга оид ва бошқа тоифадаги ишларни ташкил қилади.

📊 Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, кўриб тамомланган ишларнинг 20 139 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган (никоҳлар бекор қилинган), 14 481 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган (никоҳлар бекор қилинмаган), 2 842 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 2 004 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.

👉 61 871 та фуқаролик иши сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

👉 Аҳоли билан 2 933 та учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказилди.

⚡️ Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 550 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 279 та қарор бекор қилинди ва 48 та суд қарорлари ўзгартирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига келиб, вертолётда Олот туманига йўл олди.
2020 йил 27 апрель куни Бухоро вилоятига жанубдан кучли шамол кириб келган эди. Уй-жойлар, инфратузилма ва экинларга катта зарар етказганди.
Бу галги сафар чоғида давлатимиз раҳбари вертолётда табиий офат оқибатларини бартараф қилиш, турар жойлар ва ижтимоий объектларни таъмирлаш бўйича қилинган ишларни кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев по прибытии в Бухарскую область отправился на вертолете в Алатский район.
27 апреля 2020 года в Бухарскую область с юга ворвались ветра штормовой силы, которые нанесли серьезный урон жилью, инфраструктуре и посевам.
Сегодня глава государства с вертолета осмотрел проделанную здесь работу по ликвидации последствий стихийного бедствия, ремонту жилья и социальных объектов.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байденга унинг давлат раҳбари лавозимига киришгани муносабати билан табрик йўллади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил поздравительное послание Президенту Соединенных Штатов Америки Джозефу Байдену в связи с его вступлением на пост главы государства.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари Олот, Қоракўл, Жондор ва Шофиркон туманлари фаоллари, маҳалла раислари билан учрашди.
Аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилиши, бунинг учун қуйи тизимдаги раҳбарлар уйғониши, жон куйдириши кераклиги айтилди.
Ушбу туманлар иқтисодиёти ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги режаларга алоҳида тўхталинди.

Глава государства встретился с активом и председателями махаллей Алатского, Каракульского, Джандарского и Шафирканского районов.
Подчеркнуто, что проводимая во имя повышения благополучия населения работа будет последовательно продолжена, для чего руководители нижних звеньев должны пробудиться и работать самоотверженно.
Отдельно затронуты планы по развитию экономики и социальной инфраструктуры данных районов.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #uchrashuv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter