Hudud Inform
8.43K subscribers
18.4K photos
4.04K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини қайтадан кўриб чиқиш зарурлиги айтилди.
Ҳудудларда намунавий лойиҳа асосида маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш бўйича кўрсатма берилди.
Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиши белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам коренного совершенствования системы духовно-просветительских работ.
Отмечена необходимость пересмотра деятельности Республиканского центра духовности и просветительства.
Дано указание построить в регионах дома духовности и просвещения на основе типового проекта.
Будет создан Фонд поддержки духовности и творчества.

#Mirziyoyev #videoselektor #manaviyat #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ахборот ва киберхавфсизлик бўйича Ўзбекистондаги етакчи ташкилотлар рейтинги эълон қилинди

Баҳолаш "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонасининг ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари бўйича кўзда тутилаётган энг муҳим чора-тадбирлар

🔹Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш юзасидан мақсад-вазифалар

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Кун_рақами

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Самарқанд шаҳрида энерготежамкор насос ускуналари ўрнатилади

💧«Ўзсувтаъминот» АЖ, "Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ ва Даниянинг "ГРУНДФОС Соутҳ Эаст Эуропе Кфт" компанияси ўртасида энерготежамкор насос ускуналарини етказиш бўйича онлайн тарзда уч томонлама шартнома имзоланди.

Бу ҳақда "ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати хабар берди.

🔖Шартномага кўра, 2021-2022 йилларда Самарқанд шаҳридаги сув иншоотларига 249 та насос ва унга тегишли ускуналар техник кредит асосида ўрнатилади. Лойиҳанинг ўзини-ўзи қоплаш муддати 5 йил бўлиб, натижада йилига 27 млн. кВтдан ортиқ (12,3 млрд. сўм) электр энергияси иқтисод қилинади. Мавжуд насос ускуналарини энергияни тежайдиган насос ускуналари билан алмаштириш натижасида 50 фоиз электр энергияси сарфи тежалади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Кикбоксинг ассоциацияси фаолияти таҳлили, 2021 йилдаги устувор режаларига бағишланган матбуот анжумани

Савол. Кикбоксинг бўйича профессионал шуғулланиш учун кимга мурожаат қилиши керак? Неча ёшдан бошлаб бу спорт билан шуғулланган маъқул?

Манба: https://t.iss.one/studio_67

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
6 ёшли болаларни 77 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган

👫 Бугунги кунга республикамизда 6 ёшли болалар жами 658 961 нафарни ташкил этади.

📁 Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 132-сонли "Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан 6 ёшли болаларнинг 507 145 нафари ёки 77 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган, дея хабар берди Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати.

📺 Пандемия даврида 6 ёшли болаларни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш ва уларни мактабгача сифатли тайёрлаш мақсадида, Болажон телеканали орқали "Онлайн боғча" лойиҳаси доирасида "Ақлвой" номли телекўрсатув эфирга узатилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Янги – Ангрен ИЭСда чақнаш содир бўлди

🧨 Бугун соат 11:42да Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди.

❗️Режали хизмат кўрсатиш пайтида содир бўлган ҳодиса натижасида уч киши олинган жароҳат сабабли вафот этган, яна уч киши турли даражада куйиш тан жароҳатини олган. Вафот этган ва жароҳат олганлар 5-энергия блокида профилактика ишларини олиб бораётган хизмат кўрсатиш ходимлари бўлган.

🔎 Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг куч ва воситалари воқеа жойида вазият оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Чақнашнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича суриштирув ишлари бошланган.

⚠️ Ҳодиса натижасида Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг инфратузилмаси ва технологик ускуналарига шикаст етмаган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️ Адлия вазирлиги ахборот хизмати томонидан аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича сўров ўтказилди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Қирғизистонга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

Ўзбекистон Республикасининг Бишкек шаҳридаги Элчихонаси маълумотига кўра, 2021 йил 13 январда қабул қилинган “Қирғиз Республикасига кириб келаётган хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан COVID-19 коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган ҳаракатлар тартиби” талабларига ўзгартиришлар киритилди.

✍️ Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Қирғиз Республикаси ва чет давлатлар фуқаролари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар коронавирус инфекцияси йўқлигини тасдиқловчи сўнгги 72 соат мобайнида (таҳлил натижаси олинган вақтдан бошлаб) ўтказилган ПЗР-тест жавобини тақдим этган ҳолдагина Қирғиз Республикасига учаётган ҳаво кемаси бортига киришига рухсат берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар:

● қайд этилган тегишли шахснинг ўзига;
● унинг ота-оналарига;
● бошқа шахсларга (ишончнома асосида) берилади.

⚠️ Вафот этган шахсга нисбатан туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди. Зарурият бўлган тақдирда, вафот этган шахснинг туғилганлиги ҳақида маълумотнома берилиши мумкин.

💸 Тўлов миқдорлари:
●Давлат божи- базавий ҳисоблаш миқдорининг-15 % - 33.450 сўм,
●Герб йиғими-базавий ҳисоблаш миқдорининг-15 % - 33.450 сўм.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Туркия элчиси Ҳалима Худойбердиева ижод мактабига ташриф буюрди (видео)

🎥 Бу ҳақда тайёрланган лавҳа Туркия телевидениясида эфирга узатилди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️ ФВВ ахборот хизмати ҳайдовчиларни 22 январь куни Қамчиқ довонида қор ёғиши хавфидан огоҳлантирди

❄️ Қайд этилишича, Тошкент—Ўш автомобил йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучайиши кутилмоқда.

💨🌫 Бундан ташқари, кўрувчанлик 50 метргача ёмонлашиши, шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхмалак ҳосил бўлиши мумкин.

❗️ Шу боис вазирлик мазкур йўналиш бўйича ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform