Hudud Inform
8.64K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from Segment.uz
#Келажак_лидерлари #Ёшлар_сиёсати_амалда

Келажак лидерлари” клуби аъзолари Самарқанднинг “олтин захираси” бўлади

🔷 Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Келажак лидерлари” мавзусидаги очиқ мулоқот ташкил этилди. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, “Лидерлар китоби” муаллифи Отабек Хасанов ёшлар билан мулоқот қилди.

❇️ Спикер лидер ким ва у қандай шаклланиши, бугунги ёш лидерлар олдига қўйилаётган вазифалар масалаларида тушунча берди.

🔰 Ёшларнинг таклифлари асосида биринчилардан бўлиб Самарқандда “Келажак лидерлари” клуби очиладиган бўлди.

— Ушбу клуб замонавий кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлдириш, билимли ёшларни стратегик соҳаларга жалб этиш масалаларига кўмаклашади, — деди спикер. — Клуб аъзолари келгусидаги Самарқанднинг кадрлар сиёсатида “олтин захираси” бўлади.

Мулоқот баҳс-мунозаларга бой тарзда ўтди.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
#Келажак_лидерлари

⚡️Илк маротаба ёш давлат хизматчиларининг ТОП-50 талиги тузилди

🔰"Келажак лидерлари" махсус малака ошириш курси Президент ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги ташаббуси ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилди. Махсус дастур давлат хизматига раҳбар кадрларни тайёрлашга хизмат қилади.

Куни-кеча Давлат бошқаруви академиясида дастурнинг очилиш маросими бўлди. Илк босқичга 21-31 ёшдаги давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта бўғин раҳбар ва ходимлари жалб қилинди.

🔹 Ушбу дастурнинг махсус ўқув курсида таҳсил олиш учун барча вазирлик ва идоралардан 800 нафар номзод тавсия этилди.

4 босқичли танлов асосида 50 нафар ёш давлат хизматчиси танлаб олинди. Тингловчилар 2 ой давомида лидерлик, жамоани шакллантириш, лойиҳа бошқаруви, стратегик таҳлил, низоларни бошқариш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш каби фанлардан билим ва тажрибаларини оширишади.

Мазкур ТОП-50 талик билан танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz