Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Долзарб

Шавкат Мирзиёев «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, 2020–2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда асосий йўналишлари тасдиқланди.

Асосий йўналишлар қуйидагиларни назарда тутади:

— 2025 йилга қадар давлат мактабгача таълим тизимида ўзбек тилли гуруҳлар қамровини 72 фоизга, 2030 йилгача эса 80 фоизга етказиш;

— 2030 йилга қадар умумтаълим мактабларида ўқув йиллари учун таянч ўқув режаларида она тили фанини ўқитиш кўламини амалдаги ҳафтада 84 соатдан 110 соатгача ошириш;

— олий таълим муассасаларида ўзбек тили кафедралари сонини 2025 йилга қадар 120 тага, 2030 йилгача эса 140 тага етказиш;

— лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида “Ўзбекистон миллий қомуси” жилдларини нашр этишни босқичма-босқич кўпайтириб бориш;

— 2020 йилда ўзбек тилининг луғат бойлигини оширувчи 15 та лингвистик, соҳавий-терминологик, изоҳли луғатлар яратиш;

— телерадиоканаллар сухандон-бошловчиларининг ўзбек адабий тилидаги нутқ маданиятини оширувчи қайта тайёрлов курсларида ўқитиш тизимини жорий этиш ва қамровни 2030 йилгача 100 фоизга етказиш;

— 2025 йилга қадар давлат тилида соҳавий иш юритиш ҳужжатларининг ягона электрон намуналарини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш учун 14 та онлайн дастур ишлаб чиқиш, 2030 йилгача эса ушбу кўрсаткични 25 тага етказиш;

— дастурий маҳсулотларнинг ўзбекча иловалари ва электрон луғат дастурларини яратиш;

— хорижликлар учун ўзбек тилини ўргатувчи дастурлар яратиш;

— 2030 йилга қадар хорижий олий таълим муассасаларида ўзбек тилини ўргатувчи марказлар сонини амалдаги 17 тадан 60 тагача кўпайтириш;

2025 йилга қадар “Ўзбек тилининг дўстлари” клублари сонини 30 тага, 2030 йилгача эса 40 тага етказиш.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Долзарб

⚡️Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовлари ўтказилиши режалаштирилди

Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги
маълум қилди.

21 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги коронавирусга қарши рекомбинант вакцинанинг клиник синовларини Ўзбекистонда ташкил этиш масаласи бўйича Хитой Фанлар Академияси Микробиология институти ва “Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Музокаралар давомида ўтказиладиган клиник синовларнинг барча босқичлари муваффақиятли якунланган тақдирда, Ўзбекистон ушбу вакцинани биринчилардан бўлиб ҳамда арзон нархларда харид қилишда устуворликка эга бўлиши таъкидланди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассислари хитойлик ҳамкорлар билан эмлаш жараёнини ташкил этиш, жараёнга тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Долзарб

Бош вазир мамлакатимиз кино ижодкорлари билан учрашди

✍️ Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

📝 Жорий йил апрель ойида бир гуруҳ киноижодкорлар соҳадаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповга мурожаат қилган эди.

🎥 “Ўзбек кинематографияси: бугунги кун ва истиқбол” мавзусида давра суҳбати шаклида ўтган ушбу учрашувда Бош вазир Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил август ойида Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувда ҳукумат олдига қўйган қатор вазифалар ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида қисқача маълумот берди.

✔️ Соҳада ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам борлиги, яъни, муайян киностудияларнинг моддий-техника базаси жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскиргани, кинофильмларни молиялаштириш тизимининг бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги, кинотеатрлар ва малакали кадрлар етишмаслиги, яратилган фильмлар тарғиботи суст кечаётгани таъкидланди.

Ҳукумат раҳбари
кино санъати инсон савияси юксалишида муҳим роль ўйнашини, шунинг учун сонга эмас сифатга эътибор қаратиб, ғояси ва тарбиявий аҳамияти юқори бўлган бадиий фильм ва сериаллар яратиш лозимлигини билдирди.

👉 Шунингдек, жамиятда халқимиз, аввало, ёшлар онгига миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, она Ватанга муҳаббат туйғуларини сингдиришда катта таъсир кучига эга бўлган кино санъатининг ролини ошириш бугунги куннинг талаби эканини қайд этди.

👆 Тадбирда кейинги вақтларда ғоя ва савия жиҳатдан саёз фильм ва сериаллар нисбатан кўпайди, уларда адабий тил қоидаларига айтарли риоя қилинмаётир, кинотеатрлар суст фаолият юритмоқда, дубляж санъати ривожига эътибор йўқолган, мультипликацион ва анимацион фильмлар яратиш талаб даражасида эмас, яратилган фильмларнинг тарғиботи айтарли йўлга қўйилмаган. Шу сингари камчиликлар соҳа ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда.

🤝 Кино санъати ривожи йўлида бу каби учрашув ва давра суҳбатларини тез-тез ўтказиб туришга келишиб олинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

❗️ Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқингизни рўйхатдан ўтказинг ва уйингизни ҳимоя қилинг.

✍️ Видеоматериал Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Долзарб

⚖️ Истеъмолчилар ҳуқуқи қонун ҳимоясида!

📞 Ишонч телефони: 1159

✍️ Инфографика Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

👉Бугун “TechnoWays” технологик ривожланиш марафони II мавсумига старт берилди.

✍️ Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

Марафон 20 кун давомида ўтказилиб, унда ташаббускор ёшлардан тузилган гуруҳ аъзолари ҳар томонлама сараланиб борилади. Жамоалар менторлар билан биргаликда ўз лойиҳаларини амалиётга жорий қилиш устида иш олиб боради.

➡️Марафон сўнгида энг яхши лойиҳалар Ёшлар академияси томонидан бир марталик рағбатлантириш кўзда тутилган. Шунингдек, марафонда бошқа турли соҳалар бўйича ўқув-семинарлар ташкил этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Долзарб

Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация автомобиллар моторининг от кучи сонига қараб қуйидаги миқдорларда тўланади:

👉 100 от кучидан юқори базавий ҳисоблаш миқдорининг 4,5 баравари;

👉 70 от кучидан 100 от кучигача базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари;

👉 70 от кучигача базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

"Россия вакцинаси етарлича самарали эканини тушунамиз" — Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири

Ўзбекистон Россия тўғридан тўғри инвестициялар фонди (РФПИ)га мурожаат қилиб, «Спутник В» вакцинасидан бир неча юз доза ажратишни сўраган. «Жавоб кутяпмиз», – деди Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев «Спутник»га берган интервьюсида.

Вазирнинг айтишича,
CОВИД-19га қарши «Спутник В» вакцинасининг 3-босқич синовлари 2021-йил 1-чорагидан бошлаб Ўзбекистонда ҳам ўтказилиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Долзарб

"Avtosanoat Invest" корхонаси "UzAuto Motors"нинг расмий сервис марказлари билан ҳамкорликда республикамизнинг барча ҳудудларида "UzAuto Service" тезкор авто-ёрдам хизматларини таклиф этади.

✍️ Бу ҳақда "Узавтосаноат" АЖ ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилади.

📝 Махсус сертификатга эга сервис марказларининг тажрибали уста-мутахассислари туну-кун, дам олиш кунларисиз юқори сифатли таъмир ишларини кўрсатишади. Махсус асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмларнинг мавжудлиги Сизга юзага келиши мумкин бўлган носозликларни жойида бартараф этишга имкон беради.

«UzAuto Service» хизматининг устунлик томонлари:

Куннинг исталган пайтида республикамизнинг исталган нуқтасига етиб бориш.
Кўп учрайдиган носозликларни бартараф этиш имконияти.
«UzAuto Motors» томонидан ишлаб чиқарилган барча автомобилларга эҳтиёт қисмларининг мавжудлиги.
Таъмирлаш ва керакли эҳтиёт қисмлар учун арзон нархлар.

❗️Буюртма берилган манзилга тезда етиб келган малакали мутахассислар компютер диагностикасини амалга оширадилар ва ҳар қандай мураккаб муаммони ҳал этадилар.

«UzAuto Service» хизматлари:

⚙️Калит йўқолган тақдирда автомобил қулфини очиш
⚙️ Ўт олдириш тизимини созлаш
⚙️ Электр тизимни таъмирлаш ва сақлагични алмаштириш
⚙️Аккумулятор, генератор, вентилятор ускуналарини алмаштириш ёки таъмирлаш
⚙️Реле ҳамда ўт олдириш тизимининг қисмларини алмаштириш
⚙️Автоматик узатмалар қўтисини қулфдан чиқариш
⚙️Инжектор ва ёқилғи насосини алмаштириш
⚙️Совутиш тизими қувурлари, кенгайтириш баки, юқори кучланишли симларни алмаштириш
⚙️ Бошқа турдаги таъмирлаш хизматлари

📞 1244 – «UzAuto Service» хизматининг 24/7 шаклида ишловчи телефон рақами.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Долзарб

Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (#USAID) Брайл ёзувида чоп этилган 2000 дона «Кўзи ожиз шахсларнинг ҳуқуқларига оид норматив-ҳуқуқуй ҳужжатлар тўплами»ни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига топширди ow.ly/DqWp50CHEpG

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Долзарб

⭕️ Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, биргина истеъмолчининг ҳуқуқини ҳимоя қилиш орқали
📲 “Ucell” компанияси томонидан 337 975 та абонентининг ҳуқуқи бузилганини аниқлади.

📱Уларга жами 97 432 379,33 сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

Жамоат транспортида имтиёзли карталар ва уларнинг тарифлари

📮 Транспорт картаси – йўловчилар томонидан умумий фойдаланиладиган транспортда (йўналишсиз таксидан ташқари) юрганлик учун амалдаги тариф асосида йўл ҳақини тўлиқ тўлаш учун мўлжалланган шахсийлаштирилмаган кўп марталик дебет тўлов картаси.

✍️ "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати маълумотига кўра, транспорт картасининг депозит ҳисоб рақами пул маблағларини тушириш орқали тўлдирилади. Транспорт картасидаги тариф режаларининг тўлиқ қиймати умумий фойдаланиладиган транспортдаги чекланган тарифни, чегирма ва имтиёзларни ҳисобга олган холда, юришлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

🚉 “ATTO” Операторининг транспорт карталарини “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ойлик йул чипталарини сотиш шаҳобчаларида ҳамда метрополитен кассаларида 15 000 сўмдан харид килиш мумкин. Бунда тўлов килинган 15 000 сўмнинг 5 000 сўми картанинг ҳисобиги ўтказилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Долзарб

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ахбороти

🇺🇿🇹🇷 Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси 2002 йил 21 майда туғилган Ўзбекистон фуқароси M.B.нинг 2021 йил 2 январь куни Измир музофоти (Туркия Республикаси) Каршияка туманидаги турар-жой биносининг ўнинчи қаватидан қулаши оқибатида вафот этганлиги ҳақида ОАВда тарқатилган маълумотни тасдиқлади.

❗️ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар Ўзбекистон фуқаросининг ўлими бўйича тергов жараёнини бошлади.

⚡️ Бундан ташқари, Бош консулхона маълумотларига кўра,
2021 йил 1 январь куни Истанбул шаҳрида 1974 йил 11 июнда туғилган Ўзбекистон фуқароси Ш.Р юрак етишмовчилигидан вафот этган. Бош консулхона юқоридаги ҳолатларни назоратга олиб, Туркиянинг ваколатли идоралари билан алоқада бўлиб турибди.

Вафот этганларнинг жасадларини Ўзбекистонга дафн этиш учун юборишни ташкил қилишда марҳумларнинг яқинларига консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform