Hudud Inform
8.43K subscribers
18.4K photos
4.04K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
⚡️ Айни дақиқаларда Тошкент вилоятида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари ёниб кетган цистернада келиб чиққан ёнғинни бартараф этмоқдалар

✍️ Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати
маълум қилди.

🚒 Тахминан 30 дақиқа олдин Чиноз вилоятидаги “Пахта Нефтбазаси”да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб кетди. Бир неча дақиқада ёнғин содир бўлган жойга Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 14 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ҳурматли фуқаролар!!! @shuxratbek_abdurahmonov мазкур телеграм-бот орқали Андижон вилояти ҳокимига ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин. Ушбу профил шахсан вилоят ҳокимининг назоратида.

Эслатма: Ҳурматли андижонликлар, мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг!!!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
"Ўзсувтаъминот" АЖ Ахборот хизмати маълумотига кўра,

Навоий:

💧 Нурота тумани «Деҳибаланд» МФЙ ҳудудида сув иншооти қурилиб, 7,5 км. сув тармоқлари тортилган. Сув иншоотига 2 та 200 метр/куб.лик сув ҳавзаси (резервуарлар), соатига 60 метр/куб сувни етказиб берувчи 4 дона энерготежамкор ер ости насослар ўрнатилиб, узоқ ва тоғли ҳудудда яшовчи 1100 нафар аҳоли кўп йиллик орзуси бўлган сифатли тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Наманган
:

🌊 Поп туманида янги сув иншооти қурилди. Шунингдек, тумандаги “Янги тўда” ва «Обиҳаёт» МФЙ ҳудудларида 16,9 километр ичимлик суви қувурлари тортилди. Натижада ушбу маҳаллаларда яшовчи 6705 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Сирдарё
:

🛠 "Сирдарё сув таъминоти" МЧЖ Ширин шаҳар бўлими ишчи гуруҳи томонидан "Амир Темур" МФЙ ҳудудидаги D-200 мм.ли оқова сув тармоқларидаги носозликлар бартараф этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Мигрантлар учун рус тили ва тарихидан имтиҳон тартиби ўзгаради

✍️ Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

🇺🇿🇷🇺 Россияда яшаш ва ишлаш истагидаги чет элликлар учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топширишнинг янги қоидалари ўрнатилади. Имтиҳонларнинг мураккаблик даражаси эса чет эл фуқаросининг мамлакатда бўлиш мақсадига боғлиқ бўлади.

📝 Ушбу тартиб Дума томонидан қабул қилинган ҳукумат қонунида белгиланган.

🤝 Ҳозирги вақтда Россиянинг ҳудудий бошқаруви ушбу имтиҳонни ўтказувчи таълим муассасалари рўйхатини ҳамда имтиҳонни ўтказиш тартиби ва шаклини белгилаш ҳуқуқига эга. Янги қонунга мувофиқ, имтиҳонлар расмий рўйхатга киритилган таълим муассасалари томонидан ўтказилиб, тегишли сертификат берилади.

Шу билан бирга, сертификатнинг амал қилиш муддати уни олиш мақсадига боғлиқ бўлади. Масалан, вақтинчалик яшаш ёки ишлаш учун рухсатнома олиш истагидаги чет эл фуқароларига сертификат уч йил муддатга берилади.

📆 Қонун расмий эълон қилинган кундан 180 кун ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📆25 ноябрь куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Исроил давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Зеавит Бен Хиллел хонимни қабул қилди.

✔️Зеавит Бен Хиллел хоним ўз навбатида Исроил Ўзбекистонда асосий уч йўналишда ҳамкорлик қилишни ўз олдига мақсад қилганини айтиб ўтди, булар – қишлоқ хўжалиги, махсус таълим ва инновациялардир.

🔸Томонлар Ўзбекистон инновацион экотизимини ривожлантиришда Исроилнинг бой тажрибасидан фойдаланишни давом эттиришга келишдилар.

✍️ Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Сув таъминоти соҳасида коррупцияга қарши кураш ҳудудларда ҳам давом этмоқда

✍️ Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти ахборот хизмати
маълум қилди.

🔸Сув таъминоти тизимида коррупцион хавф-хатарлар ва уларни бартараф этилиши борасида олиб борилаётган амалий чораларнинг давоми сифатида «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамиятига жалб этилган “CERT Academy” сертификатига эга мустақил консультант томонидан 2020 йилнинг октябрь ойидан «Ўзсувтаъминот»АЖнинг ҳудудий бўлинмаларида коррупция ва унга қарши курашиш усуллари, Жамиятнинг комплаенс-назорат тизими бўйича семинар-тренинглар ўтказиб келинмоқда.

🔸Ушбу тадбирларда жорий йил сентябрь ойида тасдиқланган «Ўзсувтаъминот» АЖ тизимида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш юзасидан 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” билан кўзда тутилган тадбирлар ижроси ва кутилаётган натижалар ёритиб келинмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир туман ва шаҳарнинг “ўсиш нуқталари”га асосланиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш бўйича лойиҳаларни мижозбай ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
Мутасаддиларга саноат паст даражада ривожланган туманлар учун қўшимча лойиҳалар ишлаб чиқиш, мавжуд захираларни самарали ишга солиш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам социально-экономического развития Кашкадарьинской области.
Отмечалось, что с учетом «точек роста» каждого района и города необходимо разработать ориентированные на конкретный результат проекты в промышленности, сельском хозяйстве и сфере услуг.
Ответственным лицам поручено разработать дополнительные проекты для районов с низким уровнем промышленного развития, эффективно задействовать имеющиеся ресурсы.

#Mirziyoyev #videoselektor #Qashqadaryo #dastur

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Қашқадарёда мактабларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун қўшимча 100 млрд сўм ажратилади

Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ижтимоий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

💵 Мактабларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 2021 йилги Инвестиция дастури доирасида қўшимча 100 млрд сўм ажратилиши қайд этилди. Ушбу маблағлар ҳисобига 88 та мактабда — қўшимча иморат қурилади, 100 тадан кўпроғи — тўлиқ жиҳозланади, пахса деворли филиаллар ўрнига янги бинолар барпо этилади.

👨🏻‍💻 Йиғилишда Қарши шаҳридаги 42-мактаб, шунингдек, туман марказларидаги биттадан шундай муассаса негизида ахборот технологияларига ихтисослашган мактаблар ташкил этиш юзасидан кўрсатма берилди.

@aoka_uz
Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан тайёрланган қуйидаги Йўриқномалар орқали замонавий ҳисоблагичларнинг эксплуатацияси ва афзалликлари билан яна бир бор танишиб чиқишингиз ҳамда керакли маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

✍️ Инфографика "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бугунги йиғилиш вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли ҳаётини яхшилашга хизмат қилади

Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровга вазирлик ва идоралар, тижорат банклари раҳбарлари билан бирга Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантириш, тадбиркорларга кўмаклашиш, камбағалликни қисқартириш масалалари ижросини назоратга олиш топширилди.

Юқоридаги масалаларни жойларда самарали амалга ошириш бўйича вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳам ўз режа ва таклифларини билдириб ўтди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform