Hudud Inform
7.69K subscribers
18.8K photos
4.22K videos
19 files
14.7K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“HUDUDGAZTA'MINOT” АЖ: БУГУНГИ КУНДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ БИЛАН БОҒЛИҚ ҲОЛАТ ЮЗАСИДАН ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР ҲАҚИДА РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

Видеоматериал “HUDUDGAZTA'MINOT” АЖ ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🌀 Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири маҳкамаси ҳузуридаги Ҳукумат лидерлари дастури ҳамкорлигида ташкил этилган “WOMEN LEADERSHIP FORUM” ўз ишини бошлади.

Форумнинг биринчи кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов ҳам “Лидерликда аёлларнинг мавжудлиги ва глобал рақобатбардошлик” мавзусида нутқ сўзлаб, хотин-қизларимизни давлат фуқаролик хизматида фаол иштирокини таъминлаш борасида агентлик томонидан амалга оширилаётган ва келгусида режа қилинган ишлар билан батафсил таништирди.

Шу билан бирга, мазкур форум орқали агентлик ташкил топгани, унинг асосий функция ва вазифалари, қилинаётган ишлар ва режалар ҳақида илк бора халқаро майдонда сўз юритилди.

Қуйидаги манзил орқали агентлик директорининг биринчи ўринбосари О.Хасановнинг марузаси билан танишишингиз мумкин.

Маруза матни

@Rasmiy_xabarlar_Official
#Тайинлов

Сайхунобод ва Сирдарё туманлари, ҳамда Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди

Сирдарё тумани ҳокими Алижон Мухамадиев ишдан олинди, унинг ўрнига Ботиржон Мирзақулов тайинланди.

✍️ Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Мирзақулов аввал Сайхунобод туманида фаолият юритаётган эди. Унинг ўрнига Фаррух Ўктамжонов Сайхунобод тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунга қадар вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Бундан ташқари, Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимига Акром Сулаймонов сайланди.

✍️ Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

А.Сулаймонов 1969 йилда Чироқчи туманида туғилган. У Республика “Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонаси ижрочи директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг «SANED» компанияси ўртасидаги келишувга мувофиқ, жорий йилнинг 10-18 ноябрь кунлари мазкур компания вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида фуқароларни ишга жалб қилиш мақсадида 12 ноябрда Тошкент шаҳрида, 13 ноябрда Самарқанд ва 16-17 ноябрда Наманган вилоятларида танлов ўтказилган эди.

Танлов натижаларига кўра, 73 нафар Ўзбекистон фуқароси танлаб олинди.

Агентлик ахборот хизмати маълумотига кўра, ушбу фуқаролардан қуйидаги ҳужжатларни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ўзлари истиқомат қилаётган ҳудуддаги филиалига 2020 йилнинг 26 ноябрь кунигача шахсан тақдим этиши сўралади.

Ҳужжатлар рўйхати:

- Хорижга чиқиш (қизил) паспорт нусхаси (рангли);

-3.5X4.5 ҳажмда сурат ( 4 та);

- Тиббий маълумотнома (инглиз тилида).

☎️ Мурожаат учун (71) 202-33-55, 200-00-61 ёки 1282.

Қорақалпоғистон 61 222-53-32 / 61 222-53-34
Андижон 95 202-33-55
Бухоро 99 708-49-98
Жиззах 72 226-91-97 / 72 226-91-87
Қашқадарё 75 224-05-25 / 99-130-07-34 / 97 770-04-92
Навоий 79 224-11-60
Наманган 69 227-94-64 / 69 227-97-27
Самарқанд 66 233-24-00 / 66 233-53-00
Сирдарё 67 225-55-59
Сурхондарё 76 222-45-22
Тошкент вил. 71 202-33-55
Фарғона 73 244-56-69
Хоразм 62 224-12-35
Тошкент ш. (71) 202-33-55 (ички рақам 39)

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
♻️Ахборот ва алоқа хизматлари соҳасидаги корхона ва ташкилотлар сони қанча?

✍️ Ушбу саволга Статистика қўмитаси ахборот хизмати томонидан тайёрланган инфографикада жавоб берилган.

2020- йил январь-октябрь ойларида Ахборот ва алоқа хизматлари соҳасида 1 569 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган. Ушбу соҳада жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 2020- йил 1- ноябрь ҳолатига 9 214 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 117,7 фоизга ошган.

Ахборот ва алоқа хизматлари соҳасида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар ҳудудлар кесимидаги энг юқори кўрсаткичлар:

Тошкент шаҳрида – 566 та;

Фарғона вилоятида – 153 та;

Самарқанд вилоятида – 134 та;

Тошкент вилоятида – 112 та;

Андижон вилоятида – 106 та ташкил этилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Нефть-газ кимё саноатидаги истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Табиий газни чуқур қайта ишлаш бўйича қарийб 9 миллиард долларлик 52 та лойиҳа белгиланган. Жами 6,5 мингга яқин иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Давлат раҳбари лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун хорижий ҳамкорлар ва инвесторлар билан ишларни жадаллаштириш кераклигини таъкидлади.

Состоялась презентация перспективных проектов в нефтегазохимической отрасли.
Запланирована реализация 52 проектов на сумму около 9 миллиардов долларов по глубокой переработке природного газа. Планируется создать около 6,5 тысячи рабочих мест.
Глава государства подчеркнул необходимость активизировать работу с зарубежными партнерами и инвесторами для своевременной и качественной реализации проектов.

#Mirziyoyev #taqdimot #iqtisodiyot #neftgazkimyo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
👉Ўзбекистон Республикаси Президенти Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра Биотехнологиялар соҳасида 2020-2024 йилларда бажариладиган устувор илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш дастури тасдиқланади.

🔸Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида Копенгаген университети (Дания) билан ҳамкорликда замонавий фудомикс лабораторияси, “ҳужайра технологиялари” илмий лабораторияси ҳамда биотехнология, биология, биотиббиёт, кимё соҳаларида яратиладиган катта ҳажмли маълумотларни таҳлил қилиш бўйича “Big Data” миллий лабораторияси ташкил этилади.
Ушбу биотехнологик лабораторияларни ташкил этишни молиялаштириш манбалари этиб Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар, халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор-мамлакатларнинг кредит ва грантлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар белгиланди.

📎Қарорга кўра Картахен протоколи қоидаларини амалга ошириш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда таркибида генетик модификацияланган организмлар, пестицидлар, озиқ-овқат қўшимчалари ва бўёқлар мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини маркировкалашни босқичма-босқич жорий этиш бўйича, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиши кўзда тутилган.

➡️Ҳужжатнинг тўлиқ матни.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳужжатнинг янги намунадагисига алмаштириш тартибини биласизми?

✍️ Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ҳурматли пойтахт аҳолиси!
Тошкент шаҳар ҳокимлигига мурожаатингиз бўлса, уни қуйидаги манзиллар бўйича йўллашингиз мумкин. Мазкур манзиллар орқали жўнатилган мурожаатлар бевосита Тошкент шаҳар ҳокимининг назоратида.

Эслатма: Мурожаат йўллашда тўлиқ исми шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни кўрсатиб ўтишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни самарали кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 26 ноябрь куни режалаштирилган тадбирлар:

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Ташхиc марказида олиб борилаётган ишлар ва тайёргарлик жараёнлари ҳақида
● Вақти: 11:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ҳаёт Фозилжонов, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва педогогик-психологик республика ташхис маркази бўлим бошлиғи

〰️〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг фаолияти таҳлили, олдинда турган долзарб вазифалар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Суд экспертизаси соҳасидаги аҳоли саволларига жавоблар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Зафаржон Сайфутдинов, Суд автотехника экспертизаси лабораторияси етакчи эксперти

〰️〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжмуни

● Мавзу:
Куз-қиш мавсумида аҳолини иссиқлик энергияси билан таъминлаш бўйича юзага келаётган муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган тезкор чоралар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Тошиссиққуввати" ДУК

@aoka_uz
⭕️ Ҳурматли истеъмолчилар!

КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАРИ ТАЪМИНОТЧИ КОРХОНАЛАРИНИНГ ТЕЛЕФОН РАҚАМЛАРИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

Кўрсатилган таъминотчи корхоналар томонидан Сизга ўз вақтида белгиланган муддатда, ҳажмда сифатли хизмат кўрсатилмаган тақдирда, газ таъминоти, электр энергияси, иссиқлик манбаи ва ичимлик суви бўйича муаммолар юзага келганда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ☎️ 1159 ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

⚖️ Истеъмолчилар ҳуқуқи қонун ҳимоясида!
📞 Ишонч телефони: 1159

✍️ Маълумотлар агентлик ахборот хизмати томонидан тақдим этилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

Бугун Бухоро вилоятида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бошланди. Сессия ишида Олий Мажлис Сенати аъзолари, секторлар раҳбарлари, тегишли бошқарма, корхона ва ташкилотлар, сиёсий партиялар, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди

✍️ Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

❗️ Cессияда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича яқин келажакда бажариладиган ишлар юзасидан депутатларга мурожаат қилди.

📝 Қайд этилишича, бугунги кунда вилоятда жами аҳоли сони 1 млн 939 минг 600 нафар бўлиб, 30 ёшгача бўлган ёшлар 1 млн 33 минг 285 нафар (53,3%) ташкил этади. Шундан, 0-18 ёшгача бўлганлар 607 697 нафар (58,8%), 18-30 ёшгача ёшлар 425 588 нафар (41,2%)ни ташкил этади.

📊 Вилоят бўйича 2020 йилнинг январь - октябрь ойларида тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 173,3 млрд. сўмни ёки жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 1,3 % ини ташкил этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform