Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ҳурматли фуқаролар!!! @SirdaryoUzbot мазкур телеграм-бот орқали Сирдарё вилояти ҳокимига ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин. Ушбу профил шахсан вилоят ҳокимининг назоратида.

Эслатма: Ҳурматли сирдарёликлар, мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг!!!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Чилонзор туманини ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Туманни комплекс ривожлантириш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқилгани, умумий қиймати 10 трлн 238 млрд сўмлик 298 та лойиҳа шакллантирилгани қайд этилди.
Давлат раҳбари йиғилишдаги ёшлар фикрларини тинглади. Таклифлар қўллаб-қувватланиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам социально-экономического развития Чиланзарского района Ташкента.
Отмечалось, что разработана двухлетняя программа комплексного развития района, ею предусмотрена реализация 298 проектов на сумму 10 трлн 238 млрд сумов.
Глава государства выслушал мнения представителей молодежи, поддержал их предложения и дал ответственным лицам соответствующие указания.

#Mirziyoyev #yigilish #Chilonzor #yoshlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳурматли фуқаролар!!! @qvh_murojaat мазкур телеграм-боти орқали Қашқадарё вилояти ҳокимига ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри онлайн мурожаат қилишингиз мумкин.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги Фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш бўлими (75 221-07-60) орқали ҳам муаммо ва таклифлар қабул қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ўзини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакили деб таништирган, 1984 йилда Андижон вилоятида туғилган Э.К. исмли фуқаро қўлга олинди.

Аниқланишича, мазкур шахс ўзини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан эканлигини, Янгийўл туман ҳокимлиги масъул ходимининг уйи кузатувда экани, махфий тадбир ўтказиш учун келганини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакилларига айтиб, қора рангли “Ласетти” автомашинасини тўхтатиб, ҳамкорликда тинтув ўтказишга ҳаракат қилган.

Текширув давомида ушбу шахснинг ёнидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги” деган сохта ёзув киритилган, давлат герби ва байроғи туширилган RB №25 тартиб рақамли хизмат гувоҳномаси ва RB №20 тартиб рақамли “Замондош” журнали мухбири гувоҳномаси, икки дона, “Редми 4х” ва “Inoi” телефон аппарати ва бир дона ўткир тиғли пичоқ расмийлаштириб олинган.

Қайд этиш жоизки, Э.К. жорий йилнинг 15 июль куни ҳам фирибгарлик аломатлари билан Бухоро вилояти Олот тумани ИИБ томонидан ушланган бўлиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 200-моддаси билан иш қўзғатилган ва судга оширилган. Лекин ушбу шахс суд жараёни якунига етмасдан, ўзига тегишли хулоса чиқармаган ҳолда такрорий қинғир ишга қўл урган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.К. Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилинмоқда. Ҳозирда Янгийўл туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКАда вазирлик ва идоралар ахборот хизматлари раҳбарлари учун ўтказилган навбатдаги ўқув-семинари тингловчиларига сертификатлар топширилди.

👉 Батафсил

@aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

🔰 Учтепага тунги саёҳат

❇️ “Ёшлар ойлиги” доирасидаги навбатдаги тадбир "Учтепага тунги саёҳат" деб ном олди.

❇️ Улкан таассуротларга бой бўлган тунги саёҳат тафсилотлари билан лавҳамиз орқали батафсил танишишингиз мумкин.

Бу ҳақда Учтепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 20:10 да “O‘zbekiston 24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Остонам. Юксалиш формуласи" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.

Фильмда таълим тизимида бошланган ислоҳотлар, мактаблар ва ўқитувчиларга эътибор, ўқувчи ёшларнинг мақсадлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Смотрите сегодня, в 20:10, документальный фильм "Остонам. Юксалиш формуласи" на телеканале “O‘zbekiston 24” и официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube.

В фильме рассказывается о начатых реформах в системе образования, внимании, уделяемом школам и учителям, а также о стремлениях учащейся молодежи.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ботир Зарипов хорижий иш берувчилар билан мулоқот қилди

Бухоро вилояти ҳокимлигида фуқароларни ишга жойлаштириш масалалари бўйича аниқ келишувларга эришиш мақсадида Россия Федерациянинг Калининград шаҳридаги озиқ-овқат маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва енгил саноат корхоналари иш берувчилари билан видеоконференцалоқа шаклида учрашув ташкил этилди.

✍️ Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Мулоқотда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов Ўзбекистон ҳукумати томонидан хорижда меҳнат қилаётган фуқароларни ижтимоий, ҳуқуқий ва моддий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда хорижий иш берувчилар талабидан келиб чиққан ҳолда вилоятда фуқароларнинг малакасини ошириш учун касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, махсус курслар ва мономарказлар ташкил этилаётгани ҳақида маълумот берди.

Учрашувда Калининград шаҳри “ИП Григорян” корхонаси раҳбари М.Григорян, “Международный центр труда” ташкилоти раҳбари Е.Малаховлар балиқни қайта ишлаш, паррандачилик, тикувчилик корхоналари ва бошқа кўплаб соҳаларда ишчи кучи етишмаётгани, уларга бўлган талаб юқорилиги ҳақида айтиб, Бухоро вилоятидан хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни касбга ва тилга ўқитиш, ишга жалб қилиш, уларга барча шароитларни яратиб бериш, миграция ҳужжатларини корхоналар томонидан расмийлаштириш соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, пандемия шароитида Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясига ташкиллаштирилган ҳолда ишга жўнатиш ва ушбу мамлакатда бўлиб турган фуқароларимизнинг меҳнат ва бошқа ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Иш берувчиларнинг имкониятлари, меҳнат мигрантларига яратиб бериладиган шароитлар, уларга қўйиладиган талаблар ва иш ҳақи миқдори каби масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

Шу куни вилоят раҳбари айни пайтда Калининград шаҳрида меҳнат қилаётган бухоролик ватандошларимиз билан суҳбат қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззахдаги чорвачилик кластери “Jizzax Organiс”да пресс-тур ўтказилди

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент: янги объектлар, учрашувлар, долзарб вазифалар

Ташкент: новые объекты, встречи, актуальные задачи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Истеъмолчилар аввалдан огоҳлантирилган. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида сайёр кассалар ташкил этилган

✍️ Бу
ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

⚡️ Ижтимоий тармоқларда ҳамда қатор ахборот манбаларида жорий йилнинг 20 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Тошкент ва Зангиота туманларида юзлаб хонадонлар огоҳлантиришсиз электр тармоғидан узиб қўйилгани ҳамда мазкур туманлар электр таъминоти корхоналарида электр энергиясидан қарздорлиги учун тўловларни амалга ошириш масадида келган фуқаролардан иборат катта навбат қаторлари вужудга келгани тўғрисидаги хабарлар тарқалди.

📌 Мазкур ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 ноябрдаги “Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида истеъмол қилинган электр энергия учун қарздор истеъмолчилар масофадан (АСКУЭ тизими) электр таъминотидан узилмоқда. Бу борада барча электр энергияси истеъмолчиларини, шу жумладан Тошкент ва Зангиота туманларидаги истеъмолчиларни хабардор қилиш мақсадида жорий йил бошидан буён оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилган.

❗️ 20 ноябрь куни Тошкент туманидаги қарийб 17 минг электр энергия истеъмолчиси томонидан фойдаланилган электр энергияси учун тўловлар бўйича юзага келган қарздорлик сабабли, амалдаги тартиб бўйича АСКУЭ тизими автоматик равишда қарздор истеъмолчиларнинг таъминотини тўхтатган. Шу кундаги соат 24:00 ҳолатига аҳоли томонидан 2 миллиард 300 миллион сўм қарздорлик учун тўловлар амалга оширилган бўлиб, 13 минг 100 аҳоли истеъмолчиларининг электр таъминоти тикланган. Айни вақтда 3 минг 900 нафар истеъмолчининг электр таъминоти тикланмоқда.
“Тошкент ҲЭТК” АЖ томонидан электр энергияси истеъмолчиларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, алоҳида тўлов учун дарчалар, Paynet шохобчалари очиб берилди ва ҳозирда ҳам фаолият олиб бормоқда.

🧮 Шу ўринда таъкидлаш жоизки, автоматлаштирилган тизим қарздорлик юзага келган вазиятда юридик ва жисмоний шахсларни автоматик тарзда тармоқдан узиб қўяди.
Истеъмолчиларга фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга ошириш имконияти мавжудлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

🏘 Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида, бугундан Тошкент туманининг “Тутзор”, “Раҳбаробод”, “Ибрат”, “Айриота”, “Ҳасанбой”, “Ҳасанбой гузар”, “Қирариқ”, “Истиқбол”, “Уччинор”, “Алишер Навоий”, “Боғизилол”, “Соҳибкор”, “Мажнунтол”, “Дийдор”, “Олтинтепа” ва “Оқтом” маҳаллалари биносида сайёр кассалар ташкил этилди.

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

Фойдаланилган электр энергиясидан қарздорлик ортидан узилишларнинг олдини олиш учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишни унутманг!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform