Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Давлат_тест_маркази

Давлат тест маркази томонидан 2020-2021 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовларини ўтказиш режалаштирилган бинолар рўйхати эълон қилинди.
Рўйхатга кўра, Тошкент шаҳри ҳудудидан 12 та, Сурхондарё вилоятидан 9 та, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилоятидан 6 тадан, Қашқадарё, Самарқанд, Наманган вилоятларидан 5 тадан бино танлаб олинган. Бундан ташқари, қолган барча вилоятлардан ҳам 3-4 тадан бино тест ўтказилиши учун мўлжалланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Давлат_тест_маркази

Апеллация шикоятларини кўриб чиқишнинг ўн тўртинчи куни якунланди

✍️ Бу ҳақда
марказ ахборот хизмати маълум қилди.

📋 Давлат тест марказида 14 октябрь кунига белгиланган апеллация шикоятларини кўриб чиқиш жараёни якунланди.

Апеллация аризаларини кўриб чиқиш тўрт сменада ташкил этилди.

👨🏻‍🎓 Тўрт сменада жами 600 нафар ариза берган абитуриентнинг эътирози кўриб чиқиш режалаштирилган бўлиб, шундан 114 нафари жараёнда иштирок этди, 486 нафари иштирок этмади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform