Hudud Inform
8.56K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
УРГАНЧ ШАҲРИДА ТИББИЙ КИСЛОРОД ИШЛАБ ЧИҚАРИШ СТАНЦИЯСИ ҚУРИЛМОҚДА

Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Хабарингиз бор, Урганч шаҳридаги тақсимлаш маркази ҳақида олдин ҳам маълумотлар берган эдик. Бу марказда COVID-19 инфекцияси аниқланган беморлар стандартлар асосида даво муолажаларини олиб боришмоқда.

Ушбу тақсимлаш марказида даволанаётган беморлар учун қўшимча тиббий кислород ишлаб чиқариш станциясини қуриш ишлари якунланмоқда.

Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев тақсимлаш марказида бўлиб, қурилиши давом этаётган тиббий кислород ишлаб чиқариш станцияси билан танишди. Шунингдек, ҳозирда қурилиш ишларида фаолият юритаётган соҳа мутаҳассислари билан суҳбатлашди. Ушбу станцияда беморлар учун соатига 15 куб тиббий кислород етказиб бериш имконияти яратилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов “Сурхон” спорт мажмуаси базасида ташкил этилган вақтинчалик саралаш ва тақсимлаш марказида бўлиб, коронавирусдан даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Марказдаги 2 та блокда жами 264 ўрин мавжуд бўлиб, биринчи блок ўрта ва ўрта оғир, иккинчисида оғир ва ўта оғир даражадаги беморлар учун белгиланган. Бу ерда ултратовуш текширув аппарати (УЗИ), рентген аппарати, ЭКГ ва лаборатория хизмат кўрсатади. Беморларни ташхислаш ва даволаш учун барча зарур тиббиёт воситалари ва нафас олишни енгиллаштирувчи аппаратлар ўрнатилган.

Тўра Боболов муассасада даволанаётган беморлар билан суҳбатлашиб, уларнинг соғайиши учун барча чоралар кўрилишини айтган. Бу ердаги шароитлар, моддий-техник база ва дорилар таъминоти билан танишиб, мутасаддиларга беморларнинг бу касалликдан тўлиқ соғайиб чиқишлари учун ҳеч нарсани аямаслик кераклигини таъкидлаган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Фото_саёҳат

🌨❄️⛄️Зомин тоғларида қор ёғди.

Фотоматериал туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Банк_ахборотномаси

Ички валюта бозоридаги ҳолат бўйича Марказий банк ахбороти

Маълумотлар Марказий банк ахборот хизмати томонидан
тақдим этилди.

Сўнгги икки ой давомида карантин билан боғлиқ чекловларнинг юмшатилиши ҳамда иқтисодий фаолликнинг аста-секинлик билан тикланиб бориши таъсирида ички валюта бозорида хорижий валютага бўлган талабнинг нисбатан юқори даражада бўлиши кузатилди. Бу асосан карантин шароитларида қондирилмаган талабнинг маълум бир кечикиш орқали юзага чиқиши билан изоҳланади.

2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида ички валюта бозорида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан жами 10,7 млрд. долларлик хорижий валюта сотиб олинди. Мазкур даврда ички валюта бозорида хорижий валютадаги умумий таклиф ҳажми 7,0 млрд. долларни ташкил этиб, қолган 3,7 млрд. долларлик талаб эса Марказий банкнинг интервенциялари ҳисобига тўлиқ қондирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти томонидан видеоалоқа шаклида ташкил этилган XXII Марказий Осиё медиа-конференцияси ўз ишини якунлади. Ушбу тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Монголия каби мамлакатлардан 50дан ортиқ давлат ҳокимияти ва халқаро ташкилотлар вакиллари, журналистлар иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ва директорнинг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов иштирок этди.

👉 БАТАФСИЛ

@Rasmiy_xabarlar_Official
#Тошкент_шаҳри

“АТТО” транспорт карталарининг қандай қулайликлари мавжуд?

Бу ҳақда Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилади.

- Нақд пулсиз йўл ҳақини тўлашингиз мумкин;

- Майда пуллар ва тангаларни олиб юришингиз шарт эмас;

- Қайтим берилишини кутишга вақт сарфламайсиз;

- Метро кассаларида навбат кутиб қолмайсиз;

- Йўл ҳақи учун харажатларни онлайн режалаштиришингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгилик

ŠKODA KODIAQ: Тез кунда Ўзбекистонда...

🎉
2020 йил октябрь ойида “Жиззах авто” МЧЖ “Фольксваген” концернига тегишли ŠKODA брендини тақдим этади. Бу ҳақда "Ўзавтосаноат" АЖ ахборот хизмати хабар берди.

🚖 ŠKODA KODIAQ икки хил комплектацияда тақдим этилади: беш ўриндиқли Ambition ва етти ўриндиқли Style. Маҳаллий бозор учун ушбу модель сиғими 2,0 литрлик, қуввати 180 от кучига эга бўлган турбо двигатель, етти босқичли роботлаштирилган, энг сўнгги авлод DSG қутиси, тўлиқ узатма ва панорама люк билан тақдим этилади.

ŠKODAнинг дебют модели хавфсизлик соҳасида экспертларнинг максимал баҳосини олган: European New Car Assessment Programme мустақил синовлар натижаларига кўра, ушбу йўлтанламасга энг юқори рейтинг – беш юлдуз берилган» деб қайд этди “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Сардор Таджиев.

🗓 Дастлабки автомобилларнинг етказиб берилиши жорий йилнинг ноябрь ойида амалга оширилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

Бухорода 97 та янги инвестиция лойиҳаси амалга оширилалади

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

Таъкидланишича, вилоятда кичик саноат зоналари ва бошқа ҳудудлар инфратузилмасидан самарали фойдаланиб, юқори технологияли қувватларни ташкил этиш, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Вилоятда амалга ошириш учун умумий қиймати 2 триллион 260 миллиард 409 миллион сўмлик 97 та янги инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳасига оид ушбу лойиҳалар ижроси натижасида минглаб иш ўрни яратилади. Лойиҳалар қўшимча қиймати ва маҳаллийлаштириш даражаси юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган. Турли хилдаги қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший кимё воситалари, шиша буюмлари шулар жумласидандир.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Times.uz
РАСМИЙ БАЁНОТ

Коронавирус пандемияси даврида айрим оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқ ва турли мессенжерларда ўз тасдиғини топмаган ҳамда расмий манбалардан олинмаган, айрим вазиятларда эса аҳолида ваҳима уйғотувчи маълумотлар тарқатилиши кузатилмоқа.

Айниқса, турли соҳада давлатимиз равнақи учун кўп йиллар фидоийлик кўрсатган таниқли инсонларнинг кутилмаганда вафот этгани билан боғлиқ асоссиз хабарлар кўпаймоқда. Бу каби нотўғри маълумотлар беморнинг яқин кишиларини саросимага солиб қўйиши, уларнинг ҳам соғлиғига зарар етказиши мумкин.

Шуни унутмаслик керакки, бирор инсоннинг фақат ўзига тегишли бўлган фундаментал ҳуқуқи ҳисобланувчи шахсий саломатлиги ёки коронавирус касаллигидан вафот топгани ҳақидаги хабарларни эълон қилишда Ўзбекистон Республикаси «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунига амал қилиниши лозим.

Мазкур қонунда фуқароларнинг шахсий маълумотлари фақатгина ўзини розилиги, агарда у муомалага лаёқатсиз бўлса унинг қонуний вакили, мабодо оламдан ўтган тақдирда меросхўрларининг ҳужжат шаклидаги розилиги билан эълон қилиниши мумкинлиги белгиланган.

Бундан ташқари, аҳоли орасида фейк хабарларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, нотўғри хабарлар билан чалғитиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарлик келтириб чиқаради.

Агентлик оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан ишончсиз ахборотларни тарқатмаслик ҳамда нохолис манбалардан фойдаланмасликни сўрайди.

Бугунги мураккаб вазиятда ахборот майдонида қонунга зид ҳолатлардан йироқ бўлган ижобий муҳитни шакллантиришга ҳисса қўшайлик.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

"Тонировка" қилиш нархи арзонлаштирилди

Автомобилларнинг "тонировка" қилиш нархи арзонлаштирилиб, БҲМнинг 5 баравари этиб белгиланди. Орқа ва олд ён ойналар бўйича тусини ўзгартириш тўлови миқдори эса аввалгидек сақланиб қолди.

М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари орқа ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари жисмоний шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 млн 115 минг сўм) этиб белгиланди. Бунга қадар ушбу миқдор БҲМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм) эди.

Юридик шахсларга орқа ён ойнани қорайтириш учун тўлов миқдори ўзгармаган — 2 млн 230 минг сўм.

Шунингдек, орқа ва олд ён ойналар бўйича тусини ўзгартиришнинг тўлови миқдори ҳам аввалгидек сақланиб қолди, яъни жисмоний ва юридик шахслар учун 11 млн 150 минг сўм миқдорини ташкил этади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти

Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати:
Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши бўйича таҳлил.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform