Hudud Inform
8.55K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Янгилик

Туризм соҳасида фаолият юритувчи ички ишлар органлари ходимларининг янги формаси намунаси синовдан ўтказилмоқда

Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати
маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Табриклаймиз!

🏅Ҳамюртлари саломатлиги ва манфаати учун фидокорона хизмат қилган бир гуруҳ кўнгиллилар "Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан тақдирланишди!

Видео ва фотоматериал Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Расмий_баёнот

Бош прокуратура томонидан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноят иши қўзғатилишига Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти мутахассислари томонидан “Ўзбеккино” Миллий агентлигида ўтказилган текширув ҳужжатлари асос бўлган.

Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

Тергов жараёнида, “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг фаолиятига тегишли ҳужжатлар олиниб, молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан тафтиш тайинланган.

Аниқланишича, 22.06.2018 йилда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамда “Best organaizer” МЧЖ ўртасида “Менман, Жалолиддин”номли фильм яратиш ҳақида дастлабки шартнома тузилиб, шартномага мувофиқ олдиндан аванс сифатида 533 млн. сўм маблағ тўлаб берилган.

Лекин, ушбу фильмни суратга олиш ишлари “Мендирман, Жалолиддин” номи билан Туркия Республикасидаги ҳамкорлар билан олиб борилганлиги, уни ишлаб чиқариш ҳаражатлари бюджетдан эмас, балки бошқа ҳомийлар томонидан молиялаштирилганлиги сабабли, “Ўзбеккино” Миллий агентлигидан ажратилган маблағлар фильмни ишлаб чиқариш учун сарфланмаган ва бугунги кунда бюджетга қайтарилган.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, тергов ҳаракатлари давомида 2020 йил 3 октябрь куни тақдимот маросими бўлиб ўтган “Мендирман, Жалолиддин” фильмига тегишли ҳужжатлар олинмаган ҳамда ушбу фильмни ишлаб чиқарган шахсларнинг жиноят ишига ҳеч қандай алоқадорлиги йўқ.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#INVEST_IN_ANDIJAN

Кундан-кунга чирой очиб бораётган гўзал Андижон!

Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Вилоят ҳокими имтиёз асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизлар билан учрашди

Жорий йилида Президентимиз ташаббуси билан белгиланган олий таълим муассасаларига хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш тартибига биноан вилоятда ҳам 88 нафар хотин-қиз талабалик бахтига муяссар бўлди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Вилоят раҳбари Зойир Мирзаев учрашув аввалида хотин-қизларга табрик йўллаб, уларни ҳаётидаги энг қутлуғ кунлардан бири - талаба бўлишдек шарафга сазовор бўлгани билан чин дилдан табриклади.

👉 Талабаликка қабул қилинган 88 нафар хотин-қизлар рўйхати.

Учрашув сўнгида уларга вилоят ҳокимининг пул мукофоти ва эсталик совғалари топширилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform