Hudud Inform
8.6K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Ҳуқуқий_маслаҳат

🔰 Қуйидаги шахсларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш стажининг давомийлигидан қатъи назар 100 фоиз тўланади:

👉 ишлаётган 1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари;

👉 байналминал жангчиларга ва уларга тенглаштирилган бошқа шахслар;

👉 қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимлар;

👉 Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимлар;

👉 Чернобил АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимлар;

👉 меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган ходимларга;

👉 коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Ҳуқуқий_маслаҳат

Адлия вазирлиги: фуқаролардан асоссиз равишда турли маълумотномалар сўраш қонунга зид

Вазирлик ахборот хизмати маълумотига кўра, Фуқаролар турли давлат ташкилотлари билан муносабатга киришганида, маҳалладан маълумотнома, қарздорлик йўқлиги тўғрисида маълумотнома, манзил-маълумот ахбороти ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлар талаб қилиш ортиқча оворагарчиликларни юзага келтиради.

Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари томонидан “қайси маълумотномалар кўп сўраляпти ва қайси давлат идоралари уларни талаб этаяпти” деган саволларга жавоб топиш учун ўтган 1 ой давомида фуқароларнинг ДХМларга маълумотнома сўраб қилган мурожаатлари ўрганилди.

Аниқланишича:

– руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриш ёки турмаслик тўғрисида – 39 950 та;

– наркология бўйича диспансер ҳисобида туриш ёки турмаслик тўғрисида – 35 066 та;

– фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари ҳақида – 30 609 та;

– судланганлик (ёки судланмаганлик) ҳақида – 20 714 та;

– фуқаронинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисида – 5 421 та;

– манзил-маълумот ахбороти – 981 та;

– турар жойнинг майдони тўғрисида – 12 та маълумотнома берилган.

Президентнинг тегишли қарори билан 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фуқаролардан талаб қилиниши, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилиши мумкин бўлмаган 28 та ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди. Бу билан миллионлаб фуқароларнинг вақти, асаби, моддий маблағлари тежалиши, шунингдек, ушбу ҳужжатларни тайёрлаб берувчи давлат органлари ва ташкилотларига юкламаларнинг камайишига олиб келиши назарда тутилган эди.

Бироқ амалда мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, ҳамон турли ташкилотлар ва идоралар томонидан фуқаролардан ортиқча маълумотномалар талаб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Шунингдек, таҳлилларга кўра, фуқаронинг номида шахсий уй-жой бор ёки йўқлиги тўғрисида маълумотномани энг кўп талаб қилган ташкилот ва идоралар, бу – маҳаллий ҳокимликлар 1 782 та, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш органлари 1 069 та, мудофаа органлари 899 та, ички ишлар органлари 292 та, кадастр органлари 242 та, тижорат банклари 229 та ва бандлик органлари томонидан 119 та ҳолатда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Ҳуқуқий_маслаҳат

Ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар таъминотсиз ажратилади

Инфографика Адлия вазирлиги ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform