Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#инфографика
"Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонунга асосан ишсиз шахсни маҳаллий меҳнат органларида ҳисобдан чиқариш учун асослар (48-модда).

Қонун
2021 йил 21 январдан кучга кирди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Инфографика

🚛 Ўзбекистон Республикасининг ҳудудлари кесимида кичик корхоналарнинг хорижий давлатларга экспорт ҳажми.

✍️ Инфографика Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Инфографика

⚡️Ўзбекистон 2015-2020 йилларда Doing Business индексида

📈Ўзбекистон рейтингда 2015 йилда 146-ўриндан 2020 йилда 69-ўринга кўтарилди. Фақат сўнгги уч йил ичида ўсиш 18 позицияни ташкил этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#ИНФОГРАФИКА:
ПИРОТЕХНИКА ОФАТ КЕЛТИРАДИ,
ЁХУД МУСУЛМОННИ ҚЎРҚИТИШ ҲАЛОЛ ЭМАС!

Ушбу номдаги замонавий методларни ўз ичига олган
ИНФОГРАФИКА тайёрланди.

🔸 Инфографикада пиротехника воситаларининг моддий ва маънавий зарарлари, унинг саломатликка салбий таъсири, Ислом динида инсонни қўрқитиш, зиён етказиш қаттиқ қораланиши, шундай буюмларни қонунга хилоф тарзда ишлаб чиқариш, сотиш ва тарқатиш ҳамда улардан фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлишига оид маълумотлар ифода қилинган.

Шунингдек, тарбия ишига мутасадди бўлганлар ва ота-оналарга муҳим тавсиялар баён этилган.

🔸 Мобил қурилмалар орқали ҳам фойдаланиш учун инфографиканинг PDF шакли, мавзуга оид видеороликлар ва мазкур фаолият билан шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланган тегишли кодекслар моддаларининг QR кодлари берилган.

❗️ Сизлардан ушбу инфографикани кенг тарқатиш орқали нохуш воқеа-ҳодисаларнинг олдини олишга чақирамиз.

📎 PDFни юклаб олиш
📎 Телеграм орқали PDF

https://t.iss.one/hudud_inform
🇺🇿#Инфографика: "Янги Ўзбекистон" стратегияси 2022 - 2026: макроиқтисодий барқарорлик

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида "Янги Ўзбекистон"нинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасининг ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари келтирилган.

✔️Келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 1,6 баробар ошиши, 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад эса 4 минг долларга етиши кутилмоқда, бунинг натижасида Ўзбекистон қатор "ўртача даромад даражаси юқори бўлган давлатлар"қаторига кириши мумкин.

✔️2023-2025 йилларда ўртача йиллик ЯИМ ўсиш суръати 6,5% ни ташкил этади ва иқтисодиётни кредитлашнинг йиллик ўсиш суръати 16-18% даражасида режалаштирилган.

✔️Йиллик инфляция даражасини 2022 йилдаги 9 фоиздан 2023 йилгача 5 фоизга босқичма-босқич пасайтириш кўзда тутилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊#Инфографика: 2021 йил якуни бўйича Сурхондарё вилоятининг ташқи савдо айланмаси

📌2021 йилда Сурхондарё вилоятининг ташқи савдо айланмаси 443,1 млн. долларни, экспорт ҳажми 235,3 млн. долларни, импорт ҳажми эса 207,8 млн долларни ташкил қилган.

📈2021 йил давомида вилоятда экспорт ҳажми 2020 йилга нисбатан 110,2 фоизга ошган.

📈2021 йил давомида Сурхондарё вилоятида амалга оширилган импорт ҳажми 207,7 млн АҚШ долларини ташкил қилиб, 2020 йилга нисбатан 102,1% га ошган.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊#Инфографика: Ўзбекистоннинг 2022 йил январь ойидаги #ЕОИИ билан савдо алоқаси

❗️Ўзбекистоннинг ЕОИИ аъзо давлатлар билан ТСАси 929,1 млн.долларни ёки 26,6%ни ташкил этди.

▫️экспорт ҳажми 300,9 млн.доллар,
▫️импорт ҳажми эса 628,2 млн.доллар.

2022 йилнинг январь ойи якуни билан Ўзбекистонинг ЕОИИ давлатлари билан ташқи савдо ҳажмидаги улуши:

✔️Россия билан ТСА 573 млн. долларни ёки 62%ни ташкил этди.
▫️ экспорт ҳажми 181 млн. доллар,
▫️импорт ҳажми393 млн. доллар.

✔️Қозоғистон билан ТСА 267 млн. долларни ёки 29%ни ташкил этди.
▫️экспорт ҳажми 61 млн. доллар,
▫️импорт ҳажми 206 млн. доллар.

✔️Қирғизистон билан ТСА 60 млн. долларни ёки 6%ни ташкил этди.
▫️экспорт ҳажми 51 млн. доллар,
▫️импорт ҳажми 9 млн. доллар.

✔️Беларусь билан ТСА 26 млн. долларни ёки 3%ни ташкил этди.
▫️экспорт ҳажми 6 млн. доллар,
▫️импорт ҳажми 20 млн. доллар.

https://t.iss.one/hudud_inform
🇺🇿🇵🇰#Инфографика: Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо ҳажми

📌"Иқтисодий шарҳ" журнали Ўзбекистоннинг Покистон билан савдо айланмасида юз берган ўзгаришлари ҳақида инфографика тайёрлади.

📊2021 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо ҳажми 42,1 млрд. долларни ташкил этди.

✔️Шундан 16,611 млрд. доллари экспорт, 25,461 млрд. доллари импортга тўғри келади.

▪️Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ўзаро савдо улуши:

▫️Озиқ-овқат, ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари 49%;
▫️Саноат моллари 33%;
▫️Кимёвий маҳсулотлар ва буюмлар 12%;
▫️Хизматлар 2%;
▫️Ноозиқ-овқат хом ашёси 2%ни ташкил этди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ИНФОГРАФИКА

Ўзбекистон Республикаси бўйича моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари жами сони 8 210 та. Шундан: археология ёдгорликлари сони 4 748 та, архитектура ёдгорликлари сони 2 252 та, монументал санъат ёдгорликлари 678 та, диққатга сазовор жойлар 532 та. 5 209 та республика аҳамиятидаги объектлар, 5 644 та объект паспорти шакллантирилган, 7 257 та объект кадастр ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтказилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊#Инфографика: 2022 йилда Жиззах вилоятини ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари

📌
2022 йилда Жиззах вилоятида қиймати 987 416,7 млн.сўм бўлган 140 та лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган.

Маблағлар қуйидаги лойиҳаларга ажратилган:

▫️371,4 млрд.сўм (37,6% ) ижтимоий соҳадаги 49 та,
▫️193,4 млрд.сўм (19,6%) муҳандислик-коммуникация тармоқларидаги 19 та,
▫️179,2 млрд.сўм (18,1% ) ирригация мелиорация тадбирлари доирасидаги 41 та, ▫️127,1 млрд.сўм (12,9%) маҳаллаларни ривожлантириш дастурлари учун 1 та,
▫️30,0 млрд.сўм (3,0%) йўл транспорт инфратузилмасини ривожлантириш доирасидаги 1 та,
▫️86,3 млрд.сўм (8,7%) бошқа тадбирлар доирасидаги 30 та лойиҳаларга.

https://t.iss.one/hudud_inform