#Жамоатчилик_назорати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги қарорига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими жорий этилган ва унга мувофиқ, Шофиркон туманидаги мавжуд ҳолат “қониқарсиз” деб топилган.
Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “қониқарсиз” деб топилган туман, шаҳар раҳбарларига жамоатчилик олдида камчиликларни тан олиб, уни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳақида маълумот бериши зарурлиги вазифаси топширилган эди.
Сессияда сектор раҳбарлари йўл қўйилган камчиликлар юзасидан аҳолига мурожаат қилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган вазифалар бўйича “Йўл харитаси”ни тақдим этди.
Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Шофиркон тумани нега “қониқарсиз” ҳудудга тушиб қолган? Туман ҳокими Шукурулло Ҳакимов бунинг сабабларини маълум қилиб, ундан чиқиш бўйича режасини баён қилди.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform