Hudud Inform
8.35K subscribers
18.4K photos
4.05K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди мактаб директори йил якуни бўйича дастурлари ижроси ҳақида маҳаллий кенгашларга ҳисобот беради. Унинг фаолиятига халқ вакиллари томонидан очиқ-ойдин баҳо берилади.
Мактаб директорига интизомий жазо бериш ва уни лавозимидан озод қилиш масаласи ҳам маҳаллий кенгашлар билан келишилган ҳолда амалга оширилиши зарур.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчи ва муаллимларнинг ҳаётимиздаги нуфузи ва мавқеини ошириш мақсадида уларнинг мақомини қонуний даражасида белгилашни таклиф қиламан. Ушбу қонунда ўқитувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий қўллаб-қувватлаш чоралари кафолатланиши керак.
Жумладан, мактаб директори, унинг ўринбосари, синф раҳбари, ўқитувчининг мақоми белгиланиши лозим. Ўқитувчиларга устама тўлаш, уларни рағбатлантириш мезонлари ҳам тўлиқ қайта кўриб чиқилиши керак. Ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида бўлиши, уларнинг касбий фаолиятига ноқонуний аралашув, бошқа ишларга жалб жавобгарликка сабаб бўлишини қонун билан қатъий белгилаш керак.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Дилшод Саиджанов (Ниқоб тақинг!)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: "Ўзбекистон очиқ ҳозир, энди аввалгидай ёпиб қўйишнинг иложи йўқ. Чегараларни ёпмаймиз энди, интернет ёпилмайди. ОАВ ходимларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди. Катта синовлардан ўтяпмиз, баъзилар чидай олмаяпти, ОАВ саволларига, ОАВ муҳитини яратишга, адолат овозини эшитишни хоҳламаяпти. Лекин мажбур бўлади ёки хайрлашамиз".

@saidjanov_dm
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!

С праздником Вас, дорогие наставники!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Азиз устозлар"

Ўзбекистон давлат филармонияси хонандалари

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

🎗1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни республикамизнинг барча ҳудудлари каби Янгийўл туманида ҳам кўтаринки руҳда нишонланди.

🎁 Ўзларига бўлган юксак эътибор ва чексиз эҳтиромдан устозлар қалби қувончга тўлди, албатта.

📜 Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра туман Халқ таълими бўлимининг CEFR га тайёраш учун ўқув марказлари билан ҳамкорлиги натижасида 150 нафар инглиз тили ўқитувчиси бепул 4 ойлик курсларда ўқиш учун махсус сертификатга эга бўлишди.

🎥 Батафсил “Ўзбекистон 24” телеканали лавҳасида. 👆

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Суданнинг нуфузли “Bajnews” ахборот агентлиги Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг умумсиёсий мунозараларидаги иштирокига бағишланган “Ўзбекистон Президенти БМТдаги нутқида адолатли дунё тартибини ўрнатишга чақирди” сарлавҳаси остида мақола нашр этди

ҚОҲИРА, 1 октябрь
.

Мақолада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳозирги мураккаб вазиятда дунёнинг барча давлатлари ва халқлари ўзаро боғлиқ эканини таъкидлаб, ҳукуматлар, парламентлар ва фуқаролик жамиятлари саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, умумий масъулият тамойилларини мустаҳкамлаш, халқаро шерикликни мувофиқ ҳолда ривожлантириш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақоми ва салоҳиятини ошириш, ваколатларини кенгайтириш лозимлигига урғу бергани таъкидланган.

Ўзбекистон раҳбарининг ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, саломатлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган адолатли глобал тизимни биргаликда яратишга чақиргани ва бу борада БМТ шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги Халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф этгани юқори баҳоланган.

“Bajnews” АА мақоласида Президент Шавкат Мирзиёев халқаро ҳамжамиятнинг пандемияга қарши самарали курашиш бўйича барча ҳаракатларини, жумладан, зарур дори-дармон ҳамда вакциналар ишлаб чиқиш ва улардан кенг фойдаланиш, шунингдек, Бош котиб Антониу Гутерришнинг коронавирус инқирози шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммоларига бағишланган Саммитни ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлагани келтирилган.

Давлат раҳбарининг замонавий ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда қонун чиқарувчи органларнинг ўрни муҳимлигини таъкидлагани, Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш тўғрисидаги БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилишни таклиф этганига алоҳида эътибор қаратган.

Шунингдек, Судан ахборот агентлиги Ўзбекистон Президентининг Марказий Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган ташаббусларини ижобий баҳолаган.

Манба: Дунё АА

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Кадастр агентлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, айни дамда ZOOM орқали масофавий тарзда Геодезия, картография, кадастр ва Ерни масофадан туриб зондлаш бўйича давлатлараро Кенгашнинг ХLII сессияси ўз ишини бошлади.

Сессия ишида Озарбайжон, Армения, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Молдова, Ўзбекистон Республикалари ҳамда Россия Федерацияси вакиллари ҳамда давлатлараро Кенгаш аъзолари ва МДҲ ижроия қўмитаси мутасаддилари ҳам қатнашишмоқда.

Сессияда ХLI сессияда қабул қилинган қарорлар ижроси, МДҲга аъзо давлатларнинг карталар ва геодезия хизматларининг сессиялараро давридаги фаолияти, пандемиянинг соҳага ўтказган таъсири, давлатлараро кенгаш фаолияти доирасида лойиҳа паспортларини тасдиқлаш ҳамда Геодезия, картография, кадастр ва Ерни масофадан зондлаш фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш асосий вазифалари этиб белгиланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин азиз Устозлар!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Молия вазирлиги бўлим бошлиғи Умид Ҳамроев иштирокида брифинг.

Президентимиз томонидан 2020 йил 30 сентябрда "Солиқ маслаҳати соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори қабул қилинди.

-Ууларнинг хулосалари мавжуд бўлган тақдирда, солиқ органлари риск даражаси паст ва охирги 3 йилда йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ аудити ўтказилмайди;

- Солиқ маслаҳатчиларига суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларда компьютер технологиялари, алоқа воситалари, аудио ва видео ёзиб олувчи воситалардан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

- Солиқ маслаҳатларида 3 йил давомида қатнашмагани учун Солиқ маслаҳатчиси гувоҳномасини бекор қилиш тақиқланади, агар шахс меҳнат фаолиятини адвокатлик бирлашмалари, аудиторлик ташкилотлари, шунингдек бухгалтерия хизматини кўрсатадиган бошқа юридик шахсларда амалга ошириб келган ҳолатларда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Кун рақами: Жиззахда хорижга 3 миллион 244 минг АҚШ доллари қийматидаги ковул экспорт қилинди

Бир пайтлар эътибордан четда бўлган ва адирларда, чўл-биёбонларда ўсадиган ковул бугунга келиб илдизидан то баргигача шифобахш эканлиги ва унга талаб юқорилиги ҳеч кимга сир эмас. Аниқроғи, яқин йилларгача шундай хазинадан бехабар бўлиб келганмиз. Бугунги кунга келиб ковулдан фармацевтика, озиқ-овқат саноатида ва халқ табобатида кенг фойдаланилмоқда.

Жиззах вилоят ҳудудида ҳозирги кунга қадар 12 та экспортёр корхоналар ковул экспорти билан шуғулланиб келмоқда. Жорий йилнинг 8 ойи давомида жами 3 миллион 244 минг АҚШ доллари қийматидаги 1909 тонна ковул “Жиззах” ТИФ божхона постида экспортга расмийлаштирилган.

Ковул асосан Ғаллаорол, Зомин ва Шароф Рашидов туманларидаги ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан асосан Туркия ва Испанияга экспорт қилинган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Оҳангаронда Туркия компанияси билан ҳамкорликда газобетон ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

🤝«Ўзчармсаноат» уюшмасига аъзо тадбиркорлик субъекти – «East Mining Invest» корхонаси Туркиянинг йирик компанияларидан бири билан ўзаро ҳамкорликда газобетон ишлаб чиқаришни бошлади.

💰Лойиҳанинг умумий қиймати 15 миллион доллар бўлиб, унинг 6 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобидан тўлдирилди.

📆Айни вақтда корхонанинг биринчи линияси ишга тушди. Иккинчи линия 2021 йилнинг баҳорида якунланиши кўзда тутилган.

📍Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 120,0 минг метр куб газобетон блокни ташкил этади. Унинг фаолияти доирасида 150 га яқин иш ўрни яратилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Сурхондарё вилоят прокуратураси ижтимоий тармоқда тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат билдирди

“Қумқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи, давлат аҳамиятидаги 4р-105 “Дарбанд-Бойсун-Элбаён” автомобиль йўлининг 76 километрида жойлашган, узунлиги 66 погонаметр бўлган “Полвонтош” селгаси устидаги кўприкнинг оралиқ таянч устунлари 1 метрга чўкиши ва устки плиталари қулаши натижасида кўприк яроқсиз ҳолатга келиб, ҳозирги кунда пиёдалар ва автомашиналар ҳаракати чекланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Сурхон қурулиш назорат ўлчов” МЧЖ ва вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси мутахассилари томонидан расмийлаштирилган далолатномага кўра, ўтказилган назорат ўлчовида пудратчи корхона томонидан ҳақиқатда бажарилган ишлар “Бажарилган ишларни тасдиқловчи счёт-фактура маълумотномаси” (Форма-3)га қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланмаган.

Лойиҳа смета ҳужжатларига нисбатан бажарилмаган ишлар ҳажми 34 млн. 491 минг 265 сўмни ташкил қилишини ва мавжуд пудратчи ва буюртмачи ўртасида имзоланган 21.04.2014 йилдаги 3/ТО-2014-сонли шартноманинг 3-қисми (пудратчининг мажбуриятлари) 4-банди пудратчи томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.03.2020 йилдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда 17.03.2020 йилдаги Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалиши олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар Дастурини тайёрлаш бўйича Республика Махсус комиссиясининг 01-14/1-234-рақамли 6-сонли йиғилиш баёнида “Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этилишини таъминлаш” мақсадида омма ўртасида коронавирус касаллиги тарқалиб кетишини олдини олиш учун карантин эълон қилиниб, шахслар билан мулоқат қилиш вақтинчалик тўхтатилганлиги сабабли ҳар қандай тергов ҳаракатларини ўтказишнинг имкони йўқлиги, мазкур ҳолатни ойдинлаштириш учун бошқа шахслардан ва мутахассислардан хулоса олиш имконияти мавжуд бўлмаган.

Шу сабабли, 18.06.2020 йилда Термиз транспорт прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform