Hudud Inform
8.3K subscribers
18.4K photos
4.06K videos
19 files
14.3K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этяпти.
Бу йилги табрик аввалгиларидан фарқ қилиб, мурожаат тарзида бўлмоқда. Унда Президент таълим ва илм-фанни ривожлантириш йўлидаги долзарб вазифалар ҳақида сўз юритяпти.

В Международном конгресс-центре в Ташкенте проходит торжественное собрание, посвященное 1 октября - Дню учителей и наставников. В нем принимает участие Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев.
В этом году праздничное поздравление адресуется в формате своеобразного послания к учителям, интеллигенции. Президент говорит об актуальных задачах по развитию образования и науки.

#Mirziyoyev #murojaat #1oktabr #talim #fan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Маърифатпарвар жадидлар “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан имзоланган фармонга мувофиқ, халқимизнинг озодлиги ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида фидокорлик кўрсатиб, миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшган Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Мунавварқори Абдурашидхонов “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтган 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда.


Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
30 сентябрь 2020 йил

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бўстонлиқдаги 26 та туризм объекти сотувга қўйилади

Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.
Улар орасида аҳолига яхши таниш бўлган “Сижжак”, “Белдирсой”, “Чорвоқ оромгоҳи” (“Пирамида”) каби объектлар ҳам бор.

📃 Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Бўстонлиқ туманидаги 26 та бўш турган, фойдаланилмаётган ва самарасиз фойдаланилаётган объектлар сотувга қўйилган.

🪂 Рўйхатдаги туристик объектларнинг (дам олиш зонаси, соғломлаштириш марказлари ва бошқалар) барчаси айни пайтда давлат ташкилотлари балансига тегишли. Қарорда 20 кун муддатда ижарага бериш учун “E-Ijro Auksion” электрон савдо майдончасининг аукцион савдоларига қўйилиши белгиланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат мигрцияси тизими жорий қилинади

Батафсил 👉 ПҚ-4829

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Жорий йилнинг сентябрь ойи якунига қадар 370 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқаролик паспорти расмийлаштирилди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

Сирдарёда 8 мингдан ортиқ фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий истиқомат қилади. Улардан 3500 нафардан ортиғи Ўзбекистон ҳудудига 1995 йил 1 январига қадар кириб келган ва доимий рўйхатдан ўтган.

Жорий йилнинг 28 сентябрь кунига қадар 845 нафар шахс вилоятнинг шаҳар ва туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига мурожаат қилган.

Бугунги кунга келиб, жами 370 нафарига ижобий хулоса чиқарилган ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти билан ҳужжатлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олиш бўйича доимий яшаб турган жойдаги ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига мурожаат қилишингиз мумкин. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиш учун аризалар 3 ой муддатда кўриб чиқилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Маърифатпарвар жадидчилик ҳаракати намояндаларини мукофотлаш тўғрисида

О награждении представителей просветительского движения джадидизма

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкент давлат техника университетида япониялик профессор проректор лавозимида иш бошлади, дея хабар берди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилнинг 17-20 декабрь кунлари Японияга олий даражадаги ташрифи доирасида Тошкент давлат техника университети ҳамда Нагоя университетининг истиқболдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиб, Нагоя университетидан Тошкент давлат техника университетига хорижий проректор таклиф қилиниши бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.

Ушбу ташриф натижасида Нагоя университети Президенти Мацуо жанобларининг тавсиясига кўра Тошкент давлат техника университетининг хорижий проректори лавозимига Нагоя университетининг профессори Нишияма Киёхиса номзоди тавсия қилинди.

Бугун, 30 сентябрь куни Тошкент давлат техника университети жамоаси ва профессор-ўқитувчилари билан хорижий проректор Нишияма Киёхисани таништириш тадбири бўлиб ўтди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Конимех тумани ҳокими халқдан узр сўради

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги қарорига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими жорий этилган эди. Шунга мувофиқ, биринчи марта туман ва шаҳарлардаги иқтисодий кўрсаткичлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш муҳити, инфратузилма ва мавжуд ресурслардан фойдаланиш даражаси ўрганилди.

Таҳлиллар асосида улардаги тадбиркорлик ривожи ҳолати “яхши”, “ўрта” ва “қониқарсиз” ҳудудларга ажратилди. Хусусан, 48 та туман ва шаҳардаги ҳолат “яхши”, 119 тасида “ўрта” ҳамда 33 тасида “қониқарсиз” деб топилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Жумладан, туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра, “қониқарсиз” деб топилган туман, шаҳар раҳбарларига жамоатчилик олдида камчиликларни тан олиб, уни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳақида маълумот бериши зарурлиги вазифаси топширилди.

Сессияда сектор раҳбарлари йўл қўйилган камчиликлар юзасидан аҳолига мурожаат қилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган вазифалар бўйича режаларини тақдим этди.

Конимех тумани ҳокими Муратхан Эгамқулов дастлаб ҳудуднинг "қониқарсиз" ҳудудга ўтиб қолиши сабабларини маълум қилиб, кейинги режаларга ҳам тўхталди.

4 та сектор раҳбари халқдан туман "қониқарсиз" ҳудудга ўтиб қолгани учун узр сўради.

"Аҳолининг яхши яшашга ҳаққи бор. Бунинг учун биз раҳбарлар билвосита ҳам, бевосита ҳам масъулмиз. Йил охиригача туманни "ўрта", кейинги йил "яхши" ҳудудга ўтказишга ваъда берамиз", деди туман ҳокими.

Шунингдек, ҳоким ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармаса лавозимни тарк этишга тайёрлигини билдирди.

Сессия давомида сектор раҳбарлари томонидан йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича йил якунига қадар ва келгуси йилнинг биринчи ярмида аниқ рақамларга асосланган ўзгариш қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олди.

Манба:
ЎзА

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан:

— Бир ўйлаб кўрайлик, дунёдаги ривожланган давлатлар қандай қилиб юксак тараққиёт ва турмуш фаровонлигига эришмоқда. Энг аввало илм-фан ва таълимга қаратилган улкан эътибор туфайли эмасми, деган савол ҳаммамизни қийнаши керак. Бундан тўғри хулосалар қилсак, айтилган гапларимиз албатта амалга ошади.

🔹Шунинг учун ҳам кейинги йилларда юртимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, янги Ўзбекистонни яратиш мақсадида барча соҳалар қатори таълим тизимида ҳам туб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу борада ўнлаб фармон, қарор ва дастурлар қабул қилгингани сизларга яхши маълум. Мана, куни кеча тасдиқланган «Таълим тўғрисида»ги Қонун ушбу соҳа тараққиётида ҳеч шубҳасиз янги уфқларни очиб беради.

🔹Қонунга мувофиқ, таълим олишнинг масофавий, инклюзив шакллари жорий қилинди. Таълим ташкилотларига хорижий муассасалар билан қўшма факультет ва ўқув марказлари ташкил қилишга рухсат этилди.

@hudud_inform
Шавкат Мирзиёев: «ОAВ билан мулоқот қилмаган раҳбатларнинг келажаги бўлмайди»

🖌 Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларга байрам табриги ва мурожаатида сўз эркинлиги масаласига ҳам тўхталди.

«Халқ овози уларни [ҳокимларни] сергак бўлишга, сергак юришга, сергак ишлашга, ҳар бир гапини ўйлаб гапиришга мажбур қилиши керак. Ўзбекистон ҳозир очиқ, олдингидек ёпиб қўйишга иложимиз йўқ. Чегараларни ёпмаймиз энди. Интернет ёпилмайди. Оммавий ахборот воситаларига яна бир марта миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди.

Катта синовлардан ўтяпмиз, айримлар оммавий ахборот воситаларининг саволларига, оммавий ахборот муҳитини яратишга чидамаяпти, адолат овозини эшитишни хоҳламаяпти. Лекин мажбур бўлади. Ёки хайрлашамиз», – деди давлат раҳбари.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform